1-жадвал.
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг асосий тармоқ ва соҳаларидаги ўсиш суръатлари, фоизда20
Кўрсаткич
|
2008
|
2009
|
2010
|
2011
|
2012
|
2013
|
2014
|
Саноат ишлаб
чиқариши
|
12,7
|
9,0
|
8,3
|
6,3
|
7,7
|
8,8
|
8,3
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш
|
4,5
|
5,7
|
6,8
|
6,6
|
7,0
|
6,8
|
6,9
|
Чакана савдо
айланмаси
|
7,2
|
16,6
|
14,7
|
16,4
|
13,9
|
14,8
|
14,3
|
Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш
|
21,3
|
12,9
|
13,4
|
16,1
|
14,2
|
13,5
|
15,7
|
Жадвалдан кўринадики, юқорида баён этилган мураккаб ва қийин шароитда ҳам иқтисодиётнинг асосий тармоқ ва соҳаларида иқтисодий ўсишнинг юқори ва барқарор суръатлари сақланиб қолмоқда. Жумладан, 2014 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми 2013 йилга нисбатан 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6,9 фоизга, кўрсатилган хизматлар ҳажми 15,7 фоизга ўсиб, унинг ЯИМ таркибидаги улуши 54,0 фоизни ташкил қилди. Ички талабни рағбатлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда чакана товар айланмасининг 2013 йилга нисбатан 14,3 фоизга ўсиши кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 октябрдаги «Янги турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1623-сонли қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2012-2016 йилларда, ҳисоб-китоблар бўйича, қиймати 6 миллиард 200 миллион доллар бўлган 270 дан зиёд инвестиция лойиҳасини, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича тармоқ дастурларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
2-жадвал
Ўзбекистонда саноат ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари21
|
2010
|
2011
|
2012
|
2013
|
2014
|
2015
(режа)
|
Саноатнинг ЯИМ даги салмоғи (фоиз ҳисобида)
|
23,9
|
24,1
|
24,8
|
24,2
|
26,8
|
28,0
|
Тайёр маҳсулотнинг саноат маҳсулотлари умумий ҳажмидаги салмоғи, %
|
50,6
|
51,7
|
53,6
|
56,2
|
58,7
|
61,2
|
Саноатга киритиладиган инвестициялар ҳажми, млн. АҚШ доллари
|
2 668,9
|
3 207,9
|
3 923,9
|
4 891,1
|
6 118,9
|
7 531,6
|
Саноат маҳсулоти экспортининг саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмидаги салмоғи, %
|
38,0
|
42,3
|
46,1
|
51,8
|
58,0
|
63,2
|
Умумий экспорт таркибида саноат маҳсулоти экспортининг улуши, %
|
51,1
|
61,7
|
62,5
|
65,3
|
69,7
|
71,8
|
2-жадвал маълумотларидан маълумки, 2015 йилга қадар саноатнинг ЯИМ даги салмоғи 28%га, тайёр маҳсулотнинг саноат маҳсулотлари умумий ҳажмидаги салмоғи 61,2 %га, cаноатга киритиладиган инвестициялар ҳажми 7531,6 млн.АҚШ долларига, саноат маҳсулоти экспортининг саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмидаги салмоғи 63,2%га ва умумий экспорт таркибида саноат маҳсулоти экспортининг улуши 71,8%га етказиш мўлжалланмоқда.
Иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизация қилиш ва техникавий қайта қуроллантириш лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш, мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш, шунингдек, самарали таркибий ва инвестициявий сиёсатни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур жамғарма ўзига юклатилган вазифаларни муваффақиятли адо этиб келмоқда.
3-жадвал
Асосий турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолати22
№
|
Саноат маҳсулотлари турлари
|
Ўлчов бирлиги
|
2012
|
2013
|
2014
|
2015 (режа)
|
1.
|
Енгил автомобиллар
|
минг дона
|
235,5
|
245,0
|
250,0
|
260,0
|
2.
|
Автобус ва юк автомобиллари
|
минг дона
|
3,7
|
3,0
|
3,1
|
3,2
|
3.
|
Кучли ток кабеллари
|
минг км
|
13,6
|
13,5
|
14,0
|
14,5
|
4.
|
Музлаткичлар
|
минг дона
|
17,8
|
90,0
|
95,0
|
110,0
|
5.
|
Телевизорлар
|
минг дона
|
26,7
|
105,0
|
109,0
|
112,5
|
6.
|
Энергия тежовчи чироқлар
|
минг дона
|
2007,6
|
28400,0
|
28700,0
|
28870,0
|
7.
|
Калий ўғитлари
|
минг тонна
|
125,3
|
200,0
|
300,0
|
450,0
|
8.
|
Калцийланган сода
|
минг тонна
|
92,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
9.
|
Қурилиш ойнаси
|
минг кв.м.
|
13051,4
|
12140,0
|
12530,0
|
13000,0
|
10.
|
Керамик плиталар
|
минг кв.м.
|
4350,0
|
3800,0
|
4500,0
|
5800,0
|
11.
|
Пахтадан ип-калава
|
минг тонна
|
140,6
|
345,6
|
435,2
|
524,0
|
12.
|
Тайёр газмоллар
|
млн.кв.м.
|
56,4
|
241,4
|
268,2
|
304,0
|
13.
|
Трикотаж буюмлар
|
млн.дона
|
64,6
|
132,7
|
162,3
|
241,3
|
14.
|
Пайпоқлар
|
млн.жуфт
|
3,2
|
30,2
|
42,1
|
48,0
|
Аммо,жаҳон бозорида рақобат кураши кучайиб бораётган бир пайтда мамлакатимизнинг маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, уларга қўшимча имтиёз ва префренциялар бериш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги Президентимиз томонидан таъкидланди ва муҳим вазифа сифатида кун тартибига қўйилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, яқин ва узоқ истиқболда инновация сиғими юқори ва юқори технологик саноат маҳсулотларини (енгил ва юк автомобиллари, музлаткичлар, телевизорлар, энергия тежовчи чироқлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш кескин ўсиб боради (3-жадвал).
Шу билан бир қаторда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ижобий тенденциясини кимё саноатида ҳам кузатиш мумкин. Жумладан, тармоқда олиб борилаётган модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ислоҳотлари натижасида келажакда калийли ўғитлар ишлаб чиқаришни 4 маротабага ошиш имконияти яратилмоқда. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимиз енгил саноати салоҳиятидан оқилона фойдаланиш натижасида ушбу соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ўсиши кузатилмоқда ва бу тенденция истиқболда янада ўсиб боради. Яқин ва узоқ истиқболда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиб боришига иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш борасидаги ислоҳотлар замин яратади.
Маҳсулотни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун рақобатчилар, истеъмолчилар, маҳсулот экспорт қилинаётган мамлакатнинг қонунчилиги тўғрисида ахборот кўмагини бериш, давлатлараро келишувларга кўра мамлакат корхоналари учун хорижий давлатларда энг кўп қулайлик режимини яратиш, бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини (банклар, траспорт тизими ва ҳ.к) ривожлантириш, маҳсулот рекламасига кўмаклашиш каби чора–тадбирлар ҳам экспорт қилувчи корхоналар рақобатдошлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. Пойтахтимиз ва вилоят марказларида ҳар йили ўтказиб келинаётган саноат ярмаркалари, мамлактимизнинг халқаро савдо-саноат ярмаркаларидаги иштироки маҳсулот экспорт қилувчи корхоналаримизга ўз маҳсулотларини реклама қилиш, харидор ва шериклар излаб топиш имкониятини кенгайтирмоқда, реклама харажатларини тежаш имконини бермоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ажралмас қисми бўлган таркибий ўзгаришлар сиёсатда устувор соҳалар ва саноат тармоқларини жадал ривожлантириш асосида миллий иқтисодиётнинг самарадорлигини ошириш, унинг рақобатбордошлигини юксалтириш, импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп рақобатбардош замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва улар кўламини кенгайтириш мақсадлари кўзда тутилади.
4-жадвал.
Ўзбекистон иқтисодиётининг экспорт ва импорт таркиби23
Кўрсаткичлар
|
Жами
|
МДҲ давлатлари
|
Бошқа давлатлар
|
Улуши %да
|
Улуши %да
|
Улуши %да
|
2013
|
2014
|
2013
|
2014
|
2013
|
2014
|
Экспорт
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
Пахта толаси
|
8,1
|
7,4
|
6,5
|
2,3
|
9,6
|
12,8
|
Озиқ овқат маҳсулотлари
|
10,3
|
11,9
|
17,5
|
16,1
|
4,2
|
7,5
|
Химиявий маҳсулотлар
|
4,2
|
4,6
|
3
|
3,8
|
5,3
|
5,3
|
Энегретика ва нефт маҳсулотлари
|
24
|
26
|
35,8
|
33,9
|
13,8
|
17,8
|
Қора ва рангли металлар
|
6,7
|
6,9
|
1,5
|
1,4
|
11,1
|
12,6
|
Асбоб ускуна ва машиналар
|
5,7
|
3,8
|
11,5
|
7,2
|
0,7
|
0,4
|
Хизматлар
|
20,6
|
21,6
|
13,8
|
26,2
|
26,3
|
16,8
|
Бошқалар
|
20,4
|
17,8
|
10,4
|
9,1
|
29
|
26,8
|
Импорт
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
100
|
Озиқ-овқат маҳсулотлари
|
9,6
|
10,9
|
14,3
|
16,5
|
6,7
|
7,3
|
Химиявий маҳсулотлар
|
14,1
|
16
|
8,3
|
9,1
|
17,7
|
20,3
|
Энегретика ва нефт маҳсулотлари
|
7,2
|
6,2
|
18,5
|
15,8
|
0,3
|
0,3
|
Қора ва рангли металлар
|
7,8
|
8
|
14,1
|
14,1
|
4
|
4,3
|
Асбоб ускуна ва машиналар
|
43,7
|
39,7
|
18,5
|
17
|
59,1
|
53,7
|
Хизматлар
|
6,8
|
7,5
|
7,7
|
7,6
|
6,2
|
7,5
|
Бошқалар
|
10,8
|
11,7
|
18,6
|
19,9
|
6
|
6,6
|
Ҳозирги кунда республикамиз бўйича ташқи савдо айланмаси
12066,0 млн. АҚШ долларини, жумладан МДҲ давлатлари билан
5024,7 млн. АҚШ долларини, бошқа мамлакатлар билан 7041,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Ташқи савдо айланмаси умумий ҳажмининг 7241,4 млн. АҚШ долларини экспорт операциялари, 4824,6 млн. АҚШ долларини импорт операциялари ташкил этди.
4-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси экспорт таркибида пахта толаси 7,4%, экспорт ва импорт таркибида озиқ овқат маҳсулотлари мос равишда 11,9% ва 10,9%, химиявий маҳсулотлар 4,6% ва 16%, энегретика ва нефт маҳсулотлари 26% ва 6,2%, қора ва рангли металлар 6,9% ва 8 %, асбоб ускуна ва машиналар 3,8% ва 39,7%, хизматлар 21,6% ва 7,5% ҳамда бошқа кўрсаткичлар 17,8% ва 11,7% улушларга тенг.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида экспортга йуналтирилган тармоқларни ривожлантириш асосий йўналишлари белгилаб олиниб, уни амалга оширишга киришилди. Бу йўналишлар ёқилғи-энергетика мажмуини жадал ривожлантириш ҳамда нефть ва газ қазиб олишни кенгайтириш чора-тадбирларини кўриш; ишлаб чиқариш ва аҳоли учун энг зарур инвестицион ва истеъмол товарларини четдан олиб келишни қисқартиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маҳаллий саноат имкониятлари негизида қайта ишлашни ривожлантириш; ош тузи, спирт, гугурт каби кундалик эҳтиёж товарларини ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборат бўлди.
Хулоса қилиб айтганда импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп рақобатбардош замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва улар миқёсини кенгайтириш учун қўйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
- корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш (аввламбор экспортга йўналтирилган ва маҳаллийлаштириладиган корхоналар учун);
- жорий конъюнктура кескин ёмонлашиб бораётган ҳозирги шароитида экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатбардош бўлишини қўллаб-қувватлаш ва экспортни рағбатлантириш учун қўшимча омиллар яратиш;
- қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарни рақобатбардошлигини ошириш керак;
- жаҳон бозорида талаб пасайиб бораётган бир шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва шу асосда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш;
- жалб этилаётган инвестицияларни кўпайтириш ҳисобига таркибий ўзгаришларни давом эттириш.
Дунё мамлакатлари иқтисодий ривожланишнинг қайси моделини танламасин мамлакат иқтисодиётининг жаҳон хўжалигидаги мавқеи ва ўрни унинг рақобатбардошлик даражаси билан белгиланади. Халқаро иқтисодий рақобат техник тараққиётнинг энг муҳим омили ҳисобланади ва унинг таъсирида ишлаб чиқариш, бошқарув технологияларининг доимий янгиланиб бориш жараёни давом этади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари янгиланади ва сифати ортиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |