Спортча юришда умумий оғирлиқ
марказини ҳаракати
Статик ҳолатда инсон танасининг таянчга таьсири оғирлик кучига (тана оғирлиги-В) тенг. Таянч реакцияси (Р) нинг йўналиши тана оғирлиги йўналишига қарама-қарши, миқдор эса тана оғирлигига тенг бўлиб, бу реакция тананинг умумий оғирлик маркази (УОМ) дан ўтади.
Статик ҳолатдаги қўш таянч пайтидаги ҳар қайси оёқ босимига жавобан иккита реакция Р1, Р2 бўлади. Улар жамланиб, вертикал тенг таъсир этувчи куч ҳосил қилади. Бунинг миқдори эса тана оғирлигига тенг булади. Бундай ҳолда икала таянч реакцияси ҳам У.О.М. ўтади.
Агарда қўш таянч пайтида, мускулларнинг актив кучланиши билан орқадаги оёқнинг таянчига босим кучайтирилса, шу оёқ босимига таянч реакцияси ҳам ортади. Шу вақтда олдинги оёқ босимига таянч реакцияси камайиб, иккалатаянч реакциясининг тенг таъсир этувчи (Р) олдинга қиялама йўналган бўлади. Иккала таянч реакцияси билан тана оғирлиги кучининг тенг таъсир этувчиси (Р/В) ҳам олға томон юқорига йўналган бўлади. Бунинг горизонтал ташкил этувчиси (С) старт кучини ифодалайди.
Бу куч киши гавдасининг олға йўналган тезланишига сабаб бўлади. Харакатланишга мускулларнинг иши ҳам катта роль уйнайди.
Таянчдан олдинги депсинаётган оёқ босимига танч реакцияси ҳар доим олдинга ва юқорига йўналган бўлади.
Депсинувчи оёқнинг босим кучи О1 ўзига тенг қарама-қарши реакция Р1 ҳосил қилади. Унинг вертикал ташкил этувчиси гавда оғирлигига қарши таъсир қилади, горизантал ташкил этувчиси (АТ1) эса киши гавдаси олдинга ҳаракат қилишига сабаб бўлади.
Олдинги таянч фазасидаги Р2 таянч реакцияси орқа ва юқорига йўналган бўлади.
Унинг нормал ташкил этувчиси РН2 гавда оғирлигига қарши таъсир кўрсатади, горизантал ташкил этувчи (РТ2) эса гавданинг олдинга ҳаракатини секинлаштиради.
Мушакларни тез ишлаши натижасида спортчининг гавдаси билан таянч ўртасида ўзаро таъсир ҳосил бўлади. Бу спортчи гавдасининг ва унинг УОМ нинг харакат йўли қандай бўлишига таъсир этади. Депсиниш пайтида УОМ нинг троекторияси юқорига кўтарилада ва спортчи тезроқ олдинга силжийди. Тана оғирлигини бир оёқдан иккинчисига ўтказишда бутун тана кўндаланг йўналишда ҳаракатланади. қўш таянч пайтида оғирлик кучи таъсирида УОМ жуда пастга тушади, УОМ вертикал бўйлаб 4-6 см кўчади. Олдинги таянч олға силжишга тўсқинлик қилади. Натижада УОМ юқорига ва пастга, ўнгга ва чапга силжиб, олдинга горизантал бўйлаб ҳаракат тезлигини гоҳ ошириб, гоҳ камайтириб мураккаб қийшиқ чизиқдан иборат йўл ҳосил қилади. УОМ троекториясининг эгрилиги хаддан ортиқ бўлиши фойдасиздир, чунки бунда мушаклар кучининг бир қисми йўқолади. Аммо УОМ нинг бундай қийшиқ чизиқ бўйлаб ҳаракат қилишни бутунлай йўқотишни иложи йўқ.
Спортчи юришда УОМ энг паст ҳолати бир таянч ҳолатидаги вертикал ҳолатда, энг юқориси эса – икки таянч фазасида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |