1.1-расм. Тижорат амалиётида йўналтириладиган инвестицияларнинг шакллари
Физик активлар деганда, асосий ишлаб чиқариш воситалари, яъни ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ҳар қандай машина ва ускуналар тушунилади.
Пул активлари деганда, бошқа жисмоний ва юридик шахслардан пул маблағларини олиш ҳуқуқи, масалан, банкдаги депозитлар, акциялар, облигацияларни англатади.
Номоддий активлар ходимларни қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, лицензиялар сотиб олиш, савдо белгиларини ишлаб чиқариш натижасида фирма эга бўладиган бойликлардир.
Қимматбаҳо қоғозларга қилинадиган инвестициялар «портфель инвестициялари», физик активларига қилинадиган инвестициялар эса реал инвестициялар, деб аталади.
Инвестицияларнинг ҳар икки тури ҳам корхоналар барқарор ишлаши учун муҳим аҳамиятга эга. Портфелли инвестициялар муаммолари молиявий менежмент соҳасида чуқур ўрганилишини таъкидлаган ҳолда бу ўқув қўлланмада кўпроқ реал активларга қилинадиган инвестицияларга эътибор қаратилади.
1.2. Инвестицияга таъсир этувчи омиллар
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида, инвестиция фаолиятини амалга оширишда бир қанча ўзаро таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд бўлиб, бу омиллар ўртасидаги муносабатларни ўрганиб чиқишни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида шериклик қилмоқчи бўлган ҳамкор билан узоқ муддатли шартнома тузиш имконини беради. Инвестиция соф харажатларнинг иккинчи асосий қисми ҳисобланади4. Соф харажатларнинг инвестицияларга сарф қилинишга иккита асосий кутилаётган соф фойда нормаси ва фоиз ставкаси омиллари таъсир қилади:
Фойда нормаси тадбиркорларни маълум даражада инвестиция харажатларини қилишга мажбур қилади. Тадбиркорлар агар улар сотиб оладиган ишлаб чиқариш воситалари фойда берадиган бўлсагина харид қиладилар. Демак, ишлаб чиқаришга инвестиция харажатлари қилиш учун ҳақиқий фоиз ставкаси таъсир қилади; фоиз ставкаси, тадбиркорнинг ҳақиқий капитални қарзга фойдаланишга олиш ҳисобига тўлайдиган баҳосига (пул қийматига) айтилади.
Агар кутилаётган соф фойда нормаси, банклар фоиз ставкасига нисбатан кам бўлса, инвестиция киритиш тадбиркор учун фойдали бўлади. Бундан кўринадики, инвестициялаш қарорини қабул қилишда номинал фоиз ставкаси эмас, балки реал фоиз ставкаси ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Номинал фоиз ставкаси жорий баҳоларда, реал фоиз ставкаси эса доимий ёки инфляция ҳисобга олингач аниқлаштирилган баҳоларда ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, реал фоиз ставкаси бу – номинал фоиз ставкасидан инфляция чегириб ташлаб топилган фоиз ставкасидир.
Миллий иқтисодиётда инвестиция фаолияти ролини ошириш учун инвестиция келтирган фойда банк берадиган фоиздан юқори бўлиши керак. Агар шундай бўлмаса, ўз эҳтиёжидан ортган маблағни инвестициялашдан кўра, уни жамғарма ҳисобига банкка қўйиб фоиз олиш қулайдир. Яъни, макродаражада инвестиция киритишда жамғарма банк фоиз ставкаси ва товарлар мувозанатини таъминлаш механизмларини билиш зарур. Бу механизмни ўрганишимиз учун банк фоиз ставкаси ва инвестицияга бўлган талабларини ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқамиз. 1.2- расмда R.–банкларнинг фоиз ставкасини, I.–эса тадбиркорлар, фирмалар, корхоналарнинг инвестицияга бўлган талабни кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |