286
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ
ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖИСМОНИЙ
ТАРБИЯ ВА СПОРТ БИЛАН МУНТАЗАМ ШУҒУЛЛАНИШИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
07.01.2019 й., 09/19/6/2429-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат
бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги
ПФ-5368-сон
Фармонига
мувофиқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон
ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканлигини тарғиб
қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари
ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан
мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширганлиги учун ушбу
ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили танлов ўтказиш тўғрисидаги
таклифи маъқуллансин.
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-
тадбирларини амалга оширганлиги учун ушбу ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш тартиби
тўғрисидаги низом
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги танловни ташкил этиш ва
ўтказиш бўйича масъул ҳисобланади;
танлов ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний
тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси
маблағлари ҳисобидан қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига бир ой муддатда:
танловнинг ўтказилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилаш;
танлов ғолибларига топшириладиган сертификат намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
вазифалари юклансин.
5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига танловнинг мазмун
ва моҳияти, шунингдек, уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш
тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х.
Набиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: