Истеъмол
(C)
|
Жамғарма
(S)
|
Иcтеъмолга ўртача мойиллик
(С : Y)
|
Жамғаришга ўртача мойиллик
(S : Y)
|
2000
|
3262,1
|
2624,0
|
638,1
|
0,8
|
0,2
|
2001
|
4979,4
|
3940,2
|
1039,2
|
0,79
|
0,21
|
2002
|
7424,5
|
5714,0
|
1710,5
|
0,77
|
0,23
|
2003
|
9837,8
|
7191,4
|
2646,4
|
0,73
|
0.27
|
2004
|
12261
|
8649,7
|
3611,3
|
0,71
|
0,29
|
2005
|
15210,4
|
10536,6
|
4673,8
|
0,69
|
0,31
|
2006
|
18262
|
12120,7
|
6141,3
|
0,66
|
0,34
|
2007
|
22625,2
|
14572,8
|
8052,4
|
0,64
|
0,36
|
2008
|
21333,5
|
13434,3
|
7899,2
|
0,63
|
0,37
|
2009
|
23045,8
|
14738,2
|
8405,3
|
0,64
|
0,36
|
Жадвалдан кўринадики, йиллар давомида соф даромад ҳажми ошиб бориши билан унинг истеъмол ва жамғармага сарфланиши ўртасидаги нисбат ўзгариб бормоқда. Истеъмолчиларнинг даромадлари қанчалик ўсиб борган сари уларнинг жамғармага бўлган мойилликлари шунчалик ошиб боради. Буни истеъмол ва жамғармага бўлган ўртача ва кейинги қўшилган мойиллик кўрсаткичлари орқали ҳам кузатиш мумкин.
Бизнинг мисолимизда (2.3-жадвал) йиллар давомида даромад ҳажми ошиб бориши билан истеъмолга ўртача мойиллик пасайиб, жамғармага ўртача мойиллик эса ўсиб бормоқда. Шуниси аҳамиятлики, истеъмолга ва жамғармага ўртача мойиллик кўрсаткичлари истеъмол ва жамғарманинг даромаддаги улушини англатар экан, улардан бирининг қандайдир миқдорга ўзгариши бошқа бирининг ҳам тескари йўналишда худди шундай миқдорга ўзгаришига олиб келади. Қисқача айтганда,
бўлади.
Шунингдек, истеъмол ёки жамғармага кейинги қўшилган мойиллик кўрсаткичи ҳам аҳамиятлидир. Бу кўрсаткич истеъмолчи даромадининг навбатдаги ўзгариши унинг истеъмол ва жамғармага нисбатан муносабати қандай ўзгаришини акс эттиради.
Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, тадбиркорлик фаолиятининг самарали амалга ошишида жамғариш жараёнларининг аҳамияти беқиёсдир. Шунга кўра, жамғаришнинг моҳияти, унинг омиллари ва самарадорлиги кўрсаткичларини алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Жамғариш иқтисодиётдаги ялпи сарфларнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, инвестицион тавсифдаги товарларга талаб даражасини белгилаб беради. Инвестициялар жамғаришнинг амалда намоён бўлиш шакли бўлганлиги сабабли дастлаб таҳлилни жамғаришнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлигини назарий жиҳатдан асослаш билан бошлаймиз.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги жамғариш бир-биридан фарқланади. Жамғарилган маблағларнинг моддий ишлаб чиқариш соҳасининг асосий капиталларини ва айланма маблағларини кенгайтиришга кетадиган қисми ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғариш суммасини ҳосил қилади. Ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғариш иқтисодий ўсишнинг муҳим омилидир.
Ижтимоий-маданий соҳадаги жамғариш (ноишлаб чиқариш жамғариши) уй-жой фондини, касалхоналар, ўқув муассасалари, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт муассасалари, яъни номоддий ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш, реконструкциялаш, янгилашга сарфланади. Ноишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг зарур шартидир.
Жамғариш суммаси, унинг ҳажми ва таркиби такрор ишлаб чиқариш суръатларини белгилаб берадиган ҳал қилувчи омиллардир. Жамғариш нормаси бевосита жамғариш суммасининг бутун миллий даромад ҳажмига нисбати билан аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |