Ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг таҳлили мундарижа


§1.3. Рақобатбардошлик стратегиясини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар тажрибасининг аҳамияти



Download 1,45 Mb.
bet10/28
Sana26.05.2023
Hajmi1,45 Mb.
#944203
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ ТАҲЛИЛИ

§1.3. Рақобатбардошлик стратегиясини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар тажрибасининг аҳамияти
Янги саноатлашган мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тажрибаси шундан далолат бермоқдаки, давлатнинг фаол иштирокисиз иқтисодий ўсиш ҳамда улар хўжаликларини модернизация қилиш дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишнинг иложи йўқ. Айрим давлатлар томонидан амалга оширилган иқтисодий модернизация сиёсати 1980-1990-йилларда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитларни юзага келтирди.
Ушбу мамлакатларда стратегиянинг асосий мақсадлари ва тамойиллари давлат даражасида шаклланди. Мамлакат иқтисодиётини бошқариш тизимини шакллантиришга киришган янги саноатлашган мамлакатлар бошқа мамлакатларда тўпланган тажрибадан фойдаланди. Биринчи навбатда, уларнинг эътиборини давлат монополияни тартибга солишнинг япон тизими, хусусан, иқтисодий ривожланиш стратегиясининг узоқ муддатли мақсадларини шакллантиришнинг ўта қайишқоқ ва чуқур асосланган усули ўзига жалб қилди. Бунда гап, албатта, ўзгалар тажрибасини тўғридан тўғри кўчириш ёки ундан нусха кўчириш ҳақида бормади. Лекин ривожланишнинг экспорт стратегиясида Япония тажрибаси максимал даражада ҳисобга олинди, у фақат давлат томонидан амалга оширилиши мумкин эди, бунга сабаб ички бозорнинг ривожланмаганлиги, миллий ишлаб чиқарувчиларнинг заифлиги, хорижий инвестициялар эса асосан давлатнинг назорати остида бўлади. Бозор жараёнининг давлатнинг аралашуви бугунги кунда ҳам ғоят кучли бўлиб қолмоқда, бу бир неча сабаблар билан боғлиқ.
Биринчидан, хусусий тадбиркорликнинг ўз кучи билан модернизация вазифаларини бажаришга қодир эмаслиги. Хусусий тадбиркорларнинг нисбатан заифлиги туфайли улар олдида пайдо бўлган янги вазифаларни ҳал этиш улар учун қийин эди. Тарихан шундай тенденция юзага келдики, у ёки бу қанчалик кеч саноатлашиш йўлига ўтса, айнан хусусий сектор шунчалик мураккаб муаммоларни ҳал этишига тўғри келади, ўз навбатида, давр қўядиган талаблар даражасида бўлишнинг реал имкониятлари шунчалик кам бўлади ва иқтисодий ривожланишда хусусий сармоянинг ўрнини тўлдириш ва ўрнини босишга даъват этилган давлатнинг роли шунчалик юқори бўлади.
Иккинчидан, хусусий сармоя фаолият кўрсатишининг ўзига хос хусусиятлари ва шартлари. Бозор тадбиркорлигининг ривожланиши фойданинг ўртача меъёри қонунининг талабларига асосланган: тенг сармояга тенг миқдордаги фойда. Шу билан бирга ушбу қонуннинг амал қилишига тўсқинлик қилувчи омиллар ҳам мавжуд, буларга сармоя массаси, таркиби ва тезлигидаги, демак, фойда меъёрларидаги тармоқ фарқлари киради. Сармоя айланмаси тезлигидаги тармоқлараро фарқлар, фойданинг тармоқ меъёрларида бирмунча вақт фойданинг меъёрини ўртача ҳолатга келтириш тенденциясига қарама-қарши турди. Фойданинг ўртача миқдори қонунининг таъсири озми ёки кўпми тўлиқ даражада намоён бўлиши учун зарар кўриб ишловчи ёки хусусий тадбиркорликнинг асосий талабларини қондирмаётган тармоқларда тадбиркорликни қўлга киритиш йўли билан давлатнинг аралашуви талаб этилди. Шундай қилиб, давлат такрор ишлаб чиқаришнинг зарур шарт-шароитларини таъминлашга ва фаолият кўрсатиши хусусий тадбиркорликнинг тамойилларига жавоб бермайдиган тармоқларни ривожлантиришга даъват этилган эди.
Учинчидан, ушбу мамлакатларда иқтисодий тузумнинг ўзига хос хусусиятлари ва эволюцияси. Мамлакатларнинг кўп укладли иқтисодий таркиби ўзининг ривожланиш даражасига кўра бир-биридан фарқ қилувчи хўжалик юритишнинг жамоат шаклларининг ўзаро ҳамкорлигини назарда тутди. Мустамлакачилик ўтмиш кўп укладли иқтисодий базис, иқтисодий тузумда анъанавий секторнинг юқори салмоғига эга бўлган иқтисодиётнинг қолоқлигини шарт қилиб қўйди. Мамлакатларнинг ривожланиши жараёнида уларнинг ишлаб чиқаришдаги улуши аста-секин пасайди ва замонавий ҳамда анъанавий укладлар доирасида такрор ишлаб чиқаришни бир хиллаштириш тенденцияси кўзланди. Бироқ 70-йилларда ушбу жараёнга иқтисодиётдаги ва ташқи муҳитдаги таркибий номутаносибликлар катта таъсир кўрсатди, бу, биринчи навбатда, кескин сиёсий зиддиятлар ва ижтимоий беқарорликни келтириб чиқарди. Бундан тармоқлараро ва тармоқ ичидаги муносабатларнинг тартибга солинишини таъминлашда давлатнинг ролини ошириш зарурати пайдо бўлди.
Тўртинчидан, ижтимоий-иқтисодий зиддиятларнинг кескинлашуви. Юқори технологик даражада амалга ошириладиган иқтисодий модернизациялаш жараёни нақд ва тез ўсувчи меҳнатга лаёқатли аҳоли оммасига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг имкониятларига жиддий таъсир кўрсатди. Бундай вазият, ишчи кучининг қишлоқ хўжалигидан бўшатилиши оқибатида юзага келди, яъни бу ишчи кучи шаҳарга кўчиб келиб, у ерда ишга жойлашиш имкониятига эга бўлмади. Оммавий ишсизлик ва қашшоқлик кенг кўламларни қамраб олди ва ижтимоий-сиёсий соҳада жиддий беқарорлаштирувчи омилга айланди. Бундай шароитда давлат ишсизликни чеклаш, майда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, аҳолининг энг қашшоқ қатламига ёрдам кўрсатиш, интенсив жараён чоғида қатъий белгиланган нархлар бўйича ҳаёт кечириш учун зарур бўлган товарлар билан таъминлашни ташкил этишга йўналтирилган барқарорлаштирув чораларини амалга оширишга мажбур эди, кўплаб мамлакатлардаги демографик портлаш оқибатида ишсизликни тугатиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. Аксарият мамлакатларда аҳоли ўсишининг юқори суръатлари билан тавсифланувчи демографик вазиятни барқарорлаштириш учун бошқарувчи доиралар туғилишни назорат қилиш, оилани режалаштириш сиёсатини ўтказишди. Ушбу мақсадларда минимал никоҳ ёши оширилди, кам фарзандли оилаларга солиқ ва ижтимоий имтиёзлар жорий этилди ва ҳ.к. Бироқ бундай сиёсат шу лаҳзадаёқ натижалар бермади, чунки иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги силжишлар фақат бирмунча вақтдан сўнг оила хатти-ҳаракатида намоён бўла бошлади. Ниҳоят, иқтисодиётни ривожлантириш учун аввалгига қараганда янада малакали кадрлар талаб этилди.
Мазкур босқич Осиё мамлакатлари саноати ривожланишининг ривожланган мамлакатлар моделидан фарқларини шакллантиришда ҳал қилувчи рол ўйнади, бу фан ва техника тараққиёти билан юзага келди. Мамлакатларнинг импортни ўрнини босиш моделида тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг ривожланиши деталларни йиғиш бўйича ТМК (трансмиллий компаниялар) буюртмасини бажариш билан параллел равишда олиб борилди, бу мамлакат электроника ва электротехника саноатининг барпо этилишига олиб келди. Бундай соҳаларнинг ривожланиши, ўз навбатида, банд аҳолининг ўртача таълим даражаси, малакаси ва кўникмалари бўйича талабларни оширди. Шуни таъкидлаш мумкинки, давлатнинг ёрдамисиз ушбу мамлакатларда кўп сармоя талаб қилувчи тармоқларни ташкил этиш, фан ва техникани ривожлантиришнинг қимматбаҳо дастурларини амалга оширишнинг иложи бўлмаган бўларди.
Шунингдек, даромадларни тақсимлаш сиёсатини ишлаб чиқишда ҳам ҳукуматнинг роли беқиёс, унда қишлоқ хўжалиги ва саноат секторлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг адолатли ўзаро нисбатига алоҳида эътибор қаратилади. Агар қишлоқ хўжа-лиги ходимларининг иш ҳақини 100 фоиз деб қабул қилсак, у ҳолда ўзаро нисбат 1:1,2 бўлади. Бу шуни англатадики, Осиёдаги янги саноатлашган мамлакатларда бошқа ривожланаётган мамлакатлар билан солиштирилганда қишлоқ хўжалиги ва саноат ўртасида даромадни тақсимлашнинг 20 фоиз фарқи билан деярли тенг тақсимланиши кузатилади. Бу, сўзсиз, саноатлашиш жараёнида қишлоқ ва шаҳарнинг монанд ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Кўриб чиқилаётган мамлакатларда иш ҳақини шакллантириш механизми ҳам алоҳида қизиқиш уйғотади. Уларнинг кўпчилигида иш ҳақини белгилашда институционал ва бозор кучларининг таъсири ҳисобга олинади, улар жумласига қуйидагилар киради: энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонунлар; ўз аъзоларининг манфаатлари учун курашувчи касаба уюшмаларининг талаблари, ҳукуматнинг иш ҳақини ошириш соҳасидаги сиёсати, бу албатта аҳоли томонидан қўллаб-қувватланади, чунки унинг манфаатларига мос келади, талаб ва таклифнинг таъсири ва бошқ.
Бешинчидан, ташқи иқтисодий муносабатлар тизими фаолият ўрсатишининг ҳозирги шарт-шароитлари. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг катта диверсификацияси халқаро меҳнат тақсимоти жараёнини янада ривожланганлигидан далолат бериб турибди, бу, ўз навбатида, жаҳон хўжалиги доирасида давлат монополистик амалиёт билан боғлиқ. Ташқи иқтисодий алоқаларда давлатнинг иштирок этиши ва тартибга солиши товарлар ва хизматлар, сармоялар, технология ва ишчи кучининг ҳаракатини назарда тутади. Бу икки томонлама давлатлараро муносабатларга ҳам, ташқи иқтисодий алоқаларни кўп томонлама ва халқаро асосда тартибга солишга ҳам тааллуқли.
Маълумки, янги саноатлашган мамлакатлар майда ва йирик мамлакатларга бўлинади. Уларнинг аксарияти кичик мамлакатлар бўлиб, уларда миллий такрор ишлаб чиқариш мажмуасини яратиш маълум қийинчиликлар билан боғлиқ, шунинг учун халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш улар учун объектив зарурат ҳисобланади. Халқаро миқёсда меҳнат тақсимоти жараёнининг янада ривожланиши туфайли диверсификациялашган такрор ишлаб чиқариш мажмуасини яратиш имкониятига эга бўлган йирик давлатлар учун ҳам халқаро меҳнат тақсимоти тизимида иштирок этиш зарур ҳисобланади. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг интенсивлиги ҳозирги вақтда давлатнинг ташқи иқтисодий функциясини кучайтирмоқда.
Давлатнинг ислоҳотчилик фаолиятининг реал самарадорлигини аниқлаш учун Жанубий Корея мисолида таҳлил қиламиз. Кореяда ҳукумат сиёсатининг кучли жиҳатларидан бири унинг мослашиш ва кўринишини ўзгартириш қобилияти эди.
Юқори ривожланган ижтимоий меҳнат тақсимотининг ҳозирги шароитида ҳар қандай тартибга солувчи чораларнинг асосини пул муомаласи ташкил қилади. Такрор ишлаб чиқариш тизими турли элементларининг тартибга солинган ўзаро ҳамкорлигига хизмат кўрсатишга қодир бўлган "соғлом" пулларсиз кераклича, яъни иқтисодий қонунларга мувофиқ ва мухим хўжалик вазифаларига жавоб берувчи тартибга солишни амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун мамлакатларда, шу жумладан, Жанубий Кореяда хўжаликнинг молиявий-пул мувозанатини таъминлаш муаммоси устуворли ечимни талаб қилди. Катта хўжалик қийинчиликлари юзага келган йилларда пул муомаласи ҳам, инфляция ҳам, давлат бюджетининг тақчиллиги ҳам иқтисодиётни издан чиқарадиган даражага етмади ва назорат остидан чиқмади. Бунга кўп жиҳатдан кредит-молия соҳасининг давлат қўлида бўлиши кўмак берди: 1961-1980 йилларда Марказий банкдан ташқари у бешта миллий тижорат банки ва айрим бошқа кредит институтларига эгалик қилди. Мазкур секторга самарали таъсир воситаларини ҳукумат 80-йиллардаги молиявий эркинлаштириш шароитида ҳам сақлаб қолди. Фақатгина 80-йилларнинг биринчи ярмида хусусий банк-кредит институтлари пайдо бўла бошлади, лекин мустақил бўлишига қарамай, улар ҳамон давлат томонидан назорат қилинади. Давлат валюта ресурсларини ҳам ўз қўлида ушлаб турди, чунки жаҳон бозор хўжалигига жадал кириб боришнинг онгли равишда танланган стратегияси шароитида миллий иқтисодиёт чет эл валютасининг оқиб келишидан ўта ишончли ҳимояга мухтож эди (бу кўпроқ АҚШ доллари ва Япония иенига тааллуқли).
1980 йилларнинг иккинчи ярмида Жанубий Корея стихияли бозор асосларини аста-секин эркинлаштира бошлади. Шунинг учун 1980 йилларнинг охири ва 1990 йилларнинг бошидан бошлаб экспортчиларни давлат томонидан тўғридан тўғри қўллаб-қувватлаш аста-секин чекланди, устувор йўналишлар сифатида асосан ИТТКИ ривожланишини рағбатлантириш, ташқи бозорда Жанубий Корея бизнесининг манфаатларини ахборот ва ҳуқуқий таъминлаш қолди. Мамлакат ҳукумати томонидан экспортни субсидиялаш якунларига тўхталиб, молиявий инқирозгача у мунтазам амалга оширилди, кейинчалик ХВФ (Халқаро Валюта Фонди) билан иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича пакет келишув доирасида ҳукумат субсидиялашнинг ҳар қандай шаклларидан воз кечди.
Ишлов берувчи саноатда экспорт секторининг тармоқ таркибини шакллантиришга келсак, рационализация ва мақсадга қаратилган ривожланиш дастурлари ҳал қилувчи аҳамият касб этди. 1970-1980 йилларда устувор тармоқлар жумласига тўқимачилик саноати, қора ва рангли металлургия, машинасозлик, электроника, нефть-кимё ва кемасозлик киритилди. Ушбу тармоқ-ларга ресурсларнинг катта улушини йўналтиришдан ташқари, уларга солиқ ва бошқа имтиёзлар берилди. Мазкур тармоқларда рақобатни тартибга солиш учун давлат хусусий компанияларни қўшилишга мажбур этди, айрим фирмаларга фаолиятнинг у ёки бу соҳасини тарк этиш буюрилди.
Ишлаб чиқарувчиларнинг чекланган сони учун ғайри-оддий имтиёз режимининг барпо этилиши юқори даражада монополлашган ишлаб чиқариш, айниқса, экспорт тузилмасининг ҳосил бўлишига кўмаклашди. Масалан, 1990 йилларнинг охирига келиб Жанубий Кореядаги 30 та энг йирик конгломератнинг ишлов берувчи саноатдаги улуши 40 фоизга яқинни, экспортда эса унинг ярмидан кўпини ташкил қилди. Шу билан бирга ушбу улуш кейинги йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлди.
Хўжаликни тартибга солишнинг навбатдаги даражаси фирма бўлди. Юқорида таъкидланганидек, давлат қистов шаклида хусусий фирмаларни бирлашишга мажбур этди. Шу муносабат билан Жанубий Корея фирмаларининг бозор муносабатларининг агенти сифатидаги мустақиллиги шубҳа остига олинади, бундай ёндашув бир неча ҳолатлар билан изоҳланади:

  • хусусий сектор фаолияти қарз маблағларини жалб қилишга асосланади, кредит ресурслари эса давлатнинг тасарруфида эди. Айнан кредит дастаклари орқали ҳукумат хусусий фирмаларнинг ривожланиш стратегиясига бевосита таъсир кўрсатарди;

  • давлат, шунингдек, фирма ичидаги харажатлар ва муҳим, айниқса экспорт тармоқларида маҳсулотнинг сифатини ҳам назорат қилди. Фирма ичидаги харажатлар даражасига фаол таъсир кўрсатган ҳолда давлат импортнинг ўрнини босиш сиёсатининг самарадорлигини оширди ва бир вақтнинг ўзида мамлакат ишлаб чиқаришини ўртача жаҳон даражасига тортди. Ҳукумат тавсиясини бажармаган фирмага эса кредит олиш эшиклари ёпилди;

- давлат ишчи ҳаракатини қатъий назорат қилди, бу билан хусусий секторни "сармоя-меҳнат" линияси бўйича қандайдир жиддий муаммолардан халос этди.
Чет эл сармояси ҳам давлат томонидан қатъий назорат қилинди. У ёки бу тармоқда хорижий инвестицияларнинг устунлик қилиши мамлакатни ривожлантиришнинг умумий стратегиясига мос келиш билан белгиланди, кимё, машинасозлик ва электроника каби устуворли тармоқларда чет эл капитал қўйилмаларининг жамланиши ана шу билан изоҳланади, ушбу тармоқларда унинг улуши 2/3 қисмни ташкил қилди. Шуниси диққатга сазоворки, давлат мазкур тармоқларда, айниқса, электроникада юз фоизли чет эл иштирокини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади. 1990 йиллар охирида мамлакатга чет эл сармоясини киритиш режими анча эркинлаштирилди.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish