Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Download 2,31 Mb.
bet63/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

Иқтисодий омиллар:

  • иқтисодиётнинг умумий ҳолати (юксалиш, пасайиш);

  • валюта курсининг барқарорлиги;

  • инфляция жараёнининг динамикаси;

  • солиқ имтиёзлари;

  • божхона тартиби;

  • иш кучидан фойдаланиш тартиби;

  • иш кучи қиймати;

  • аниқ маҳсулотларга талаб ва таклиф;

  • кредит қиймати ва бошқалар.

Ижтимоий омиллар:

  • жамоатчиликнинг хусусий мулк ва хорижий инвестицияларга муносабати;

  • жамиятнинг мафкуравий бирдамлик даражаси;

  • мамлакат иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг асосий масалалари бўйича келишувнинг мавжудлиги;

  • ишчи гуруҳининг ташкилотчилиги.

Бирон мамлакатнинг инвестицион муҳитини таҳлил қилинганда, амалдор нуқтаи назари эмас, балки ўз маблағини даромад келтирувчи лойиҳага жойлаштирмоқчи бўлган хорижий инвесторларнинг фикрлари аҳамиятлидир. Уларнинг фикрича инвестиция муҳити бир қатор зарурий омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг мавжудлиги инвестиция муҳитининг энг қўлай бўлишини таъминлайди.
Биринчиси, сиёсий барқарорлик бўлиб, унинг мавжуд бўлиши инвесторнинг келгуси ишларини режалаштириш ва ишонч билан олдинга интилишига имкон беради. У кучли қонуний тизимнинг мавжудлиги, ташқи ва ички ҳарбий низолар, ҳамда инқилобий ўзгаришларнинг бўлмаслигида намоён бўлади.
Иккинчиси, иқтисодий самарадорлик. Ҳар бир инвестор иқтисодий ўсиш жуда юқори бўлган, ҳукумат иқтисодиётни ривожлантириш борасида барқарор сиёсат олиб бораётган мамлакат иқтисодиётига маблағ сарфлашни ҳоҳлайди.
Яна бир муҳим омил мамлакатдаги ҳукумат раҳбарлари, меҳнат жамоалари, муҳолиф партия вакиллари ва ҳалқнинг хорижий инвесторларга нисбатан бўлган дўстона муносабатларидир. Ундан ташқари оддий халқнинг хорижликларга, уларнинг мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий фаолиятига бўлган муносабати ҳам катта аҳамият касб этади. Ушбу омил ҳам инвесторларнинг мамлакатдаги фаолиятларига катта таъсир ўтказади.
Ҳукуматнинг сиёсати яна бир муҳим омил ҳисобланиб, инвесторларнинг фаолиятига турли хил таъсир ўтказиши мумкин. Албатта, ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсат бевосита ёки билвосита бизнес, савдо ва инвестициялаш жараёнига ўз таъсирини ўтказади. Бунда уч жиҳатга алоҳида эътибор берилиши зарур: хорижий инвесторларнинг лойиҳаларда қатнашиш даражаси.
Хорижий инвесторларни ўз бизнесининг қандай қисмига эгалик қилишлари қизиқтиради. Бу эса лойиҳа турига боғлиқ: а) агар инвестиция лойиҳаси экспортга йўналтирилган, ҳамда хом ашёнинг асосий қисми четдан келтирилаётган бўлса, инвестор бизнеснинг максимал даражада катта қисмига (баъзида 100%ига) эгалик қилишга даъвогар бўлади; б) агар инвестиция лойиҳаси экспортга йўналтирилган, ҳамда хом ашёнинг асосий қисми мамлакатнинг ички хом ашёси бўлса, инвестор ҳудди шундай бизнеснинг қўшни мамлакатлардаги шарт-шароитларига қараб иш тутади; в) агар инвестиция лойиҳаси маҳсулотни ички бозорда сотишга мўлжаллаган бўлса, кўпгина ТМКлар шерикчилик асосида иш юритишга ҳаракат қиладилар, акс ҳолда бошқа рақобатчилар улардан олдин бозорни эгаллаб олишлари мумкин.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish