Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА
 
ТУРИЗМ 
ИНДУСТРИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ.
 
 
Худояров А.А


 
ЎзХИА доценти
 
 
Бугунги кунда бозор иқтисодиёти шароитида замонавий ахборот 
тизимига асосланган рақамли иқтисодиётда айрим тармоқлар миқёсида 
тадбиркорлик фаолиятининг муваффақияти зарурий ахборотларни ўзаро 
узатиш ва уларни етказиш тезлиги, ахборотларнинг долзарблиги, тўлиқлиги 
ҳамда
ўз вақтида узатилиши ва қабул қилиниши билан тўғридан тўғри 
боғлиқдир. Жаҳон бозорларида туризм индустриясида бизнеснинг самарали 
ривожланиши ҳам сайёҳлик маҳсулотларни ишлаб чиқиш, уни ўз вақтида 
истеъмолчиларга етказиб бериш босқичларига тегишли бўлган ҳар бир 
жараёнга замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этишни 
талаб этади. Таъкидлаш жойизки, бугунги кунда иқтисодиётнинг ишлаб 
чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳалари уларга ҳисоб юритишнинг 
автоматлаштирилган тизимларини қўллаш орқали
ишлаб чиқариш салмоғиниг 
ўсиши, ҳисоб юритиш механизмларининг сифатли бўлишига эришди. 
Шундай ҳисоб юритиш тизимлари намунаси сифатида
умумжаҳон 
иқтисодчилари тан олган SAP, Scala, CRM ва 1C тизимларини келтириш 
мумкин. Ушбу тизимлардан фойдаланган
ҳолда ишлаб чиқаришга буюртма 
қабул
қилишдан бошлаб, то тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб ёки хизмат 
кўсатилиб, буюртмачи ёки харидорга етказиб берилгунча бўлган жараёнлар 
назоратда бўлади, натижада иш самарадорлиги ортади.
Жаҳон иқтисодиётининг халқаро бозорларда замонавий туристик бизнес 
электорон 
шаклда, 
яъни 
Е
-
Вusiness 
кўринишида 
ёки 
ахборот 
технологияларини жалб қилинган бизнес кўринишида акс этмоқда. Бу борада 
бугунги кунда асосий ўринни ташкилот ичида алоқаларни ташкил этишга 
қаратилган
ички ахборот тизими (Интранет) ва ташкилотнинг ташқи 
ҳамкорлари
ва мижозлари билан ўзаро алоқаларини ташкил этишга қаратилган 
ташқи ахборот тизими ( Экстранет) тизимлари фаол ташкил этилмоқда.
Халқаро туристик бозорларда Интранет ва экстранет тизимларининг 
битта яхлит бизнес муҳитга бирлашуви корхона ва ташкилотнинг ички ва 
ташқи бизнес муҳитига тегишли жарёнларни ўзаро интеграциялашувига 
туртки бўлади. Натижада маълумотларнинг электрон шакилда алмашинуви ва 
электрон тижорат методлари, усуллари натижаларида барча ташқи сўровлар 
ва мурожаатларга зарурий тўлиқ ва батафсил жавоб бериш имкониятини 
яратади. Ва нихоят барча сайёҳлик бозори иштирокчиларини ўзаро 
бирлаштирувчи ягона туристик ахборот майдонини вужудга келади.
Туризм индустриясида замонавий сайёҳлик ва зиёроат туризми
бизнеси 
бугунги кунда змонавий ахборотлар логистикаси тизимларини амалиётга 
татбиқ этиш билан ривожланиш, ўсиш кўрсаткичларини намоён қилмоқда. 
Туризм бозорларида кенг ҳажмдаги зарурий маълумотларни оператив тарзда 
кайта ишлаш билан боғлиқ глобал соҳа турига киради. Соха бўйича зарурий 


354 
маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш процесслари ахборот тизимлари 
воситасида амалга оширилади.
Бугунги кунда жахон иқтисодиётида IT тизимининг ўрни катта аҳамиятга
эга бўлиб истиқболни белгиловчи йўналишлардан хисобланади. Биламизки, 
одатда рекламада мижозга пассив роль ажратилади, у бу жараённи ташкил 
этишда қатнашмайди, балки бу хизматнинг истеъмолчиси бўлади. Интернет 
эса классик кўринишдаги рекламанинг камчиликларини енгиб ўтишга ёрдам 
беради. Бу ҳолатда энди вазиятни маркетолог эмас, истеъмолчи назорат 
қилади
ва талаб шакилланади. Агар уларни сайтдаги ахборот қониқтирмаса, 
дарҳол ундан чиқиб кетади. Интернетда мижознинг ўзи тур компанияга 
ахборот олиш учун мурожаат қилади. Бунда энди маркетологнинг керакли 
ахборотни почта орқали юборишига ҳожат қолмайди. Электрон тармоқда 
адресат олдиндан маълум. Қолаверса, Интернет ҳар бир мижозга алоҳида 
ёндашувни таъминлашга қодир. Унинг ёрдамида мижозлар ўз дидларига мос 
турмаҳсулотни
излайди. Оммавий ахборот воситаларида битта ахборот кўплаб 
истеъмолчиларга юборилса, интернетда ҳар бир истеъмолчига бир нечта арзон 
ахборот таклиф қилинади. Бу тизим, айниқса, “ёнаётган” турларни сотишда 
тезкорлиги билан қўл келади. Йирик меҳмонхоналарнинг аксарияти мазкур 
тизимда ўз рақамларига эга. Мижозлар дунёнинг исталган бурчагидан, алоқа 
учун ҳақ тўламасдан буюртма беришлари мумкин. Биламизки, бугунги кунда 
Amadeus, GTravel, Sabre, World Spar Service, Anollo ва бошқа йирик электрон 
тизимлар
Мамлакатимизда иш олиб бормоқда. Ҳозирги пайтда сайёхлик 
индустрияси, айниқса, меҳмонхона фаолиятида автоматлаштирилган ахборот 
тизимининг –
резервлаш, расмийлаштириш, мижозлар тўғрисида доимий 
маълумот, интерфейс, бухгалтерия ҳисоби, таймшерлар ва бошқа йигирмадан 
ортиқ йўналишдан самарали қўлланилмоқда. Инновацион туризмга ўтиш осон 
юмушлардан эмас, албатта. Бунинг учун инновацияларнинг эндоген ва экзоген 
турларидан фойдаланиш керак бўлади. Туристик фирманинг чет элда бозор 
улуши ёки ваколатхонаси бўлиши, ёки мамлакатда чет эл туристик 
компаниянинг улуши ёки ваколатхонаси бўлиши бу масалада катта ёрдам 
бериши мумкин. Бу биринчидан чет эл венчур капиталини илғор технологияли 
миллий туризм соҳасига олиб келиш имкониятини берса, иккинчидан жаҳон 
туристик бозоридаги трендлардан доимо хабардор бўлиб туришни 
таъминлайди. Бу соҳада ташкил қилинадиган қўшма корхоналар, эркин 
зоналар ижтимоий
-
иқтисодий таянч сифатида намоён бўлади. 
Ўзбекистон туризм индустриясининг деярли барча мехмонхоналарида 
олдиндан жойларни брон қилиш бўйича сервис хизматлар кўрсатилади. Аммо, 
шуни таъкидлаш жоизки республика миқёсида меҳмонхоналарда жойларни 
брон қилиш бўйича марказ сифатида фаолият юритувчи яхлит тизим 
яратилмаган. Туризм, хусусан зиёрат туризмида фаолият юритувчи 
мехмонхоналарда жойларни брон қилиш бўйича турли хил дастурий 
таъминотлардан фойдаланилаётганлиги, жойларни online
-
брон қилишнинг 
яхлит тизимини шакллантиришда асосий тўсиқ ҳисобланади. Бугунги кунда 
меҳмонхоналарда жойларни бевосита online
-
брон қилишнинг марказий 


355 
тизими 
бўлмаганлиги, 
ушбу 
алоқаларнинг 
диопозон 
даражасини 
кенгайтиришга асосий тўсиқ бўлади.
Таҳлилларимиз натижаларига кўра, туризм индустрияси тармоқлари 
доирасида сайёҳлик маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқиш ва истеъмолчига 
етказиб беришнинг барча мавжуд босқичларида туристик фаолият 
қатнашчиларини
маълум бир
марказга уйғунлаштирувчи бўғин сифатида 
ахборотлар мухим ахамият касб этади. Бундай холда фақатгина маълум бир 
турмахсулот эмас, айнан ахборот оқимлари туристик фаолият қатнашувчи 
корхона ва ташкилотларнинг ўзаро алоқаларини, муносабатларини 
таъминлайди ҳамда турли хизматлар ва тўловлар шаклида вужудга келади.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish