2.16-расм. Инвестицияларга боғлиқ муаммоларни ҳал этиш тадбирлар
Бу борада албатта, бир қатор ижобий ишлар жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида қишлoқ аҳолисининг турмуш дaрaжaсини юксaлтиришгa, қишлoқлaримиз қиёфaсини ўзгaртиришгa, жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий архитектура ва дизайн асосида барпо этиладиган, барча қулайликлар ва коммуникация тизимларига эга бўлган шинам уй-жойлар барпо этишга, ижтимoий сoҳa вa ишлaб чиқaриш инфрaтузилмaсини ривoжлaнтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон олдида юқорида келтирилган инвестициялар билан боғлиқ бўлган бир қанча муаммоларни ҳал этишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим (2.16-расм).
Миллий иқтисодиёт даражасидаги инвестицион фаолликнинг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- иқтисодий субъектларнинг инвестиция жараёнларида иштирок этишга интилишининг ошиб бориши;
- иқтисодиётдаги инвестиция (хорижий ва миллий) ҳажмининг ўсиши;
- давлат томонидан қулай инвестиция муҳитининг яратилиши ва мунтазам равишда такомиллаштириб борилиши;
- инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва кучайтиришга қаратилган турли чора-тадбирлар (халқаро ва миллий даражалардаги ярмаркалар, бизнес-учрашувлар, кўп томонлама лойиҳалар, реклама ва ҳ.к.)нинг ташкил қилиниши ва уларда фаол иштирок этиш;
- иқтисодиётдаги инвестиция таркибининг сифат жиҳатдан такомиллашуви ва ҳ.к.
Миллий иқтисодиётда инвестицион фаолликни ривожлантириш учун: миллий иқтисодиётнинг ташкилий ва технологик салоҳиятини кучайтириш; асосий эътиборни нодавлат инвестицияларига қаратиш; хўжаликлар мустақил фаолият юритиши учун кенг йўл очиб бериш каби тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.
Инвестицион фаолликни таъминлаш ва оширишда ўзига хос тамойилларнинг белгилаб олиниши муҳим ҳисобланади. Ушбу тамойиллар иқтисодиётнинг инвестиция фаоллиги ва жозибадорлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олиши мақсадга мувофиқдир:
- инвестицияларни жалб этишнинг устувор йўналишларини реал шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда аниқлаш;
- инвестицион жараённи илмий ва амалий асосланган баҳолар тизими билан таъминлаш;
- имтиёзли кредит, солиқ ва амортизация сиёсатини амалга ошириш;
- лизинг муносабатларини такомиллаштириш ва ундан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- миллий иқтисодиётнинг ўзига хос реал хусусиятларини тўлиқ инобатга олган ҳолда ҳудудлар даражасида лойиҳалар ишлаб чиқиш.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси аграр иқтисодиётга ихтисослашганлигини эътиборга олган ҳолда мамлакатда иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида инвестиция жараёнларини макроиқтисодий тартибга солишда қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ривожлантиришни ҳам кўзда тутиш лозим. Шу сабабдан фермер хўжаликларининг самарали ташкил этилишида давлат томонидан ҳал этилиши лозим бўлган муҳим муаммолардан бири – ортиқча ишчи кучи ресурсларини иш билан таъминлаш, янги ишчи ўринларини яратиш ҳисобланади.
Шунингдек, давлатнинг фермер хўжаликларини тартибга солишдаги яна бир йўналиш – бу хўжаликларнинг соғлом рақобатлашуви учун тенг иқтисодий шароитларни таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси ва ривожланган мамлакатлар иқтисодиётлари тармоқ тузилишини таққослаш шуни кўрсатадики, Ўзбекистон иқтисодиёти таркиби оптимал даражада эмас. Иқтисодиётимизда аграр секторнинг улуши ривожланган мамлакатларга қараганда деярли 10 мартадан кўпроқ, саноатнинг улуши қарийб 1,5 марта, хизмат кўрсатишнинг улуши эса 2 марта камдир.
Иқтисодиёт тузилишидаги бу номутаносибликни бартараф этиш учун иқтисодий ислоҳотлар жараёнида амалга ошириладиган муҳим вазифалардан бири сифатида иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни яъни, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш учун жалб қилинаётган хорижий инвестициялар тақсимотини тўғри йўлга қўйиш ва ундан оқилона фойдаланиш тадбирларини изчиллик билан амалга ошириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |