Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


-расм. Асосий капиталга инвестициялар таркиби



Download 2,31 Mb.
bet46/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

3.5-расм. Асосий капиталга инвестициялар таркиби19

Шуни таъкидлаш лозимки, давлат тасарруфидаги соҳалар асосан давлат бюджети маблағлари, нобюджет жамғармалар, шунингдек ҳукумат кафолатидаги инвестициялар ҳисобига молиялаштирилди. Бу даврга келиб, капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмидаги улуши 65,2 фоизни ташкил этди.


Кўрилаётган чора-тадбирлар ўз навбатида инвестицияларнинг мулк шакллари бўйича тақсимланиши ҳажмларининг нисбатида ўзгаришлар бўлишига олиб келди. Яъни, инвестиция жараёнларини молиялаштиришда маҳаллий бюджетларнинг иштироки ва роли кенгайиб бораётганлигини кўрсатади. 2000-2009 йиллар давомида мулк шакллари бўйича тақсимланган инвестицияларнинг ўзгаришини қуйида берилган расмда кўриш мумкин.
3.6 - Расмдаги тасвирга кўра мустақилликнинг дастлабки даврларида давлат секторига нисбатан нодавлат секторига 44,9 фоиз инвестиция киритилган бўлса, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида олиб борилган изчил ҳаракатлар ва мулкчиликнинг шакллантирилиши натижасида бу кўрсаткич 2008 йилга келиб, нодавлат ташкилотга 71,7 фоиз миқдорни ифодалаган. 2009 йилда ҳам бу ўзгариш давом эттирилиб, мос равишда 73,8 фоизга етказилди.





3.6 - расм. Мулкчилик шакллари бўйича асосий капиталга инвестициялар тақсимланиши таркиби

Бундан ташқари, ҳозирги кунда мамлакатимиздаги инвестиция жараёнларининг такомиллашиб бораётганлиги намоён этувчи яна бир жиҳат – давлат бюджетидан молиялаштириш таркибидаги нисбатларнинг сезиларли даражада ўзгариб бораётганлиги ҳисобланади. Инвестиция жараёнларига давлат бюджетидан молиялаштирилган маблағлар динамикаси шуни кўрсатадики, агар 2005 йилда давлат бюджетдан молиялаштирилган маблағларнинг 36,2 фоиз республика бюджети, 63,8 фоиз маҳаллий бюджет ҳисобига таъминланган бўлса, 2009 йилда бу нисбат тегишли равишда 35,5 фоиз ва 64,5 фоизни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида мамлакатда иқтисодий ривожланишини тараққий этаёганлигини изоҳлайди. Инвестицияларни молиялаштириш манбалари бўйича таркибини шаклланиши иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш жараёни билан боғлиқ.


Ишлаб чиқарувчиларга солиқ юкини пасайтиришга қаратилган солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар корхоналарнинг ўз (ички) маблағларини кўпайтиришга имконият яратди. Молиялаштириш манбалари бўйича инвестициялар умумий таркибида уларнинг улуши 7,9 фоиз даражага ўсиб, 48,3 фоизни ташкил этди.
Қулай макроиқтисодий муҳит ва ташқи бозорда рақобат қилиш қобилияти ҳамда ўтказилган турли чора тадбирлар ҳамда “Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларда янги иш ўринларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида”: 2005 йил апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони чиқарилди.20
Ушбу ўтказилган турли чора тадбирлар тўғридан-тўғри хорижий инестицияларнинг ўсишига таъсир кўрсатди. 2007 йилда иқтисодиётга жалб этилган жами инвестициянинг қарийб 70 фоизи иқтисодиёт тармоқлари ва корхоналари билан тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида амалга оширилган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 74 фоизни тaшкил этди. Бу хорижий инвесторларни Ўзбекистонда улар учун яратилган бизнес муҳитига ва корхоналар келажагига ишончининг ошганидан далолат беради.
Мамлакатда амалга оширилаётган давлатнинг иқтисодиётга иштирокини қисқартиришга қаратилган маъмурий ислоҳотлар марказлаштирилган маблағлар ҳажмини қисқартиришни таъминлади. Бевосита давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилаётган маблағлар улуши 2009 йилда 1019,5 млрд. сўмни, ва давлат кафолати бўйича хорижий инвестициялар улуши эса 570,6 млрд. сўмни ташкил қилди.
2007 йилда инвестицияларнинг асосий қисми иқтисодиётнинг таянч тармоқларини (саноат, транспорт ва алоқа) ривожлантиришга йўналтирилган, бу эса капитал қўйилмалар катта қисмини ишлаб чиқариш соҳасида жамланишига олиб келди. Ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилган умумий инвестициялар 2006 йилда 69 фоизни ташкил этган. 2007 йилларда капитал қўйилмаларнинг 75 фоизи ишлаб чиқариш соҳаларига киритилган.
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш натижасида саноат тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган нвестицияларнинг умумий ҳажмида электроэнергетикадаги инвестицион улуши 18,9 фоизгача кўпайиб, 750,7 млрд. сўм бўлди. Бу эса «Ўзбекистон» электр узатиш тармоғи қурилишини тугалланишига имкон берди. «Ўзбекэнерго» ДАК инвестицион лойиҳаларининг амалга оширилишида 90 фоиздан кўпроқ қисми корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига оширилди. Кўмирчилик тармоғида техникавий қайта қуришни тугалланганлиги ва Россиянинг «Газпром» компанияси билан «Маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисида»ги битим шартлари асосида Шохпахта конини ўзлаштириш бўйича лойиҳанинг якунланганлиги муносабати билан изоҳланади.
Иқтисодиёт тармоқлари бўйича хорижий инвестицияларнинг таркибида ҳам маълум ўзгаришлар содир бўлди. Шу билан бир вақтда транспорт ва алоқани ривожлантиришга йўналтирилган хорижий инвестициялар умумий ҳажмдаги улуши 39,8 фоизгача ёки 6,1 фоиз даражага ўсган. Ушбу маблағларга дизел локомотив паркларини модернизация қилиш амалга оширилди. Миллий ахборот тизими шахобчаларини ривожлантириш давом эттирилди.
Машинасозлик қурилиши мажмуида хорижий инвестициялар улуши 2,2 фоизни ташкил этиб, 190,2 млрд. сўмга, кимё ва нефт-кимё саноатида 164,4 млрд. сўмга ва қурилиш материаллари саноатида 1,2 фоиз бўлиб, 100,3 млрд. сўмга етди. Бу ўз навбатида, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича йирик ҳажмда ишларнинг бажарилиши, капитал қўйилмаларнинг технологик таркибида қурилиш монтаж ишларининг бажарилишини таъминлаган.
Барчамизга маълумки, 2009-2012 йилларга мўлжалланган инқирозга қарши чоралар дастурида мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг устувор йўналишлари белгилаб берилган эди. Ушбу устувор йўналишлардан келиб чиқувчи вазифаларни амалга оширишда салмоқли натижа ва сезиларли ўзгаришлар қўлга киритилди. Инвестициялар киритилиш жараёнларининг ортиб бориши, республикамизда ишлаб чиқаришнинг ривожланишига, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга имкон яратмоқда.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish