Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Инвестициялашни аниқ вариантини танлаш



Download 2,31 Mb.
bet21/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

Инвестициялашни аниқ вариантини танлаш. Пул қўйиш вариантини танлаш жуда муҳим бўлиб, инвесторни кейинги харажатларини боришини белгилайди ва режалаштирилаётган мақсадларга эришиш муваффақияти кўп жиҳатдан шунга боғлиқ. Энг юқори даромадлиликни шунчаки таъминлайдиган вариантни танлашда таваккал ва солиққа тортиш каби бошқа даражалар муҳим роль ўйнаши мумкин. Масалан, йиллик юқори дивидендлар олишга, энг юқори кутилаётган фойда бериши мумкин бўлган компания акциясини сотиб олишга интилаётган инвестор шу акцияни чиқарган фирма банкротга учраса, унда акционер қўйилган пулларини йўқотади. қўйилмаларни муваффақиятли бошқариш учун молиявий дастакни эътибор билан танлаш муҳим ҳисобланади, чунки улар қўйилган мақсадларга мувофиқ келиши ва даромадлиликни, таваккални ва баҳони мақбул даражалари билан таърифланиши лозим.
Диверсификация портфелини шакллантириш. Инвестиция портфели – бу бир ёки бир қанча мақсадларга эришишни мўлжаллаб танланадиган молиявий дастаклар йиғиндисидир. Масалан, Джоан Смитни инвестиция портфелида ИБМ компаниясини 20 оддий акцияси, 20000 долларлик давлат облигациялари ва «ZDS Гроус» ўзаро фондининг 10 акцияси бор. Муайян усуллар йиғиндисидан фойдаланиб инвестор ўз қўйилмасини шундай комбинация қилиш мумкинки, у ҳолда инвестор даромадлиликни, таваккални ва нархни мақбул даражасида қўйилган мақсадга эришади.
Қулай портфелни шакллантириш учун, турли тарифга эга бўлган бир қанча молиявий дастакларни йиғиндисини киритиш кўзда тутилади. Хилма-хил қуролларни қўллаб, инвестор қўйилмаларни юқори даромадлилигига эришиши мумкин ёҳуд молиявий дастаклар сонини кучайтириш ҳисобига таваккалликни камайтириш мумкин.
Портфелни бошқариш. Портфель шаклланиб бўлиши биланоқ, инвестор кутилаётган натижаларга мувофиқ портфель кўрсаткичлари динамикасини аниқлаши ва баҳолаши лозим. Масалан, агар даромадлилик, таваккалчилик ва қўйилмалар қиймати инвесторни мақсадлари ёки мўлжалларига мувофиқ келмаса портфель ўзгартирилиши мумкин. Одатда бу бир молиявий дастакларни сотиб ва тушган пулга бошқа молиявий дастакларни олишни англатади. Шундай қилиб, портфелни бошқариш – бу фақатгина молиявий дастакларни мақбул циғиндисини яратиш эмас, балки унинг орқасидан у ёки бу дастакларни ҳақиқий динамикасига мувофиқ портфель таркибини ўзгартириш ҳамдир.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish