1-МАЪРУЗА
Мултимедиали алоқа
тармоқлари тушунчалари,
тузилиши ва ишлаш принципи
(2 соат)
т.ф.н., профессор Исаев Р.И.
Маъруза режаси:
1. Мултимедиа тушунчаси. Мултимедианинг
хусусиятлари.
2. Тармоқ бўйича мултимедиани узатишга
бўлган талаблар.
3. Мултимедиали трафик классификацияси.
1. Синхрон рақамли
иерархия.
Мултимедиа, мулти – кўп, медиа — муҳит деб таржима
килинади. Мултимедиа, турли (матн, графика, расм, товуш,
анимация, видео) кўринишдаги ахборот билан боғлиқ. Бунда
маълумот турли ахборот ташувчиларда мавжуд бўлиши
мумкин (магнит ва оптик дисклар).
Мултимедиа – технологияларининг асосий мақсади –
товуш, видео, анимация ва бошқа визуал эффектлар билан
таъминланган дастурий маҳсулотларни яратишдан иборатдир.
Гиперматн - бу матнли маълумотлар билан ишлаш тизими.
Гипермедиа - бу графика, товуш, видео ва анимация билан
биргаликда ишлаш тизими ҳисобланади. Гиперматн ва
гипермедиа
тизимларининг
биргаликдаги
ривожланиши
мултимедиа йўналишини келиб чиқишига олиб келди.
80 – йиллар охирида америкалик компютер мутахассиси
Билл Гейтс ―National Art Gallery of London‖ - ―Лондоннинг
миллий санъат галереяси‖ номли дастурий маҳсулотни яратган.
Бунда мултимедиа дастурини яратишда турли муҳитлардан –
тасвир,
товуш,
анимация,
гиперматн
ва
гипермедиа
тизимларидан фойдаланилган.
Мултимедиа технологияларининг асосий афзалликлари ва
хусусиятларига қуйидагилар киради:
-
битта ахборот ташувчида катта ҳажмли турли
маълумотларни сақлаш имконияти (20 та томга яқин матнлар,
2000 ва ундан ҳам кўп юқори сифатли тасвирлар, 30–45
минутли видео ѐзувлар, 7 соатга тенг товуш маълумотлари);
- экранда тасвирни ѐки унинг айрим фрагментларини
катталаштириш имконияти (―лупа‖ режими). Тасвирнинг
сифатини сақлаб қолган ҳолда 20 маротабагача катталаштириш
мумкин. Бу имкониятдан тарихий хужжатлар ва санъат
асарларини тақдимот қилганда фойдаланиш мумкин;
- тасвирларни таққослаш ва турли дастурий воситалар
ѐрдамида уларни қайта ишлаш;
- матнлар ѐки турли кўргазмали материалларда керакли
жойларни белгилаш ва улар ѐрдамида бошқа тушунтирувчи
маълумотга
эга
бўлиш
(гипермедиа
ва
гиперматн
технологияси);
- Интернет глобал тармоғига уланиш имконияти.
Узатиш нуқтаи назаридан мултимедиа ҳақиқий вақтда
узатиладиган (Real Time – RT) ѐки ҳақиқий вақтда
узатилмайдиган (Non Real Time – NRT) синфларга бўлиниши
мумкин. Биринчи турдаги мултимедиа (RT), пакетларни
кечикишига чеклашларни талаб этади, худди шу вақтда
мултимедианинг иккинчи тури (масалан матн ва тасвир) бундай
чеклашларни талаб этмайди, лекин уларни узатишда хатоликлар
пайдо бўлмаслиги учун қатъий чеклашларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |