46
Бу тамойил жисмоний қобилиятларни ривожлантириш ва ҳа-
ракат кўникмаларини шакллантириш жараёнларининг ўзаро узвий
алоқаси ҳамда уни бошқариш имкониятига асосланади. Бу тамо-
йилга кўра, машғулотлар таъсири зарур қобилиятларни ривож-
лантиришгина эмас, уларни муайян машқнинг ҳаракат тузилмасида
қўллаш малакасига ҳам мос бўлиши зарур. Бунга бир вақтнинг ўзида
куч, чидамлилик ва бошқа қобилиятларни, ҳаракат кўникмасининг
алоҳида элементларини ёки бутун бир кўникмани
шакллантиришга
йўналтирилган махсус машқларни танлаб олиш йўли билан эришиш
мумкин. Сузишда қўллар ҳаракати тузилмасида улардаги мушак
кучини ривожлантириш учун шерикни шатакка олиб ёки резина
тасма билан унинг қаршилигини енгиб қўл билан сузиш тавсия
этилади; енгил атлетикада оғирлаштирилган белбоғ таққан ҳолда
сакраш машқлари, баландликка ва узунликка сакрашлар бажарилади.
9. Жисмоний қобилиятларни ривожлантришда ёш хусусиятлари
Ёш спортчиларни тайёрлаш ишини муваффақиятли
амалга
ошириш учун ривожланишнинг ёш хусусиятларини, тайёргарлик
даражасини, танланган спорт тури хусусиятларини, жисмоний
сифатлар ривожининг ўзига хос жиҳатларини, ҳаракат кўникма ва
малакаларининг шаклланишини синчиклаб ҳисобга олиш зарурдир.
Тренернинг ёш зоналарини билиши кўп йиллик машқ жараё-
нини яхшироқ тизимлаштиришга имкон беради. Бироқ ёш кўп
йиллик машғулотнинг оқилона тизими қуришда
эътиборга олиш
зарур бўлган ягона омил эмас. Спортчиларнинг алоҳида жисмоний
қобилиятларини, жисмоний сифатларни тарбиялаш учун энг қулай
даврларни,
шунингдек, техник-тактик фаолиятларни сифатли ўз-
лаштириш учун мойилликни ҳам чуқур ўрганиш лозим. Ёшлик
даврида барча жисмоний қобилиятлар заҳираси мавжуд бўлади.
Бунинг учун оқилона ва мунтазам педагогик таъсиротлар таъдақ-
ланган бўлиши керак. Ёш спортчиларнинг жисмоний қобилият-
ларини ривожлантиришга қаратилган педагогик таъсирот ёшга мос
ривожланиш жараёнининг у ёки бу поғонасида ўсиши энг ёрқин
ифодаланган қобилиятларнинг тўла намоён бўлишига ёрдам беради.
2-жадвалда мактаб ёшидаги болалар ҳаракат фаолиятларининг
ривожланишидаги сезги босқичлари топографияси берилган.
Юқоридаги қаторда ўғил болаларда ҳаракат
фаолияти ривож-
ланишининг сезгирлик босқичлари, пастки қаторда эса қизлардаги
худди шундай босқичлар кўрсатилган. Мазкур маълумотларнинг
47
ҳисобга олиниши тренерга у ёки бу жисмоний қобилиятларнинг
ўсишидаги тўхтаб қолишларга барҳам бериш имкониятини яратади.
Жисмоний қобилиятлар тушунчасига айнан ҳаракат фаолия-
тининг намоён бўлиши билан бирга бу намоён бўлишнинг ўзига
хослигини белгиловчи руҳий – физиологик хусусиятлар ҳам киради.
Кучнинг миқдорий ўлчами сифатида мушак зўриқишининг
катталиги хизмат қилади; тезкорликнинг ўлчами – мушак қисқа-
ришлари тезлиги, унинг яширин даври, шунингдек, муайян масофа
кесмасида ҳаракатланиш тезлиги; чидамкорликники – мушак иши-
нинг бажарилиш давомийлигидир. Периферик ҳаракат
аппарати,
ички органлар фаолиятининг ҳолати, биокимёвий жараёнлар ҳар бир
жисмоний сифатнинг намоён бўлишида ўзига хос хусусият-ларга эга
бўлади. Жисмоний сифатларнинг такомиллашувида
онгли иродавий
назорат катта аҳамият касб этади. Маълумки, тезлик чидамли-
лигининг намоён бўлиши билан боғлиқ иш жараёнида танг ҳолатни
енгиб ўтиш малакаси 400-1500
м
га югуришдаги муваффақиятни
жиддий даражада олдиндан белгилаб беради.
Жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг тузилишга хос
асослари таянч-ҳаракат аппарати, марказий ва периферик асаб
тизими, ички аъзолардаги ижобий морфологик ҳамда биокимёвий
ўзгаришлар билан боғлиқ. Демак, жисмоний сифатларнинг ривож-
ланиш даражаси соматик ҳамда вегетатив фаолиятларнинг муво-
фиқлигига тўғридан – тўғри алоқадор экан.
Do'stlaringiz bilan baham: