АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ИННОВАЦИОН
ФАОЛИЯТНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Халмуродов Э.Д.
–
мустақил изланувчи
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожланишини амалга
оширишда тараққиётнинг асосий дастури ҳисобланган “2017
-
2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясининг
IV
яъни
Ижтимоий
соҳани
ривожлантиришнинг устувор йўналишларининг Таълим ва фан соҳасини
ривожлантиришда ...илмий
-
тадқиқот ва инновация
фаолиятини рағбатлантириш,
илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали
механизмларини
яратиш”
1
каби
вазифаларнинг
қўйилиши
миллий
иқтисодиётимизнинг турли тармоқларига оид корхоналарда бошқарувнинг
замонавий усулларини жорий этиш бўйича чора
-
тадбирларни белгилаш
изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши зарурлигини белгиламоқда.
Иқтисодиёт тармоқларининг негизи бўлган банк хизматларини кўрсатиш ва
бу тизимни бошқаришда доимий равишда инновацион янгиланиш сиёсати
тижорат банкларининг самарали
фаолият юритишидаги асосий омиллардан
биридир. Бу иқтисодий ривожланишнинг инновацион турини белгиловчи кўплаб
шароитлардан келиб чиқади. Биринчидан, банклар ва банк мижозлари бизнес
шериклардир. Уларнинг ҳар бири ўз мақсадларига интилади, лекин айни пайтда
улар бир
-
бирларининг фаолиятларида иштирок этадилар. Бу ўз навбатида банк
даромадларининг шаклланишини таъминлайдиган мувозанатли молиявий ва
инновацион сиёсат асосида мижозларнинг капиталини сақлаш ва кўпайтиришда
намоён бўлади. Иккинчидан, банкларнинг
инновацион фаолияти нафақат ички,
балки ташқи муҳитда ҳам уларнинг рақобатдошлигининг омилидир. Учинчидан,
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сонли “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.
145
банкнинг инновацион фаолияти янги алоқа ва банк технологияларини
ривожлантириш билан боғлиқ.
Тижорат банклар тизимида инновацион хизматларни кўрсатиш ва уларни
инновацион бошқариш масалаларининг услубий жихатлари бугунги кунда
етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги билан бир қатор муаммоларга дуч
келмоқдалар. Албатта тижорат банклар сектори, моддий ишлаб чиқариш
соҳасидан фарқли ўлароқ, инновацион жараённи ташкил этишда ўзига хос
хусусиятларга эга. Улар кўп сонли мижозларни ва уларга юқори даражада
қарамликни
ўз ичига олади бу эса ўз навбатида инновацияларни талаб қиладиган
кучли банклараро рақобат ва илмий тадқиқотлар натижалари билан боғлиқ
бўлмаган янги ғояларнинг пайдо бўлишини олдиндан айтиб бўлмайдиган
жараёндир. Тижорат банкларида инновацион жараёнлар юқори ноаниқлик билан
тавсифланади, бу эса ўз навбатида уни бошқаришнинг мослашувчан
моделларидан фойдаланишни талаб қилади. Банкларда инновацион натижаларни
амалиётга татбиқ этишдаги объектив қийинчиликлар инновацион натижалар
тижорат банки бошқарувининг алоҳида соҳасида лойиҳавий ёндашувни талаб
қилади, унинг асосий элементлари бир томондан банкнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олади, бошқа томондан хар қандай холатларда
рискларни сезиларли даражада камайтиради ҳамда инновацияларни
тижоратлаштириш
самарадорлигини
оширади.
Шунинг
инновацион
натижаларни амлиётга қўллашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини
ошириш билан боғлиқ ташкилий
-
иқтисодий
механизмларни назарий жиҳатдан
чуқур тадқиқ этиш
бугунги кунда долзарб хисобланади.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва саноат 4.0 сиёсатининг амалга
оширилиш шароитларида рўй бераётган кенг қамровли ижтимоий
-
иқтисодий
ўзгаришлар ва ислоҳотлар акциядорлик тижорат банклари субъектлари
фаолиятини инновацион замонавий механизмлар асосида такомиллаштиришни
талаб этади. Айнан шу атама бугунги кунда “инновация”, “инновацион фаолият”,
“инновацион лойиҳалар”, деб юритилади.
Маълумки мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги
босқичида инновация, инсоният тараққиёти ва иқтисодий ўсишнинг асосий
омилига айланмоқда. Бугунги кунда инновацияларни алоҳида корхоналар ва
қолаверса
бутун иқтисодиётнинг фаолият кўрсатишига таъсирини ҳамда унинг
муҳим аҳамиятининг назарий асосларини мамлакатимиз ҳамда хорижий
иқтисодчи олимлар томонидан
ўрганилиб келинмоқда.
Бу иқтисодий терминга миллий ва хориж адабиётларида таърифлар
берилган. Ўзбек тили луғатига бу сўзлар хорижий тиллардан кириб келган.
Чунончи, инглизча “innovation”, русчасига “инновация” сўзи луғатларда
“нововедение”, “новаторство” сифатида талқин этилган. Рус тилида берилган
талқинга кўра бу сўз ўзбек тилига “янгилик киритиш”, “янги усул”, “киритилган
янгилик” каби маъноларда таржима қилинган ва изоҳланган. Ўзбек
тили изоҳли
луғатида “Инновация” атамасига –
техника ва технологиянинг янги турлари
(авлодлари)ни жорий этиш мақсадида иқтисодиётдан сарфланган маблағлар
1
1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати 2
-
китоб, Т.; 2006. 212
-
б.
146
тушунчаси сифатида келтирилган. “Новация”, лотинча “novation” сўзи рус
тилидаги луғатларда “изменение”, “обновление”, ўзбек тили луғатларида эса
“ўзгариш”, “янгиланиш” маъносида талқин этилган.
“Инновация” атамаси махсус луғатларда ва адабиётларда ҳам турлича
таърифланган ҳамда изоҳланган. Чунончи, айрим манбаларда “техника ва
технология авлодини алмаштиришни таъминлаш мақсадида иқтисодиётга
маблағ киритиш, илмий
-
техник ютуқлари натижаси ҳисобланган янги техника ва
технология” мазмунларида таъриф берилган
1
“Инновация” моҳиятан мураккаб
ва кўп қиррали масала бўлиб, бу иқтисодчи олимлар ёндашувидаги фарқлар
билан ҳам изоҳланади.
Макаренко В.А. таҳрири остида нашр этилган замонавий тушунча ва
атамалар луғатида “инновация” атамасига кенгроқ таъриф берилган. Луғатда
“инновация” атамаси қуйидаги мазмунда баён қилинган: “инновация” –
бу:
техника ва технология авлодини алмашинувини таъминлаш мақсадида
иқтисодиётга маблағ йўналтириш, илмий
-
техника тараққиётининг масъули
бўлган янги техника, технологиядан фойдаланиш, янги ғояларни ишлаб чиқиш,
синтезлаш, янги назария ва моделларни яратиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш,
индивидуал тусдаги, такрорланмас, сиёсий дастурларни амалга ошириш
2
каби
маъноларни акс эттирганлиги таъкидланади.
Хорижнинг иқтисодий
адабиётларида “инновация” салоҳиятли илмий –
техник тараққиётни янги
маҳсулотлар ва технологиялар кўринишида рўёбга чиқиши сифатида талқин
қилинади
3
.
Илм
-
фанда инновацион назариянинг асосий ривожланиш босқичи В.
Зомбрат, В.Митчерхил, Й. Шумпетер тадқиқотларига ўз аксини топган.
Австриялик иқтисодчи олим Й. Шумпетер инновацион конъюнктура
силжишлари манбаларини таҳлил қилиш натижасида, ишлаб чиқаришнинг янги
омилларини ажратди ва уларга қуйидагиларни киритди
4
: янги хусусиятларга эга
маҳсулотни ишлаб чиқариш, янги илмий кашфиёт ёки тижоратлаштириш
усулига асосланган ишлаб чиқариш услубини жорий этиш, саноатнинг бирон
бир
тармоғида
тақдим этилмаган, янги савдо бозорларини ўзлаштириш,
хомашёнинг янги манбасидан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни тегишли тарзда
қайта
ташкил этилишини амалга ошириш, монополликни таъминлаш.
Инновациянинг ушбу таърифи ва Й.Шумпетернинг ишлаб чиқариш
омилларининг янги комбинациялари тўғрисидаги концепцияси инновациялар
назариясига бўлган иккита энг кўп тан олинган ёндашувдан бирининг асосини
ташкил этади. Биринчи ёндашув –
янги омиллар тўғрисидаги тушунчага
асосланган, иккинчи ёндашув –
янги маҳсулот ёки технологияга асосланган
5
.
Иқтисодчи олимлардан Х. Бернет “Инновация –
яратиладиган янгилик, ҳар
қандай
ғоя, фаолият ёки моддий натижа” бўлиши мумкин деган маънода таъриф
берган бўлса, П.Ф. Друкер эса инновацияни “Бизнеснинг янги бир тури” бу
1
Большой бухгалтерский словарь. Под редакцией А.Н. Азрилияна.–М.;«Институт новой экономики,1999.С15
2
Макаренко В.А. Современный словарь. В 2 т. –
М.; 2000.
3
Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.А., Голдман Й.Д. Инновацион менежмент –
Т.; ТДИУ.дарслик 2011. 6
-
б.
4
Камилжанов Б.И. Инновациявий менежмент услубларини такомиллаштириш Т.; Фан, –
2007. 172б.
5
Камилжанов Б.И. Инновациявий менежмент услубларини такомиллаштириш Т.; Фан, –
2007. 172
б
.
147
биринчи ёндашув деб қайд этган. Иккинчи ёндашув олимлари биринчи ёндашув
олимларидан фарқли равишда асосий эътиборни ишлаб чиқаришга қаратишган.
Умуман олганда, жаҳоннинг кўзга кўринган иқтисодчи олимлари “инновация”га
таърифларни турлича бериб, бир
-
бирларини фикрини тўлдириб боришган. Я.
Кук ва П. Майерслар
1
«
инновация –
ғоянинг пайдо бўлишидан унинг тайёр
маҳсулотга айланиб, бозор истеъмолига чиқгунга қадар бўлган бутун жараён
»
деб таъриф беришган. М. Додгсоннинг таъкидлашича эса
«
инновация –
бу ўзига
илмий, технологик, ташкилий ва молиявий фаолиятни мужассам этган ҳолда
тижоратга янги (ёки такомиллашган) маҳсулот, ёки янги (ёки такомиллашган)
ишлаб чиқариш жараёнини, ёки янги (ёки такомиллашган) ускунани таклиф
этишдир
»
2
.
Р.А Фатхутдинов “Инновация ишлаб чиқаришнинг молиявий,
маъмурий, тижоратга хос ташкилий
-
техник ва ижтимоий иқтисодий ечимлари,
янгиликни янги технология кўринишидаги ва маҳсулот ҳамда хизмат
кўринишидаги даромад ҳисобланади деб таърифлайди
3
. Месси Д., Квинтас П. ва
Д.Уилд
«
инновация
»
атамасига 2 хил ёндашишган. Биринчи ёндашувда, илк
маротаба фойдаланилган янги маҳсулот, жараён ва тизим деб таъриф беришса,
иккинчи ёндашувда эса тадқиқот, лойиҳалаш, ишланма ва корхона
фаолиятининг янги маҳсулот ва янги тизимга эришиш жараёни сифатида
қарашган. Бу сўнгги ёндашувни
«
инновацион жараён
»
атамаси билан ҳам
аташади
4
.
Юқорида таъкидлаб ўтилган фикрларда инновацион ғояларни жорий қилиш
ва амалга ошириш жараёнини “инновацион фаолият” деб таъриф берамиз.
Инновациялар бу ўзгаришлар ўзига хос мазмунини ташкил қиладилар,
уларнинг
вазифаси эса инновацион фаолиятнинг асосий вазифаси хисобланади.
Инновациялар энг аввало, иқтисодиётни ривожлантиришга қўйилмаларнинг
самаралилиги билан тавсифланади, ишлаб чиқаришда мавжуд бўлган олдинги
авлод техникаси ва технологиясини анча самарали, экологик соф ва ресурсларни
тежашга имкон берувчи ишлаб чиқариш воситалари билан алмаштиришни
ифодалайди.
Хулоса қиладиган бўлсак, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув шароитда
замонавий банк хизматларини кўрсатишнинг такомиллашиб бориши билан
иқтисодий
-
ижтимоий тараққиёт йўлимизга инновацион фаолиятнинг бир қатор
таркибий қисмлари кириб келмоқда. Булар инновация, инновацион маҳсулот ва
хизматлар, инновацион лойиҳалар, иқтисодий механизмлари, бозорни
характерловчи ҳаракат усуллари ва уларни бошқариш, технологиялар
трансфери, технологик аудит, инновацион маркетинг, баҳолаш сиёсати,
интеллектуал
мулк,
бенчмаркинг,
форфейтинг,
экологик
таҳлил,
инвестициянинг тахлилий портфели, spin
-
out кабилар бўлиб, уларсиз халқаро
иқтисодий тизим принципларини, стратегиясини, бизнес сиёсатини самарали
ўзлаштириш имконияти йўқ, албатта.
1
Cooke Ian, Mayers P. Introduction to Innovation and Technology Transfer Boston: Artech House, Inc., 1996.
2
Dodgson M. The management of technological innovation: An international and strategic approach.
–
Oxford University
Press, 2000.
3
Фатхутдинов Р.А. Инновационный М
-
Бизнес
-
школа «Интел
-
Синтез»,
1998.
4
Месси Д., Квинтас П., Уилд Д «Трансфер технологий и эффективная реализация инноваций»,1999,
б.154.
148
Do'stlaringiz bilan baham: |