4.2. Парк жиҳозлари. Вазифаси, тавсифи, умумий тузилиши. Парк жиҳозларидан фойдаланиш
Паркларнинг тузилиши, жойлашиши ва жихозланиши машиналарнинг жойлашиши, сакланиши, уларга техник хизмат кўрсатиш ва техник жараёнларга асосланган ҳолда таъмирлашга қулай бўлиши керак.
Шунингдек, машиналар ва техник жихозларнинг яхши сақланиши машиналарнинг паркдан тез ва вақтида чиқишига, мустаҳкам ҳимоя, қўриқлаш, ниқоблаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қулай бўлиши зарур.
Парклардаги қурол-аслаҳа ва машиналар ишга тайёр ва бутунлай жиҳозланган ҳолда сақланади. Ўқ отиш шаҳарчаларида қурол аслаҳа ва техникани сақлаш, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 1994 йил 19 сентябрдаги 13-сонли буйруғи асосида кучга кирган «Ўқ отиш шаҳарчаларида танклар, пиёдалар жанговар машинаси ва десант жанговар машиналарини сақлаш, улардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш тартиби тўғpисидаги йуриқнома»га асосан амалга оширилади. Тўхташ жойларида қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар идишлари ва техника ёқилғи-мойлаш материаллари солинган сиғимларни қолдириш, уларни, шунингдек, ўк-дори ва ёқилғи-мойлаш материалларидан бўшаган идишларни фойдаланишда бўлган машиналардан олишқатъий таъқиқланади.
Қурол-аслаҳа ва машиналар фойдаланишдан қайтгандан сўнг ўша куннинг ўзидаёқ; уларнинг тўлиқ; ишлaшини таъминлаш, бузилган жойларини тузатиш ва келгуси сафарга тайёрлаш учун барча чораларни кўриш керак. Шу мақсадда бўлинмаларнинг ўша куни машиналардан фойдаланган экипажига, ҳайдовчилар гуруҳига ёрдам бериш учун таъмирловчимутахассислар ажратиш лозим.
Машиналарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш охирига етгунча, уларни тўла жанговар ҳолатга келтиргунча бу машиналар экипажини (ҳайдовчиларини) нарядга, шунингдек, бошқа иш ва машғулотларга жалб этиш таъқиқланади.
Машиналарни жорий таъмирлашга жалб этилган мутахассистаъмирловчиларни қурол-аслаҳа ва машиналар бутунлай таъмирдан чиқмагунга қадар наряд ҳамда бошқа ишларга жалб этиш тақиқланади.
Қурол-аслаҳа ва техникани сақлаш, уларга мунтазам ва сифатли хизмат кўрсатиш, парк биноларини ўз вақтида таъмирлаш ва тозалаб турли, ёнғин хавфсизлигига амал қилиш, паркларда ишончли қўриқлашни ҳамда уларда ички хизматни тўғри ташкил этиш орқали таъминланади.
Жанговар на бошқа машиналарни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган «Ёнғинга қарши ҳимоя ҳақида» ги буйруқда кўрсатилган ҳимоя жадвали ва ёнғин хавфсизлигига амал қилинган ҳолда ташкил этилиши лозим.
Ўқ-дори ва ёнилғи тўлдирилган машиналар алоҳида ажратилган, ўралган жой ва омборларда сақланади. Қўриқлаш ташқаридан амалга оширилади.
Ёнилғи-мойлаш материалларни олиб юрадиган машиналар жанговар машиналар ва бошқа транспортлар турадиган жойдан 30 метр, печка билан иситиладиган бинолардан 60 метр узоклиқда сақланади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқ-дорили транспорт воситалари сақланадиган алоҳида ажратилган ҳудуд, ёнилғи мойлаш омбори, ёнилғи цистерналари турган жой, ёнилғи қyйиш колонкалари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жойи, сув-мой иситиш шахобчалари, қозонхона ва ўт чиқувчи очиқ манбалар ўртасидаги масофа 300 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Ўқ-дори ортилган жанговар машиналар учун сақланадиган жой (айвон, майдон) печка билан иситиладиган бинолардан 100 метр узоқликда бўлиши керак. Бундай ҳолатда яқиндаги биноларнинг қувурларига учқун тутиб қолувчи мослама ўрнатилади.
Парк ҳудуди ўралган бўлиши керак, машиналарни таҳлика пайтида чиқиши учун захира йўллари (ҳар бир батальон учун биттадан кам бўлмаган) бўлиши инобатга олинади.
Парклар мазмунли ташвикот қуроллари, шунингдек, паркдаги ички алоқа қисм командири ва парк бўйича навбатчи томонидан бошқариладиган алоқа ва сигнализация (нур орқали, селектр, телефон) пульти билан жиҳозланиши зарур. Тунда парк ҳудуди ва унга туташ жойлар ёритилади. Ёритиш ёнғин хавфсизлигига амал қилинган ҳолда фақат электр орқали амалга оширилиши керак.
Парк ёритгичларини ўчирадиган рубильник, парк бўйича ёки қисм бўйича навбатчининг яқинида бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |