7-жадвал.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишининг макроиқтисодий кўрсаткичлари36
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлиги
|
Йиллар
|
2000
|
2010
|
2014
|
1. ЯИМ да хусусий мулк улуши,
|
%
|
72,6
|
79,6
|
82,9
|
шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улуши
|
%
|
31
|
52,2
|
56,1
|
2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сони
|
минг
|
149,3
|
201,7
|
221,1
|
бандлар
|
минг киши
|
6679 (2005)
|
9253,4
|
9897,5
|
экспортдаги улуши
|
%
|
10,6
|
13,6
|
26
|
импортдаги улуши
|
%
|
27,4
|
36,6
|
45,3
|
Кичик бизнесда банд бўлган бир ишчига ЯИМ ишлаб чиқариш
|
млн. сўм
|
15,3
|
19,1
|
35,1
|
Жадвал маълумотларидан кўришими мумкинки, 2014 йилда хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 82,9 фоиз, улуши эса 56,1 фоиз, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сони 221,1 мингта, шу соҳада бандлар сони 9897,5 мингта, экспортдаги улуши 26 фоиз, импортдаги улуши 45,3 фоизга тенг экан.
Жаҳон тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатадики, кичик бизнесни ривожлантиришдан қатор мамлакатларда иқтисодий сиёсатнинг ўзига хос дастаги сифатида фойдаланиб келинмоқда. Жумладан:
ишчи кучи бандлигини таъминлашнинг асосий соҳаси;
иқтисодиёт инновация салоҳиятини ривожлантириш манбаи;
ишлаб чиқариш фаолияти янги шаклларини излаш ва жорий этиш манбаи;
давлат бюджетини солиқ билан тўлдириш (масалан, Германияда солиқларнинг деярли ярмини кичик бизнес таъминлайди);
ишлаб чиқариш пасайишининг олдини олиш (Венгрия, Чехия, Польша);
йирик бизнес билан узвий боғлиқ ҳолда, мамлакат барқарор ривожланиши ҳамда унинг иқтисодиёти рақобатдошлигини оширишнинг асоси. Ушбу йўналишларни қуйидаги жадвал орқали яққол тасаввур этиш мумкин (2-жадвал).
8-жадвал.
Жаҳоннинг айрим мамлакатларида кичик бизнесдан фойдаланиш
йўналишлари37
Кичик бизнесдан фойдаланиш
йўналишлари
|
Мамлакатлар
|
Ишсизлик ва қашшоқлик каби ижтимоий муаммоларнинг кескинлигини пасайтирувчи омил
|
Ҳиндистон, Албания, Бразилия
|
Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлашув, ўрта синфнинг таркиб топиши
|
Франция, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Канада, Испания
|
Рецессияни бартараф этиш
|
Исроил, АҚШ
|
Янги бозорларни барпо этиш
|
Мексика, Канада, Сингапур, Япония
|
Ислоҳотларни изчил амалга ошириш
|
Хитой, Польша, Чехия, Венгрия, Словакия
|
Кичик бизнеснинг иқтисодиёт ривожидаги муҳим ўрни шу билан ҳам белгиланадики, у аҳолининг ишбилармонлик фаоллигини оширишнинг, бозор иқтисодиёти шароитида ҳал қилувчи бунёдкор куч бўлган тадбиркорликни шакллантиришнинг самарали воситаси ҳисобланади. Айнан шу соҳа туфайли марказлашган тарзда фойдаланишнинг иложи бўлмаган ички захиралар – аҳолининг бўш пул маблағлари, моддий ва меҳнат ресурсларини ҳаракатга тушириш имкони вужудга келади. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликга кенг йўл очиш орқали халқнинг маънавий қадриятларини – миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантиришга, унутилган соҳаларни қайта тиклашга имкон яратилади.Маълумки, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммосидир. Чунки инсоният томонидан экстенсив хўжалик юритиш орқали табиатга ўтказилган тазйиқ, ер ости ва ер усти бойликларидан аёвсиз фойдаланиш ҳозирда ўз оқибатини кўрсатмоқда. Эндиликда атроф-муҳитни ифлослантирувчи, ўзидан зарарли чиқиндиларни чиқарувчи, барча тирик организмларни заҳарловчи йирик корхоналарнинг фаолиятига мутлақ эрк бериш – инсоният учун жиддий хатардир. Бу муаммо эса кўпроқ маҳаллий хомашёларни, йирик саноат корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш қобилиятига эга бўлган, ишлаб чиқаришда чиқитсиз технологиялардан самарали фойдаланувчи ҳамда энг муҳими, атроф-муҳитга деярли таъсир кўрсатмайдиган замонавий технологиялар билан қуролланган кичик корхоналарнинг кўпроқ ташкил этилиши орқали ҳал этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |