Дастурнинг пастки қисмида «Дастурга кириш» белгиси орқали мултимедиали слайдга кирамиз. Табиат манзараси остида болажонлар қўшиғи янграйди ва дастурнинг ўртасида учта қисмнинг номлари кўрсатилган: Асосий ойна. Дидактик қисм. Қизиқарли ўйинлар. «Асосий ойна» белги- сини «сичқонча» ёрдамида очилса, табиат қўйнида дарахт мавжуд, ушбу дарахтдан эса тўртбурчак рамкага солинган турли ҳарфлар дарахтнинг меваси шамолдан тебраниб ерга туш- гандек катакча ичида ҳарфлар пастга тушади. Шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, катакчадаги ҳар битта ҳарфнинг боши билан келадиган товуш бел- гисини Алифбе номли электрон дарслик предметлари кўрсатган: Масалан; «А» ҳарфи остида автобус. «В» ҳарфи остида банан в.ҳ. Дастуминг пастки томонида «Бош меню» деб номланган белги мав- жуд. «Сичқонча» ёрдамида ҳарфларга кўрсатгич бармоқларни олиб борса, ҳарфларнинг талаффузи ифодаланади: «Ссссс, ОООО, ААААА» ва ҳоказолар. Сўнгра топишмоқлар ойнаси очилади бола агар тўғри ёзса, экранда рағбатлантирувчи овозли аниматсия пайдо бўлади, агар нотўғри келтирилса, экранда «Нотўғри» деган овозли аниматсия ҳосил бўлади. Кўрсатилган ҳарф тўғри ёзилса, кенйинги босқич, яъни топишмоқлар ойнаси очилади. Бунда бола тарбиячи ёрдамида топишмоқни ўқийди ва мустақил жавобни киритади. Сўнгра дидактик қисмга ўтилади, яъни дидактик қисми очилганда, экранда тўртбурчак қилиб ҳарфлар жойлаштирилган ва тўртбурчакнинг ўртасида боланинг сурати - ўйланиб турган ҳолати тасвирланган. Тўртбурчак рамкага солинган ҳарфларнинг биттаси «сичқонча» ёрдамида икки марта босилса, ойна очилади ва бу ойнадаги ҳарфларни болалар тарбиячи ёрдамида такрорлайди. «Бош меню» га қайтсак, дастуминг учинчи «Қизиқарли ўйинлар» деб номланган қисмига кирилади. Экраннинг чап қисмида рамкада ҳайвоннинг сурати, ўнг қисмидаги рамкада эса, ҳайвон ҳақида маълумот бериб ўтилган. ХУЛОСА Мактабгача ёшдаги боланинг тўлақонли ривожланиши учун ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити ва катталарнинг улар билан мазмунан бой мулоқоти зарур омил ҳисобланади. Ривожлантирувчи предметли ўйин муҳити — мактабгача ёшдаги болани жисмонан ва маънан ривожлантириш мазмунини моделлаштириш вазифасини бажарувчи атроф-муҳитдаги нарсалар тизимидир. Мамлакатимизда қилинаётган ислоҳотлар, барча соҳалардаги ривожланишлар мактабгача таълим ташкилотларида ҳам туб ўзгаришлар ясашни тақозо этмоқда. Мактабгача таълим ташкилотларида яратилган ривожлантирувчи муҳит болалар таълим-тарбиясига Давлат талаблари ва «Болажон» таянч дастури талабларини сифатли, узлуксиз, изчил ҳамда болаларнинг ёш жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширишга хизмат қилиши лозим. Ривожлантирувчи предметли муҳит боланинг бошланғич ташаббускорлигини ўстириш, билимларини амалда қўллашга фаол ҳаракат қилишдаги асосий воситадир. Бола амал қиладиган предметли муҳит ундаги билим ва кўникмани амалиётда қўллаш учун ахборот манбаи бўлиши, бола эҳтиёжини қондирувчи, янгиликка ундовчи, ундаги малакани такомиллаштирувчи манбага айланиши зарур. Этиборингиз учун раҳмат
Do'stlaringiz bilan baham: |