41
машғулотлар) тескари таъсир кўрсатиб, саломатлик учун зарарли
бўлиши ҳам мумкин.
Шуни ёдда тутиш керакки, юклама таъсирида организмдаги
турли аъзолар, тизим ва функцияларнинг
морфологик такомил-
лашуви суръатлари бир хил бўлмайди. Демак, шуғулланиш жараё-
нида турли йўналишдаги машқларни қўллаш ҳар бир ҳолатда
юкламанинг ўзига хос тарзда ошириб борилишини талаб қилади.
Масалан, “шпагат” машқи учун бўғимлардаги ҳаракатчанликни
оширишда жиддий ютуқларга 3 ойлик машғулотлар давомида эри-
шиш мумкин, ҳаракат аппаратининг бир неча мушак гуруҳлари-
дагина ҳажмни сезиларли катталаштириш учун камида 6 ой зарур
бўлади. Айни вақтда юрак-қон томир ва нафас тизимлари фаолия-
тини яхшилаш мақсадида 10-12 ой давомида мунтазам шуғулланиш
керак. Жисмоний қобилиятлар хусусида сўз
борганда, бу тафовут-
ларни содда қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин: эгилувчанлик кун
сайин ортиб боради; куч – ҳафта сайин; тезкорлик – ой сайин;
чидамлилик эса йил сайин.
Юкламаларни ошириб боришдаги
тадрижийлик чегаравий
(максимал) юкламаларнинг қўлланилишини истисно этмайди, балки
кўзда тутади. Бундай юкламалар муайян шароитларда жисмоний
қобилиятларнинг ривожланиш даражасида жуда юқори ижобий
ўзгаришларга сабаб бўла олади.
Чегаравий юклама деганда, инсон
организдақинг функционал заҳираларини тўла сафарбар этадиган,
лекин унинг мослашиш имкониятлари чегарасидан чиқмайдиган
юклама тушунилади. У организмнинг меъёрида фаолият кўрсати-
шига зарар келтирмайди, унинг ҳаддан зиёд зўриқишига сабаб бўл-
майди. “Чегаравий” юклама тушунчаси нисбий маънога эга: тайёр-
ликнинг бир даражасида чегаравий ҳисобланган юклама бошқасида
бундай саналмайди. Шу тариқа мунтазам машғулотлар жараёнида
организмнинг функционал
имкониятлари ортиб борар экан, илгари
максимал бўлган юклама одатдагига айланиб боради.
Шундай қилиб, максимал юкламанинг ҳақиқий кўрсаткич-
ларини инсоннинг муайян жисмоний ҳолатига нисбатангина аниқ-
лаш мумкин.
Албатта, жисмоний қобилиятларни ривожлантиришда макси-
мал юкламаларни шуғулланувчиларда тегишли тайёргарлик мавжуд
бўлганда, уларнинг ёшини, алоҳида
хусусиятларини, шунингдек,
юкламаларнинг ҳам ўзига хос жиҳатларини эътиборга олган, бошқа
тамойилларга риоя қилган ҳолда қўллаш зарур.
42
Жисмоний юкламанинг катталиги унинг ҳажми ва шиддати
билан тавсифланади. Шунга кўра юклама иш ҳажмини ошириш ёки
уни бажариш шиддатини кучайтириш ёхуд бир вақтнинг ўзида ҳар
иккала кўрсаткични ўзгартириш ҳисобига амалга оширилади.
Амалиётда юкламани тадрижий равишда орттириб боришнинг турли
шаклларидан фойдаланилади: тўғри чизиқли, кўтарилувчи, поғонали,
тўлқинсимон ва сакровчан равишда орттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: