Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2018 йил 14 август, 
660-сон 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 
ҚАРОРИ 
 
ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБА ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН РЕСПУБЛИКА СПОРТ 
МУСОБАҚАЛАРИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА 
 
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
25.10.2018 й., 09/18/864/2101-сон) 
Ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини 
янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва 
кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини 
тайёрлаш, ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган спорт 
мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
а) умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда академик лицейлар ўқувчилари ўртасида «Умид 
ниҳоллари» спорт мусобақаларининг финал босқичини ҳар уч йилда бир марта Қорақалпоғистон 
Республикасининг Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказиш;
б) касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод», олий таълим муассасалари 
талабалари ўртасида «Универсиада» спорт мусобақаларининг республика финал босқичини ҳар йили 
спорт турлари бўйича навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида ўтказиш тўғрисидаги 
таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар: 
«Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларини ўтказиш 
схемаси 
1

2
 ва 
3-иловаларга

«Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларида ўтказиладиган 
спорт турлари рўйхати 
4-иловага

«Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг спорт турлари бўйича республика 
финал босқичини ҳудудларда ўтказиш режаси 
5

6
 ва 
7-иловаларга
;  


275 
«Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларини финал 
босқичини ўтказиш бўйича ташкилий қўмиталар таркиблари 
8
ва 
9-иловаларга 
мувофиқ 
тасдиқлансин. 
3. Ташкилий қўмита раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда спорт мусобақаларини ўтказиш юзасидан 
қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин: 
а) спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия 
ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон талабалар спорти уюшмаси, Ўзбекистон «Ёшлик» Жисмоний тарбия 
ва спорт жамияти Марказий кенгашларига жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига ажратиладиган 
бюджет маблағлари доирасида, шунингдек ҳомийлик хайриялари ва бюджетдан ташқари маблағларни 
жалб этган ҳолда ўтказилиши, ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни 1, 2 ва 3-даражали 
диплом, медаль, кубок, эсдалик совғалари билан тақдирлаш шунингдек, мусобақаларнинг финал 
босқичида ғолиб бўлган жамоаларга «Президент совғаси» сифатида республикада ишлаб чиқарилган 
енгил автомобиль совға қилиш; 
б) спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ерда 
жойлашган инфратузилма объектларини ҳомийлик хайриялари ҳамда бюджетдан ташқари 
маблағларни жалб этган ҳолда талаб даражасида тайёрлаш ва замонавий асосда жиҳозлаш; 
в) спорт мусобақалари давомида ҳар бир иштирокчининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, 
миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтириш, буюк аждодларимизнинг мардлик ва 
жасурлик анъаналарини муносиб давом эттиришга қодир инсонлар бўлиб етишишига хизмат 
қиладиган маданий-маърифий тадбирлар дастурини амалга ошириш.
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
а) уч ой муддатда «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт 
мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига 
киритсин;
б) спорт мусобақаларининг барча босқичларини, айниқса, қуйи (таълим муассасаси, туман 
(шаҳар) босқичлари) босқичлари тўлиқ ва сифатли ўтказилишини қатъий назоратга олсин; 
в) мусобақаларнинг барча босқичлари натижаларини таҳлил қилсин ва тизимли мониторингини 
олиб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги спорт мусобақалари ўтказиладиган, 
иштирокчилар жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойларда ва уларнинг атроф 
ҳудудларида жамоат тартиби сақланишини, йўл ҳаракати, ёнғин ва фуқаролар хавфсизлигини ҳамда 
ҳаракатланиш йўналишларида йўл-патруль хизмати патруль автомашиналари ёрдамида кузатиб 
борилишини таъминласин. 
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт мусобақалари ўтадиган 
жойларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлишини, 
иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилишини, меҳмонхоналарда ва ушбу турнир 
ўтадиган жойларда зарур тиббий анжомлар, дори воситалари ҳамда тез ёрдам автомашиналари 
навбатчилиги ташкил этилишини таъминласин. 
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» 
акциядорлик жамияти ташкилий қўмиталар буюртманомаларига биноан спорт мусобақалари 
иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларини белгиланган тартибда имтиёзли нархлар асосида 
чипталар билан таъминласин. 
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, 
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва 
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига спорт мусобақаларининг реклама роликларини 
тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда мавжуд техника воситалари орқали 
тўғридан-тўғри эфирга узатиш тавсия этилсин.
9. Белгилаб қўйилсинки, уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» 
спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмиталар ҳамда манфаатдор вазирлик ва 


276 
ташкилотлар буюртманомаларига биноан «Ўзбекистон талабалар спорти» ассоциацияси ва 
Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва 
ташкилий ишлар сарф-харажатлари Ташкилий қўмиталар қабул қилган қарорларга асосан 
молиялаштирилади. 
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 
10-иловага 
мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини 
йўқотган деб ҳисоблансин. 
11. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой 
муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. 
Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish