Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


-расм. Инвестицион лойиҳа қийматига бўлган талаб эгри чизиғи



Download 2,31 Mb.
bet32/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

2.10-расм. Инвестицион лойиҳа қийматига бўлган талаб эгри чизиғи

Расмдаги эгри чизиқ нарх ва талаб ҳажми ўртасидаги тескари боғлиқликни тасвирий акс эттиради. Ундаги ҳар бир нуқта лойиҳанинг аниқ нархи ва инвесторнинг шу қиймат асосида мавжуд сармоясининг киритиши мумкин бўлган лойиҳалар миқдорини кўрсатади. Бу бевосита инвесторларнинг ўз имкониятларига қараб, керакли инвестицион лойиҳани сотиб олишлари мумкинлигини ифодалайди.


Худди шу каби 2008 йилда марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга 617,5 млрд. сўм ёки 2007 йилдаги 8,3 фоиз ўрнига 7,5 фоизи миқдорида ажратилди. Бу ҳолатни эса ўз навбатида айрим режалаштирилган лойиҳаларни амалга оширишни маълум вақт ортга суриш кераклиги ва бу лойиҳада белгиланган сметаларни қайта кўриб чиқиш лозимлиги билан изоҳлаш мумкин.
Бундан ташқари талаб миқдорига нархдан ташқари таъсир қилувчи омиллар. Талаб ҳажмининг ўзгариши лойиҳа қийматига эмас, балки бошқа бир қатор омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Бу омиллар инвестицион лойиҳанинг қийматидан ташқари омиллари дейилади ва буларга:
1) инвесторнинг диди;
2) инвесторлар сони;
3) инвесторларнинг даромадлари;
4) бир-бирига боғлиқ бўлган инвестицион лойиҳаларнинг қийматлари
5) келажакда нарх ва даромадларнинг ўзгариши эҳтимоли.
Бу омилларнинг ўзгариши талаб ҳажмининг ўзгаришига қуйидагича таъсир кўрсатади: бирор инвестицион лойиҳага истеъмолчи дидидаги ижобий ўзгариш рўй берса, нархнинг тегишли даражасида унга бўлган талаб ортади. Инвесторлар дидига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар талабнинг қисқаришига олиб келади.
Ўз-ўзидан аниқки, бозорда инвесторлар сони кўпайса, талаб ортади, инвесторларнинг сони камайса, талаб қисқаради. Масалан, алоқа воситаларининг такомиллашуви халқаро молиявий бозор доирасини, ундаги қимматли қоғозларнинг олди-сотди жараёнларида иштирок этувчилар сонини мислсиз кенгайтиради ҳамда акция ва облигация каби молиявий активларга бўлган талабнинг ўсишига олиб келади. Шунингдек, туғилиш даражасининг пасайиши болалар боғчаси ва мактабга бўлган талабни камайтиради.
Пул даромади ўзгаришининг талаб ҳажмига таъсири бошқа омилларга қараганда анча мураккаб. Пул даромадининг ортиши жуда кўп товарларга талабни нисбатан оширади, даромаднинг камайиши эса бундай товарларга талабни камайтиради. Даромад ошса, унинг ўсишига қараб истеъмолчилар аксарият ҳолларда нархи юқори бўлсада, кўпроқ сифатли лойиҳаларни амалга оширишга ҳаракат қилишади.
Ўзаро боғлиқ бўлган инвестицион лойиҳаларнинг қийматларини ўзгаришининг талабга таъсирини ўрганишда уларни икки гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади:
1) ўзаро бир-бирини алмаштирувчи ёки ўринбосар лойиҳалар;
2) ўзаро бир-бирини тўлдирувчи лойиҳалар.
Ўзаро бир-бирини алмаштирувчи лойиҳалардан бирининг нархини ўзгариши билан бошқасига бўлган талабнинг ўзгариши тўғри боғлиқликда бўлади. Масалан, лойиҳани оддий маҳсулот сифатида олиб қаралса, сариёғ нархининг ошиши маргаринга бўлган талабнинг ортишига олиб келади. Сариёғ нархининг пасайиши эса маргаринга бўлган талабни камайтиради.
Ўзаро бир-бирини тўлдирувчи лойиҳалардан бирининг қийматини ўзгариши билан бошқасига бўлган талабнинг ўзгариши тескари боғлиқликда бўлади. Масалан, агар автомобилнинг нархи ошса, бензинга бўлган талаб қисқаради. Аксинча, автомобилнинг нархи тушса, бензинга бўлган талаб ошади.
Келгусида нархнинг нисбатан ошишининг кутилиши, истеъмолчи жорий талабининг ошишига олиб келади. Аксинча, нархнинг пасайиши ва даромаднинг кўпайишининг кутилиши лойиҳаларга бўлган жорий талаб ҳажмининг қисқаришига сабаб бўлади. Биз талаб ҳақида тўҳталиб ўтдик энди талабга боғлиқ бўлган таклиф тушунчаси ҳақида тўҳталамиз.
Маълум вақт оралиғидаги нархларнинг муайян даражасида ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар томонидан маълум турдаги товар ва хизматларнинг бозорга чиқарилган миқдори таклиф дейилади. Демак, нарх ўзгариши билан сотишга чиқариладиган маҳсулот миқдори ҳам ўзгариши сабабли талаб каби таклифнинг ҳам бир қатор муқобил вариантлари мавжуд бўлади.
Худди шу каби, таклиф нархларнинг турли даражасида қанча миқдордаги лойиҳанинг амалга оширилишига чиқарилишини кўрсатади. Нархнинг ошиши билан шунга мос равишда амалга оширилишига чиқариладиган лойиҳалар таклифи миқдори ҳам ортади, нархнинг тушиши билан таклиф ҳажми қисқаради. Нархнинг ўзгариши билан таклиф этилаётган инвестицион лойиҳа миқдорининг тўғри боғлиқликдаги ўзгаришини инвестицион лойиҳаларнинг таклиф қонуни дейиш мумкин. Таърифдан келиб чиққан ҳолда таклифнинг ошиши натижасида тақдим этилаётган лойиҳаларни қиймати юқори бўлишига қарамай ўз инвесторларига эга бўлишини ифодаловчи мисол 2.11-жадвалда кўрсатилган.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish