268
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимлари
чекланган сони 20 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага
мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия
ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси
4-
иловага
мувофиқ;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва
бериш учун аризани кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт
иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва бериш учун тўловлар миқдорлари
5
ва
5а-
иловаларга
мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирига Жамғарманинг Ижро этувчи
дирекцияси тузилмасига бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш
ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилансинки:
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчи ташкилотларнинг жисмоний тарбия-
соғломлаштириш ёки спорт иншоотлари паспортини бериш учун аризасини кўриб чиқиш, ушбу
паспортни расмийлаштириш ва бериш 100 фоиз олдиндан тўлаш шарти билан амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги қайта ташкил
этилаётган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг барча мол-мулки, шу жумладан
маблағлари тегишли равишда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади;
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда
ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича назоратни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жамғарманинг ва унинг
ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги юзасидан доимий мониторинг олиб боради.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуриладиган
объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича давлат архитектура-
қурилиш назоратини ўрнатсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимларига ушбу объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан шахсий жавобгарлик
юклатилсин.
6. Жамғарма Кузатув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ҳамда ҳудудий
бўлинмаларини малакали мутахассислар билан тўлдиришни, шунингдек, Жамғарма фаолиятини
ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳал этилиши таъминлансин.
7. Жамғарма Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 2-уйда жойлаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар
билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида
таклифлар киритсин;
ўзлари
қабул
қилган
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
мазкур
қарорга
мувофиқлаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
6-иловага
мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х.
Исроилов зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: