Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


-расм.Алоҳида ЗАУ лар таркибидаги махсус калит ва воситалар 68-расм



Download 12,78 Mb.
bet26/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия

67-расм.Алоҳида ЗАУ лар таркибидаги махсус калит ва воситалар





68-расм. Зирхли транспортер (БТР-80) ЗАУ лари жойлашуви
Таянч сўзлар:ЗАУ, алоҳида гуруҳий тўплам, КПВТ, ТХП.
Назорат учун саволлар:
1.Зирхли транспортер (БТР-80) ЗАУ ларининг мўлжалланиши.
2.Гурухий ҳамда алоҳида ЗАУ лар фарқи нимада.
3.ЗАУ ларни ҳисобдан чиқариш тартиби қандай.
4. Алоҳида ЗАУ ларига нималар киради.
5.Гуруҳий ЗАУ ларига нималар киради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ҳайдаш курси, М.Ҳарбий нашриёт 1986 й.
4-Модул: Парклар ва парк жиҳозлари
4.1. Доимий парк элементлари, уларнинг вазифалари, ўзаро жойлашуви ва жиҳозланиши

Жанговор машиналарни ва техникаларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш жойи – паркдеб аталади.


Парклар икки турга бўлинади:
- Доимий парклар;
- Дала парклари.
Доимий парклар - ҳарбий қисм турар жойида жойлашади.
Дала парклари - бўлинмалар дала ўқув жойларига чиқанда тузилади.
Доимий парклар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- техник хизмат ва таъмирлаш пункти;
- ёқилғи қуйиш пункти;
- ювиш пункти;
- аккумуляторлар зарядка қилиш жойи;
- сувни ва мойни қиздириш пункти;
- техникалар турадиган бокслар;
- эхтиёт қисмлар сақланадиган омборхона;
- парк бўйича навбатчининг хонаси, назорат техник пункти.

Паркларни жиҳозлаш


Парк ҳудуди бўлакларга бўлинади ва бўлинмаларга бириктириб куйилади. Бўлакларнинг чегараси кўрсаткичлар билан ажратилади.


Паркларни жихозлашда, машиналарни жойлаштириш, сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга қулай бўлишини хисобга олиш керак. Шунингдек, машиналарнинг паркдан бемалол чиқиши, ишончли қўриқланиши ва ёнғин хавфсизлиги ҳам таъминланиши лозим. Парк биноларининг қурилиши ёнғин хавфсизлиги ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланган. Бош режа асосида, намунавий лойиҳа бўйича олиб борилади. Техника сақланадиган барча бинолар ёнғинга қарши қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Қисм командирининг буйруғи билан парк бинолари (иншоотлари) нинг ёнғинга қарши ҳолати учун маъсуллар тайинланади. Паркда иссиқ сув билан таъминланган душ, қўл ювиш хонаси, ҳожатхона, шунингдек, қишда шахсий таркиб исинадиган хона бўлиши керак. Парк ичида занжирли ва ғилдиракли машиналар учун алоҳида йўл бўлиши керак. Бу йўлларда иложи борича кесиб ўтувчи йўл ва мураккаб бурилишлар кам бўлгани мақсадга мувофиқ. Йўллар тахлика пайтида машиналарнинг тезда паркдан чиқиб кетишини таъминлаши лозим. Парклардаги йўллар қаттиқ бўлиши керак, ёзда ҳаво иссиқ пайтда сув сепилади, қишда қордан, муздан тозаланади. Парк ҳудудида машиналарнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўлларга кўрсаткичлар ва стандарт йўл белгилари қўйилади. Айниқса, тахлика ва ёнғин пайтида машиналар чиқадиган йўл аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
Парк жиҳозлари ва агрегатлари (комплекслар, ювиш машиналари ёнилғи ва мой фильтрларини ювиш учун стендлар ва х.к.) техник хизмат кўрсатиш жойига хизмат кўрсатадиган махсус постларга жойлаштирилиши, рақамланиб, бу жихозларни ишлаш принципини ўрганган ва ундан тўғри фойдалана оладиган маъсул кишиларга бириктирилиши керак. Ёнилғи қуйиш шахобчалари, қуйиш дастаклари қувурлар, ёнилғи қуйиш колонкалари бор жойларга статик электр токини йуқотиш учун ерга ҳимоя сими ўрнатилади. Шахсий таркиб паркда ишлаётган пайтда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал килиши керак. Машиналарда ишлаётган пайтда бажарилаётган ишлар технологиясини ҳисобга олган ҳолда ёнғин хавфсизлиги йўриқномасига амал қилиш лозим. Махсус синфларда, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жойлари ёки майдончаларда машиналарга хизмат кўрсатадиган экипаж (хайдовчилар) йиғиладиган ва машқ қиладиган, тахлика, (двигателни иситиш ёки қиздириш) пайтида машиналардаги ҳаракатлар, машинанинг техник ҳолатини кўриш ва текшириш бўйича билимларни эгаллаш. Техник тайёргарлик бўйича белгиланган меъёрларни пухта ўрганиш учун экипаж (ҳайдовчилар) билан амалий машғулот ўтказишга мослаштирилган биттадан кам бўлмаган жой жиҳозланади



Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish