2.11-жадвал.
Инвестицион лойиҳа қиймати ва таклиф миқдори ўртасидаги боғлиқлик.
Т/№
|
Лойиҳаларнинг қиймати
|
Уннинг бозор таклифи миқдори (дона)
|
1.
|
I(7)-65,8 млрд. сўм
|
7
|
2.
|
II (6)-50,1 млрд. сўм
|
6
|
3.
|
III (5)-27,8 млрд. сўм
|
4
|
4.
|
IV (7)-5,1 млрд. сўм
|
3
|
Инвестор учун нархнинг ошиши тўсиқ ролини ўйнаса, тақдим этувчилар учун рағбатлантириш вазифасини бажаради. Шунингдек, лойиҳа қанчалик қимматли бўлмасин ундан келадиган даромаднинг юқори бўлиши инвесторларни қизиқишини кучайтиради. Шу сабабли инвесторлар кам даромад келтирадиган лойиҳалардан кўра кўпроқ катта даромад келтирадиган лойиҳаларга сармоя киритишни афзал биладилар
Лойиҳа қиймати ва таклиф миқдори ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни кўрсатувчи маълумотларни графикда ифодалаб, таклиф эгри чизиғини тасвирлаш мумкин (2.12-расм).
2.12-расм. Лойиҳа қиймати ва таклиф миқдори ўртасидаги боғлиқлик
Бозорда таклиф қилинадиган инвестицион лойиҳалар турига унинг қийматидан ташқари бир қатор омиллар ҳам таъсир қилади. Бизнинг фикримизча, бу омилларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) ресурсларнинг нархи ва ишлаб чиқариш технологияси;
2) солиқ ва субсидиялар;
3) бозор нархи ва нарх ўзгаришининг кутилиши;
4) рақобатчилар сони.
Мазкур омиллардан бир ёки бир нечтасининг ўзгариши таклиф ҳажмининг ўзгаришини тақозо қилади. Таклифга таъсир қилувчи омилларни алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз.
Ресурсларнинг нархи. Ишлаб чиқариш харажатлари ва таклиф ўртасида мустаҳкам ўзаро боғлиқлик мавжуд. Ресурс нархларининг пасайиши ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва таклифни оширади. Аксинча, ресурсларга нархнинг ошиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради. Ушбу ҳолатга мос келувчи лойиҳанинг қиймати ресурслар нархининг ўзгаришига тескари пропорционал равишда ўзгаради. Яъни, ресурс нархининг ошиши лойиҳа қийматини камайтиради, аксинча лойиҳа қиймати ўсади.
Ишлаб чиқариш технологияси. Технологияларнинг такомиллашуви маҳсулот бирлигини анча самарали ишлаб чиқаришга имкон беради. Ресурсларнинг мавжуд нархида ишлаб чиқариш харажатлари камаяди ва таклиф кўпаяди. Бу ўз навбатида ушбу кўринишдаги инвестицион лойиҳага реал инвестиция киритилишини ифодалайди.
Солиқлар ва субсидиялар даражаси. Кўпчилик солиқлар ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киради. Шу сабабли солиқларнинг ошиши ишлаб чиқариш харажатларини оширади ва таклифни қисқартиради. Демак, солиқ даражаларини ошиши инвестицион лойиҳаларни қийматларини камайишига олиб келади.
Бозор нархларининг ўзгариши ҳам мазкур лойиҳа таклифини ўзгартиради. Яъни, танланган лойиҳа қийматининг пасайиши шунга ўҳшаш иккинчи лойиҳанинг таклифини оширади ёки аксинча.
Нарх ўзгаришининг кутилиши. Келгусида лойиҳа бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот нархи ўзгаришининг кутилиши ҳам ишлаб чиқарувчининг бугунги кундаги бозорга маҳсулот етказиб бериш хоҳишига таъсир кўрсатиши мумкин. Яъни, келажакда ишлаб чиқариладиган маҳсулот нархининг кескин пасайишининг кутилиши лойиҳа таклифини пасайтиради.
Рақобатчилар сони қанчалик кўп бўлса, таклиф қилинадиган лойиҳа миқдори шунчалик кўп бўлади. Рақобатчилар сонини ортиб бориши таклифни кўпайтиради.
Биз юқорида турли омиллар таъсирида талаб ва таклиф миқдорининг ўзгариб туришини кўрдик. Лекин талаб билан таклиф миқдорлари бир-бирлари билан доимо маълум нисбатда бўлади, бу нисбатлар ўзгариб туради. Талаб миқдори билан таклиф миқдори ўртасидаги нисбат бир-бирига тенг бўлган ҳолат бозор мувозанати дейилади. Бозор мувозанати вужудга келган ҳолда шаклланган нарх бозор нархи дейилади. Бозор мувозанати ва мувозанатли нарх ҳар доим мавжуд бўлиб турмайди, уларга таъсир қилувчи кўплаб омиллар мувозанатликнинг бузилишига сабаб бўлади. Аммо иқтисодиётда ушбу мувозанатга доимо интилиш мавжуд бўлади. Чунки, бу вақтда иқтисодий барқарорликни вужудга келиши кутилади.
Талаб ва таклиф тушунчалари таҳлили, бизга инвестор ва талабгорлар манфаатлари мос келишини қараб чиқишга ўтиш имконини беради. Мос келишлик ўз ифодасини мувозанатли нархда топади. Талаб ва таклиф эгри чизиқларини битта графикка жойлаштириб бозор мувозанатли нуқтасини ҳосил қилиш мумкин (2.13-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |