Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2019 йил 7 январь, 
6-сон 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ 
СПОРТ КУРАШЛАРИ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ОЛИМПИЯ 


287 
ЗАХИРАЛАРИ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА 
 
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
17.01.2019 й., 09/19/38/2491-сон)
 
 
Мамлакатимизда олимпия спорт турларидан бири бўлган спорт курашини янада 
ривожлантириш, иқтидорли ёшларни эркин ва юнон-рум кураши билан мунтазам шуғулланишга фаол 
жалб этиш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда шу асосда мамлакатимиз терма жамоалари 
учун ишончли захирани шакллантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар 
Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Қуйидагилар: 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган 
олимпия захиралари мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 24 сентябрдаги ПҚ-1822-сон 
қарорига
асосан Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида спорт-соғломлаштириш муассасаси 
сифатида ташкил қилинганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари ва молиялаштириш манбалари 
белгиланганлиги; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган 
олимпия захиралари мактабининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибига 
берилганлиги ва спорт мактаби Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, 
Мустақиллик шоҳ кўчаси, «Динамо» стадионида жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул 
қилинсин. 
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон 
Республикаси 
Миллий 
гвардиясининг 
Спорт 
курашлари 
бўйича 
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ходимларининг чекланган умумий сони 115 нафар 
(шу жумладан 60 нафар спортчи штати)дан иборат тузилмаси 
1-иловага
 мувофиқ; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Миллий 
гвардиясининг 
Спорт 
курашлари 
бўйича 
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби 
тўғрисида низом 
2-иловага
 мувофиқ; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Миллий 
гвардиясининг 
Спорт 
курашлари 
бўйича 
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчи-спортчилари учун зарур анжомлар, спорт 
экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 
3-иловага
 мувофиқ; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Миллий 
гвардиясининг 
Спорт 
курашлари 
бўйича 
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур спорт ўқув-машқ ва 
тиббиёт анжомлари, шунингдек, техника ва транспорт воситалари рўйхати 
4-иловага
мувофиқ 
тасдиқлансин. 
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига Спорт курашлари бўйича 
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (кейинги ўринларда спорт мактаби деб аталади) 
тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи 
берилсин. 
3. Белгилаб қўйилсинки: 
спорт мактаби ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда 
спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада 
такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон 
қарори
 асосида ташкил этади; 
спорт мактабида ўқувчи-спортчиларнинг контингенти, уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга 
олган ҳолда, 60 нафардан иборат этиб белгиланади ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи 
Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида 
давом этади; 
спортчи лавозимига спорт мактаби ўқувчи-спортчиларининг контингенти орасидан қабул 
қилинади; 
спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда 
йил давомида амалга ошириб борилади; 


288 
спорт мактабида ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари 
тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари 
ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади; 
спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар 
кунлик нормаси ҳар йили тегишли молия йилининг 1 январида амалда бўлган энг кам иш ҳақи 
миқдорига нисбатан фоизларда, лекин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси «Динамо» 
жисмоний тарбия ва спорт жамияти Республика кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш 
шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда 30 фоиздан ортиқ бўлмаган 
миқдорда белгиланади. 
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда 
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан биргаликда: 
спорт мактаби белгиланган контингентининг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда 
номзодларни танлаб олиш ва ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилишни; 
спорт мактабининг турли даражадаги мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари спорт тадбирлари 
тақвим режасини белгиланган муддатларда тасдиқлашни; 
спорт мактабининг ўқув-машқ жараёнида спорт курашлари бўйича юқори малакали кадрлардан 
ҳамда уларнинг илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдаланишни; 
тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий 
марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этишни; 
эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашда илғор халқаро 
тажрибаларнинг ҳисобга олинишини; 
ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида спорт мактабини малакали 
мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш 
чора-тадбирлари кўрилишини; 
спорт мактаби ўқувчи-спортчилари тайёргарлигининг сифати мунтазам равишда мониторинг 
қилиб борилишини ва зарур ҳолатларда тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгартиришлар 
киритилишини таъминласин. 
5. Спорт мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг 
тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-
спортчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ 
йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин. 
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 
5-иловага
мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини 
йўқотган деб ҳисоблансин. 
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой 
муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. 
Ташматов зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish