1.5. Енгил атлетика машқлар техникаси негизи
Спорт машқларининг техникаси - спортчини аниқ мақсадга мувофиқ йўналтирилган ҳаракатларини самарадор равишда бажариш услубига айтилади.
Спорт техникасининг моҳияти шундаки, енгил атлетикачилар ўзларининг ҳаракат қобилиятларидан энг яхши натижа кўрсатиш учун фойдаланадилар. Масалан, юриш ва югуришда - масофани қисқа вақт ичида ўтиш; сакрашларда - узоғроқ ёки баландроқ натижа кўрсатиш; улоқтиришларда - снарядларни иложи борича узоғроқ улоқтиришдан иборатдир.
Спорт техникасининг асосий баҳо кўрсаткичлари унинг самарадорлиги ва мустаҳкамлиги, яъни ўз жисмоний қобилиятларидан максимал фойдаланиш ҳамда иқтисодли бажариши - асаб жисмоний кучлардан аниқ фойдаланиши ҳисобланади.
Техника асоси - бу бир-бирига боғланган ҳаракатларни мажмуи бўлиб, шу ҳаракат фаолиятининг тузилишини аниқлайди.
Жисмоний машқлар техникаси кинематик (спортчи гавдасининг ҳолати, ҳаракатнинг йўналиши ва амплитудаси, масофа, ритм ва тезлик) ва динамик (спортчи томонидан ривожлантирилаётган кучланиш ва б.қ. бир-бирига таъсири) характеристикалардан тузилади.
Жисмоний машқлар техникаси: унсурлар қисм ва фазоларига бўлинади.
Енгил атлетиканинг айрим ҳаракатларини очиб беришда, албатта, бошланиши ва тугалланиши, у йўналиши, амплитудаси, тезлиги ва фарқлаш керак.
Енгил атлетика машқлари ўзининг тузилиши бўйича: 1) циклик, яъни машқдаги бир хил ҳаракат кўп марта қайта такрорланади (юриш ва югуриш); 2) ациклик, яъни машқдаги бир ҳаракат қайта такрорланмайди (сакраш ва улоқтириш).
Енгил атлетика машқлари ҳаракат фаолиятининг тартиб характерига қараб, қуйидагиларда бўлинади:
қ исмлари Югуриб келиш ва найзани итғитиш
Итғитишни тугаллаш
1 -қисм фазаси Найзани ушлаш
Югуришни бошлаш
Назорат белгисигача югуриш
Найзани орқага олиб бориш:
1-чи, 2-чи, 3-чи ва 4-чи қадамлар.
1 -қисм унсурлари Ўралган жойда бармоқларнинг ҳолати
(найзани ушлаш)
қўлнинг найза ушлаган ҳолати
Гавданинг, чап оёқнинг, ўнг оёқнинг ва бошнинг ҳолати.
1-расм. Спорт машқларининг айрим тизимлари ҳақидаги нисбати. (А.Тер-Ованесян бўйича, 1978 йил). 1) тезкор-кўпчилик йўналиши (спринт, тўсиқлар, сакраш, улоқтириш) ёки қисқа вақт ичида максимал кучланишда ҳаракатни бажариш; 2) чидамлиликни талаб қиладиган (ўрта, узоқ ва ўта узоқ масофалар, спортча юриш).
Спортчининг бир жойдан иккинчи жойга ўтишлари, силжишлари, уни таянч билан биргаликдаги таъсири билан бажарилади. Бир жойдан иккинчи жойга кўчишнинг сабаби, ички кучлар, мушакларнинг қисқариши, мушак гуруҳларини динамик ишларда қўл ва оёқ ҳаракатларини силтаниши билан қўшилиши ҳисобланади.
Енгил атлетика машқларида, спортчи гавдасини ёки аслоҳ -анжомларини баландга кўтарилиши ва учиши, уни узоқлиги бошланғич тезликка, чиқиш бурчагига, учишига ва ташқи муҳитнинг қаршилигига.
Do'stlaringiz bilan baham: |