Ўзбекистон республикаси маъданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти андрис э. Р., ҚУдратов р. Қ


Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимида енгил атлетиканинг ўрни ва аҳамияти



Download 0,81 Mb.
bet5/34
Sana26.05.2022
Hajmi0,81 Mb.
#609501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
7-мавзу

1.3. Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимида енгил атлетиканинг ўрни ва аҳамияти.
Жисмоний тарбия тизими барча давлат ва жамоат ташкилотлари ва муассасаларини жисмоний тарбия бўйича давлат дастурлари ва ўқув қўроллари билан таъминлайди, шу жумладан енгил атлетика машқлари ҳам дастурда кенг ўрин эгаллаган.
Енгил атлетика спорттури билан республикамизда мактаб ўқувчилари, академик лицей ва коллеж ўқувчилари, институт ва университетларнинг талабалари, харбий хизматдаги солдат ва офицерлар, кўнгилли спорт жамиятлар, минг-минглаб кишилар шуғулланади. Бу спорт турининг бундай оммавий тус олиши, республика президенти ва хукуматининг Ўзбекистонда жисмоний тарбия ҳаракати олдига қуйган вазифаларни амалга ошириш-ҳалқимизнинг жисмоний баркамол бўлиб ўсишига, уларнинг саломатлигини мустахкамлашга, ўспиринларни ватан химоясига ва мехнатга тайёрлашга ёрдам беради.
Енгил атлетика мағулотлари спортчиларда жисмоний сифатлари: куч, ҳаракат уйғунлиги, чидамлилик ва эгулувчанликни ривожлантиради харакат ва кўникма малакаларни ташкил топтиради, иродавий фазилатларни тарбиялайди.
Енгил атлетика машқларининг ҳилма-хиллиги юриш, югуриш, сакраш ва улоқтиришда куч ва тезкорлилик машқларда мушакдаги кучни ўзгариб туриши ҳар хил ёшдаги ва жинсдаги болалар ва катталарда енгил атлетика машғулотларида қатнашиш имконини яратади. Бу машқларни кўпчилигини техник жиҳатдан бажариш кийин эмас, ўргатиш учун осон ва уларни оддий майдончалар ва очиқжойларда бажариш мумкин.
Енгил атлетика машқларнинг шуғулланувчилар организмига ижобий таъсир этиши уни кенг тарқалишига сабаб бўлади.
Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларнинг ва ёшларнинг жисмоний тарбия дастурида ҳам, ҳар хил спорт турларидаги мшғулот режаларида ҳам, катта ва кекса ёшдаги кишиларнинг жисмоний тарбия машғулотларида ҳам енгил атлетика машқларига кенг равишда ўрин берилган.
Бизнинг ватанимиздаги ҳалқларни жисмоний тарбия тизимида дастурий ва меъёрий негизини ташкил қилувчи «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларига ҳам енгил атлетик машқлари киритилаган.
Енгил атлетикада шуғулланувчи спортчиларни тайёргарлик даражаси баҳолаш, бу спорт тури шуғулланишни рағбатлантириш ва мусобақаларни яхшироқ ташкил этиш учун, разрядларга бўлиш қабул қилинган. Енгил атлетика спорти оммавий ривож топаётгани ва ундаги натижалар доимий ровишда ошиб бораётгани сабабли разряд мезонлари ҳар тўрт йилда ўзгартирилиб туради.



    1. Жисмоний тарбия институти ва жисмоний маданият факультетларида енгил атлетика фанининг вазифалари ва мазмуни

Ўзбекистон Республикасида олий таълимнинг биринчи ва иккинчи босқичида касб таълим дастурлари талабларини қўйидагича блок фанларни ўзлаштиришини кўзда тутилган ва у доимий равишда такомиллаштирилиб борилмоқда:


1. Гуманитар ва социал-иқтисодий фанлар;
2. Математик ва табиий илмий фанлар;
3. Умумий касбий таълим фанлари;
4. Махсус касбий таълим фанлари;
Бу блокдаги фанларнинг ҳаммаси бир-бири билан органик боғланган бўлиб, бакалаврларни педагогик тренирлик, ташкилотчилик, бошқарувчанлик ва илмий изланиш фаолиятини мамлакатимиздаги жисмоний харакатни ҳар-хил поғонасида ишлашга тайёрлайди.
Ўқув фанларини ўргатиш жараёнида, шу жумладан енгил атлетика машқларга ўргатиш жараёнида бўлувчи бакалаврларни жисмоний тарбия назариясини ва услубиятини ва спорт тренировкаси билимлари билан қуроллантириш зарур;
- жисмоний тарбия тизимини илмий, социал-иқтисодий ва ташкилий методик усулларини;
- жисмоний тарбияни табиий-илмий асослари ва спорт тренировкасини умум методологик, психо-педогогик томонларини;
- енгил атлетикадаги ҳар хил ёшдаги ва спорт таснифидаги спортчиларни тайёрлашда илмий-методик, ташкилий бошқарувчанлик ва ҳусусий услубларни билиши;
- енгил атлетика спортини назарияси ва амалиётини замонавий ҳолатини, аралаш илимларнинг жорий илмий тадқикотлари натижалари асосий юналишларини;
- енгил атлетика спортини енгил атлетика машқларнинг техника эволюциясини, спорт тренеровкаси ва ўргатиш услубларини асосини, шунингдек бошқа спорт турларини бошланғич услубларини;
- Ўзбекистон енгил атлетикани авторитети ва илмийлигини;
- спортчилар тарбиясини умум педагогик асослари, шакли ва услублари, ғоявий сиёсий, аҳлокий ва эстетик тарбияни.
Умумий вазифалар ва енгил атлетика ва бошқа предметларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда бакалавр қўйидагиларни бажара олиши:
- енгил атлетикачилар учун ҳамма соҳа бўйича (жисмоний, техник, тактик, иродавий ва аҳлоқий) тайёрлашни амалга оширишда, ёши-жинсини ва спорт маҳоратини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши ва назарат қилиниши;
- асосий жисмоний сифатларни (куч, чидамлилик, чаққонлик, эгилувчанлик) ривожлантириш ва такомил-лаштиришда восита ва услубларни кенг равишда эгаллаши;
- ҳар хил йўналишдаги ва ҳар хил шароитда (залда, стадионда ва ҳар хил жойларда) ўқув тренировка машғулотларини юқори профиссионал даражада ўтказа олиши;
- асосий ва ёрдамчи енгил атлетика машқларини аниқ ва чиройли кўрсата олиши;
- гимнастика, қишки ва уйин спорт турларидан, оғир атлетика ва бошка спорт турларини машқларидан, енгил атлетиканинг ўқув-тренировка жараёнида, шунингдек «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларига тайёрлашда кенг равишда дастур материаллига қўшиб олиб бораолиши;
- енгил атлетика машғулотлари учун иқтидорли ёшларни танлаш ва чамалаш саволларини професионал равишда еча олиши;
- енгил атлетика спорт турлари ва жисмоний тарбия соҳосидаги долзарб саволлар бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бора олиши;
- мусобақа ўтказиш жараёнида, оммавий спорт тадбирлари, соғломлаштириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда ташкилотчилик ишларини, хакамлик ва методик ишларни олиб бора олиши;
- педагогик ва тиббий назоратни, шикастланишни олдини олиш, врачгача биринчи ёрдам кўрсатиш, спорт гигиенаси, спортча уқалаш ва қайта тиклаш бўйича олган билимларини амалиётда қўллаш;
Шунга кўра, енгил атлетиканинг назарий ва амалий бўлимлари, ўқув режасидаги бошқа предметлардан олган билимлари билан бирга бўлғуси бакалаврларни жисмоний тарбия тизимининг ҳамма поғоналарида ишлаши учун тўлиқ замин тайёрлаб бераолади.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish