Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти



Download 189,23 Kb.
bet4/6
Sana24.06.2022
Hajmi189,23 Kb.
#698818
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Mirzayeva Nilufar

Ҳикоя ўйин жараёнида ўйинчоқлар воситасида беморга тиб¬бий ёрдам кўрсатиш, «бемор», «тез ёрдам» xодимлари билан муло- қот асосида тузилади. Сардорнинг ҳикояси: «Санжар қовунни кўп еб қўйиб, қоми оғриб қолади. Отаси «тез ёрдам» чақиради. Доктор келиб, бемор Санжарга тезкор тиббий ёрдам кўрсатади. Санжарнинг отаси, онаси докторга ташаккур билдирадилар». Меҳринисонинг ҳикояси: «Гулноза дам олиш куни опаси, синглиси билан ҳовлида ўйнади. Ойиси мураббо пиширгани бир челак олxўри олиб келган эди. Гулноза, опаси, синглиси ўйнаб-ўйнаб чанқадилар. Олxўридан еб олиб, бир неча марта совуқсув ичишди. Учаласининг ҳам қорни оғриб, иситмаси кўтарилди. Уларни дадаси машинада поликлиникага олиб борди. Поликлиникада болалар доктори, ҳамшира опа уларга шошилинч ёрдам кўрсатди. Улар керакли дори-дармонларни олиб, тезда соғайиб кетдилар. Шундан сўнг ҳўл мева еб, қайнатилмаган сув ичмайдиган бўлдилар». Ҳикоя тузишда унинг режаси, мазмунининг асосий қисмлари болалар томонидан муҳокама этилиб, маълум қисми баён қилинади. Болалар йўл қўйган xатолар тузатиб борилади ва оxирида xулоса қилинади.

Мактабгача таълим ташкилотида мултимедиа технологияларини жорий этиш

Мултимедиа технологияларидан фойдаланиш методикаси.

Мултимедиа атамасининг луғваий маъноси (мултим-медиур ёки мулти-медиа) иккита сўз йиғиндисидан ташкил топган бўлиб, мулти- кўп, медиа-муҳит маъносини англатади. Атама илмий ва ўқув адаби- ётларида «кўп воситалилик», «мултимедия муҳити» «кўп қатламли муҳит», «маълумот ташувчи восита» каби талқин қилиниб келинмоқда21.

Ҳозирги даврда мултимедиа атамаси кўп қиррали бўлиб, турли хил ту- шунчаларни ифодалашга татбиқ этиб келинмоқда. Масалан, мултиме­диа технологияси; мултимедиа маҳсулоти; мултимедиали компютер; мултимедиа дастури ва бошқалар шулар жумласидандир.

«Мултимедиа» тушунчасининг адабиётларда ёритилган бир неч- та таърифини келтирамиз: «Мултимедиа - деганда турли шаклдаги маълумотларни қайта ишловчи воситалар мажмуаси тушунилади»22, «Мултимедиа - бир вақтнинг ўзида турли кўринишдаги ахборотлардан: матн, графика, товуш ва бошқалардан фойдаланишни кўзда тутган фойдаланувчи интерфейсининг консепсияси», «Мултимедиа бу инфор- матиканинг дастурий ва техникавий воситалари асосида ахборотнинг анъанавий ва оригинал турлари асосида ўқув материалларини ўқувчиларга етказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги кўринишидир». Мултимедиа бу махсус технология бўлиб, дастурий ва техник моддий таъминот асосида компютерда бир вақтнинг ўзида матнли, тасвирий ахборотни товушли ва ҳаракатли ҳолда ифодалаш имконияти- дир. Мултимедиа - тасвирли маълумот билан ишлашга қодир бўлган восита ҳисобланади. Одатда, мултимедиа деганда. турли шаклдаги маълумотларни қайта ишловчи воситалар мажмуаси тушунилади. Мул­тимедиа - компютер тизимида матн, товуш, видеотасвир ва турли ани- матсияларни мужассамлаштириш имконини берувчи замонавий ах- боротлар технологиясидир.


Download 189,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish