4.5. Молиявий маблағлар бозори
Заём маблағлари ва фоиз ставкалари. Заём маблағлари назарияси доирасида 2 гуруҳ иштирокчиларни - товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи фирмалар (корхоналар) ва уй хўжаликлари мавжуд бўлган капитал бозорини оддий намунасини қарайди. Фирмалар капиталини шакллантириш учун зарур бўладиган заём маблағларига талабни билдиради. Уй хўжаликлари жорий даромадни бир қисмини тежаш орқали молиявий ресурсларни шакллантиради.
Капитал бозорига молиявий бозор каби иқтисодий назарияда заём маблағлари сифатида қаралади. Баҳо сифатида заём олувчини кредиторга унинг маблағини маълум вақт мобайнида фойдалангани учун тўлайдиган фоиз намоён бўлади. Заём маблағлари назариясида капитал бозорини таҳлил қилиш учун бозорнинг барча иштирокчилари ўз фоизларини кўпайтиришга ҳаракат қилиб бозордаги талаб, таклиф ва мувозанатни белгиловчи омилларни тадқиқ қилиш каби бозорни таҳлил қилиш услубиятидан фойдаланади.
Талаб деганда корхона ва уй хўжаликларининг жами маблағ миқдорини қарзга олишга рози бўлган ҳолатни назарда тутади.
Таклиф фоиз ставкаларининг ҳар қандай даражасида инвестицияларни қанча миқдорда маблағ бера олишига тайёр эканлигини кўрсатади. Иқтисодий назариянинг асосий қоидаларидан бири шуки, агарда бозор рақобатли бўлса, иштирокчиларни бирортаси баҳога таъсир қилиш имкониятига эга бўлмаганда, талаб миқдори таклиф миқдорининг тенглашиш даражасига таъсир қилади. Ушбу миқдор ва баҳо (фоиз ставкаси) тенглашиш деб аталади.
Инвестиция талаби. Корхоналар томонидан инвестицияга бўлган талаб ягона эмас, аммо заём маблағларига бўлган талаб пировард талабнинг асосий омили бўлиб ҳисобланади. Инвестицияга бўлган талаб нима билан бегиланади? Ҳар қандай фирма капитал шакллантирар экан, уни муайян манфаат кўриш мақсадида амалга оширади. Иқтисодий назариянинг асосий қоидаларидан бири фирманинг мақсади фойдани кўпайтириш бўлиб ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун фирма турли ишлаб чиқариш омилларидан шу жумладан, капиталдан оптимал нисбатда фойдаланишга ҳаракат қилади. Ишлаб чиқариш омилларини номақбул нисбати инвестициялашга туртки бўлиб, фойдаланилаётган капитални миқдорини кўпайтириш билан кўпинча фойда олиш имкониятини яратади. Ушбу фойда миқёси инвестициялар даромадлилиги деб аталади ва инвестиция сарфларидан фоиз кўринишида ифодалаш мумкин:
(4.3)
Алоҳида фирманинг юқори самарадорлиги чизиғи инвестицияларнинг даромадлилигини инвестицияларнинг миқдорига боғлиқлигини ифода қилади. Инвестициялар даромадлилиги фаолият тури, фирма миқёси ва омилларга боғлиқ равишда турлича бўлиши мумкин. Умумий қонуният шуки инвестициялар миқдорини кўпайиши билан даромадлилик пасаяди. Мисол, ҳар қандай фирма маблағларни инвестициялаш бўйича даромадлилигини хилма-хил имкониятига эга бўлиши мумкин. Фойдани кўпайтиришга бўлган интилишлардан келиб чиқиб, фирма биринчи навбатда энг манфаатли лойиҳаларни амалга оширади. Шунингдек, юқори даромад олиш имкониятлари чекланган ва инвестициялар миқдорини кенгайтиришда кам манфаатли лойиҳаларни жорий қилади. Инвестицияларни даромадлилигини пасайиши қонуни-ишлаб чиқариш омилларини унумдорлигини пасайиши умумий иқтисодий қонунни намоён бўлиши шакли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |