Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


-жадвал Ўзбекистон Республикасида истеъмол ва жамғарма кўрсаткичлари динамикаси



Download 2,31 Mb.
bet23/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

2.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасида истеъмол ва жамғарма кўрсаткичлари динамикаси (млрд. сўм ҳисобида)



Йиллар

Истеъмол (C)

Жамғарма (S)

1.

2000

2624,0

638,1

2.

2001

3940,2

1039,2

3.

2002

5714,0

1710,5

4.

2003

7191,4

2646,4

5.

2004

8649,7

3611,3

6.

2005

10536,6

4673,8

7.

2006

12120,7

6141,3

8.

2007

14572,8

8052,4

9.

2008

13434,3

7899,2

10

2009

14738,2

8405,3

Бу даромадни таҳлил чоғида иҳтиёрдаги ёки соф даромад деб аталиб, бу даромад истеъмолнинг ҳам, жамғарманинг ҳам умумий омили ҳисобланади. Чунки, жамғарма даромаднинг истеъмол қилинмайдиган қисми ҳисобланса, солиқлар тўлангандан кейинги даромад жамғармани аниқлаб берадиган асосий омил бўлиб ҳисобланади. Ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасидаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди.


Истеъмол ва жамғарма ҳажми ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилар ўртасидаги боғлиқлик истеъмол ва жамғарма функцияси дейилади ва
(2.3)
кўринишда ифодаланади.
2.1-жадвалда келтирилган маълумотлар асосида истеъмол функциясини график кўринишида ҳам тасвирлаш мумкин (2.2-расм). Бунда Y ўққа истеъмол сарфлари, Х ўққа эса даромад миқдори жойлаштирилади.





2.2-расм. Истеъмол функциясининг графикдаги тасвири

Ҳар иккала ўқ ўртасидан 45 остида ўтувчи 0F тўғри чизиқ истеъмол сарфлари ва ихтиёрдаги (соф) даромаднинг миқдоран тенглигини ифодалайди. 0Х ўқидаги ҳар қандай даромад миқдорини ифодаловчи ушбу чизиқда жойлашган нуқта 0Y ўқнинг тегишли миқдордаги истеъмол сарфига тенг бўлади. Бошқача айтганда, уй хўжалиги соф даромаднинг барча ҳажмини тўлиқ истеъмолга сарфлайди. Бироқ, бундай тенглик амалда доимо ҳам рўй беравермайди. Истеъмол сарфлари миқдори баъзида жорий соф даромадлар миқдоридан паст бўлиши, баъзида эса ошиб кетиши ҳам мумкин. Шунинг учун истеъмол эгри чизиғи соф даромад 0F чизиғига мос тушмай, унга нисбатан маълум даражада оғади. Ҳар иккала чизиқнинг ўзаро кесишган В нуқтаси «0 даражадаги жамғарма»ни англатади. Бу нуқтанинг чап томонида истеъмол сарфлари даромад миқдоридан юқори бўлиб, бу манфий жамғарма деб аталади.


Истеъмол ва жамғариш ҳажмига тасарруфидаги даромад динамикасидан ташқари қуйидаги омиллар, тўғрироғи бу омиллардаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади:
1. Уй хўжаликлари даромадлари.
2. Уй хўжаликларида тўпланган мулк ҳажми.
3. Баҳолар даражаси.
4. Иқтисодий кутиш.
5. Истеъмолчилар қарзлари ҳажми.
6. Солиққа тортиш ҳажми.
Дастлабки беш омил таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари ўзаро тескари томонга силжийди. Бу беш омил таъсирида жорий тасарруфидаги даромад таркибида истеъмол ва жамғариш улуши нисбатлари ўзгаради. Солиққа тортиш даражасининг ўзгариши ихтиёрдаги даромад ҳажмини ўзгартиргани туфайли унинг таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари бир томонга қараб силжийди. Истеъмол функциясини аниқлаш борсидаги тадқиқотлар, унинг ҳажми шунингдек 7) аҳолининг даромадлари ҳажми ва тўплаган мулки кўламига кўра табақаланиши даражаси ҳамда 8) аҳолининг сони ва ёшига кўра таркибига ҳам боғлиқлигини кўрсатди.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, реал ҳаётда истеъмолнинг маълум қисми даромад ҳажмига боғлиқ бўлмайди. У ҳолда мазкур сарфларни ё олдинги даврда жамғарилган даромадлари ҳисобига, ёки ўзгалардан қарз олиш ҳисобига қоплаши мумкин. Иқтисодий адабиётларда истеъмол сарфларининг бу даражаси автоном (яъни, жорий соф даромаддан мустақил) ҳолдаги истеъмол даражаси дейилади. Бизнинг расмимизда бу даража Y ўқидаги эгри чизиқ бошланган нуқта ҳисобланади.
2.2-Расмдаги В нуқтанинг ўнг томони эса ижобий (мусбат ишорали) жамғарма деб аталади. Айнан В нуқтада аҳоли даромадлари ва сарфларининг мувозанатига эришилади. Даромад миқдори ошиб борган сари бу мувозанат бузилиб, жамғарма миқдори ортиб боради. Расмдаги даромаднинг Х1 даражасида истеъмол миқдори ЕN кесмадан, жамғарма миқдори эса RL кесмадан иборат бўлади. 2.1-жадвал маълумотларига кўра қуйида жамғарма функциясининг графикдаги тасвири бир оз ўзгача кўринишда бўлади(2.3-расм).






Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish