Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Download 2,31 Mb.
bet56/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

4.1. - чизма



Инвестициялар даромадлиги r





Инвестиция
миқдори z

Ушбу эгри чизиқ фирмани инвестиция фаолиятидан манфаат олиш бўйича имкониятларини таърифлаш билан уни инвестиция талабини ҳам белгилайди. Фирма ўзиникими ёки заём маблағларини фойдаланишидан қатъи назар харажат бўлиб ҳисобланади. Заём маблағларидан фойдаланганлик учун бозор фоиз ставкасини тўлаши лозим. Агарда корхона жалб қилинган маблағлардан фойдаланса фоиз бевосита харажат шаклига, яъни маблағлардан фойдаланганлик учун тўлов шаклига эга бўлади. Агарда ўзининг маблағлари ишлатилса-фоиз ставкаси альтернатив харажат бўлиб ҳисобланади, яъни инвестиция ресурсларини бошқа бозор иштирокчилари фойдаланиши учун тақдим қилинмаган манфаатдир.


Алоҳида фирманинг инвестицияларини энг юқори самарадорли эгри чизиғи инвестициялар даромадлигини миқдорига боғлиқлигини ифодалайди. Инвестициялар даромадлиги ишлаб чиқариш омилларини энг юқори унумдорлигини камайиш қонунининг таъсири натижасида инвестиция миқдорини кўпайиши билан пасаяди25.
Фирманинг инвестиция миқдори тўғрисидаги қарори, бир томондан, ўзининг инвестиция дастурлари даромадлилиги, бошқа томондан бозорни фоиз ставкаси, яъни заём маблағларини фойдаланганлик баҳоси билан белгиланади.
Инвестицияларнинг мақбул миқдори 1* инвестицияларни даромадлигини v тенглиги ва бозор фоиз ставкаси i билан белгиланади. Шу билан биргаликда инвестицияларни энг юқори самарадорлиги эгри чизиғи фирмани инвестицияларга бўлган талаб эгри чизиғини ифодалайди.
Ҳозирги замон бозор иқтисодиётидаги молиявий бозорнинг устивор йўли иқтисодий агентларнинг жамғармаларини йиғиш ва янгидан капитал яратиш учун фойдаланишдир. Молиявий бозор ўта мураккаб тизим ҳисобланади. Ҳозирги замон иқтисодиётида молиявий ресурсларни йиғиш ва қайта тақсимлаш тизими инвестиция доирасини асосий унсурларидан бўлиб ҳисобланади. Улар қаторига молиявий усуллар, молиявий институтлар ва молиявий бозорлар киради.
Қимматли қоғозлар. қимматли қоғозлар молиявий бозорда савдо предмети бўлиб ҳисобланади. қимматли қоғозлар бу меъёрий ҳуқуқий талабларга мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжат бўлиб, унинг эгасига муайян мулкий ҳуқуқларни таъминлайди ва шу билан бирга қийматга эга бўлади.
Қимматли қоғозлар кўринишидаги бугунги қийматни келажак қийматга алмашиш тўғрисидаги, битимларни имзоланиши ёки қимматли қоғозларни сотиб олиш, пулни келажакда харид қобилиятига алмаштирилишдир. Ҳар қандай битимда бўлгани сингари бу ерда икки томон иштирок этади; эммитент, қимматли қоғозни чиқарувчи ва пулга қимматли қоғоз билан боғлиқ мулкий ҳуқуқни олувчи инвестор иштирок этади.
қимматли қоғозни ўзига хос хусусияти уларни қайта сотиш, яъни мулкий ҳуқуқларни бировдан бошқасига ўтиши ҳисобланади.
Молия бозорини юқорида келтирилган белгиси амалий жиҳатдан жуда ҳам тўғри эмас.
Бизнинг фикримизча қоида сифатида кредит бозори ва қимматли қоғозлар бозорини фарқ қилинади.
Кредит ҳам бугунги қийматни келажак қийматга алмаштириш ҳақидаги битимларни ифода қилади ва заём берувчининг кредитор олдидаги мажбурияти эркин олди-сотди предмети бўла олмайди.
Молиявий бозорни аниқ белгилашнинг мураккаблиги молиявий мажбуриятларни муддатида бажаришда фарқлар келтириб чиқаради. қисқа муддатли мажбуриятлар (бир неча кундан бир неча ойгача муддатда) юқори ликвидликка эга бўлиб ўзини ҳиссаси бўйича пулга яқин бўлади. қисқа муддатли молиявий дастаклар бозори (қимматли қоғозлар ёки кредит келишувлари) қоида сифатида пул бозори тугунчасини бирлаштиради. Пул бозоридан фарқли равишда капитал бозори мулкий ҳуқуқларни қамраб олади ва уларни сотиш эса нисбатан узоқ вақт мобайнида амалга оширилади.
Молиявий бозорнинг соддалаштирилган таркиби 4-1 чизмада келтирилган ва у амалий нуқтаи назардан муҳимдир. Иқтисодий назарияда “қимматли қоғозлар тоифасига молиявий дастакларнинг ҳамма турлари киритилади, ҳамда бир мулкдордан бошқасига ўтиши мумкин бўлганлари ва эркин олди-сотти қилинмайдиганлари фарқланади”.
Заём олиш усуллари. Заём олиш усуллари олди-берди муносабатларини расмийлаштиради ва қимматли қоғоз эммитентини уни эгасига (кредитларга) белгиланган пул суммасини ишлатишни ифода қилади. Белгиланган даромад берадиган қимматли қоғозларга векселлар, жамғарма сертификатлари ва облигациялар киради.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish