Ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг таҳлили мундарижа



Download 1,45 Mb.
bet23/28
Sana26.05.2023
Hajmi1,45 Mb.
#944203
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ ТАҲЛИЛИ

III боб бўйича хулоса
Миллий иқтисодиёт инновацион рақобатбардошлигининг ўзгариши энг аввало бозордаги иштирокчилар сонига боғлиқ бўлади. Бозорга киришдаги эркинлик, турли тўсиқларнинг мавжуд бўлмаслиги, рентабелликнинг меъёрдаги даражаси, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун қулай шарт-шароитларнинг мавжудлиги тармоқдаги корхоналар сонининг ўсишига ва охир-оқибатда рақобатнинг кучайишига олиб келади. Рақобатнинг амал қилиш тамойилларининг ўзгаришини фақат тармоқлардаги корхоналар сонининг ўсиши орқалигина баҳолаш аниқ хулосалар чиқариш учун етарли эмас. Чунки, корхоналар сонининг ўсиши тармоқдаги ўзгаришларни миқдор жиҳатдан тавсифласада, уни сифат жиҳатидан баҳолаш имконини бермайди. Бозор иштирокчилари сонининг фақат йирик корхоналар ҳисобига ўсиши натижасида эса рақобат муҳити ижобий эмас, балки салбий томонга ҳам ўзгариши мумкин.
Кичик бизнеснинг иқтисодиёт ривожидаги муҳим ўрни шу билан ҳам белгиланадики, у аҳолининг ишбилармонлик фаоллигини оширишнинг, бозор иқтисодиёти шароитида ҳал қилувчи бунёдкор куч бўлган тадбиркорликни шакллантиришнинг самарали воситаси ҳисобланади. Айнан шу соҳа туфайли марказлашган тарзда фойдаланишнинг иложи бўлмаган ички захиралар – аҳолининг бўш пул маблағлари, моддий ва меҳнат ресурсларини ҳаракатга тушириш имкони вужудга келади.
Рақобатбардош экспорт ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, ҳудудлараро ва халқаро илмий-техникавий муносабатларни ва туризмни ривожлантириш ҳам инвестицион фаолликни кучайтиришда бевосита аҳамиятга эга.
Инвестиция жараёнларининг устувор йўналишлари иқтисодий ва ҳуқуқий жозибадор шароитларни давлатнинг қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан самарали бозор механизмлари уйғунлашган ҳолда амалга оширилиши мумкин.


ХУЛОСА
Юқоридаги таҳлил ва хулосалар асосида рақобатга қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: рақобат – бу иқтисодий субъектларнинг турли иқтисодий жараён ва фаолиятлардан олинувчи фойда ва нафлиликни юқори даражага етказиш орқали ижтимоий-иқтисодий ҳаётда мустаҳкам мавқени эгаллашдан иборат иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариш учун ўзаро кураш шаклида майдонга тушувчи иқтисодий муносабатдир.
Жанубий Кореяда чет эл сармояси ҳам давлат томонидан қатъий назорат қилинади. У ёки бу тармоқда хорижий инвестицияларнинг устунлик қилиши мамлакатни ривожлантиришнинг умумий стратегиясига мос келиш билан белгиланади, кимё, машинасозлик ва электроника каби устуворли тармоқларда чет эл капитал қўйилмаларининг жамланиши ана шу билан изоҳланади, ушбу тармоқларда унинг улуши 2/3 қисмни ташкил қилди. Шуниси диққатга сазоворки, давлат мазкур тармоқларда, айниқса, электроникада юз фоизли чет эл иштирокини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади. 1990 йиллар охирида мамлакатга чет эл сармоясини киритиш режими анча эркинлаштирилди.
2014 йилда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларида замонавий юқори технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган, умумий қиймати 4 миллиард 200 миллион долларга тенг бўлган 154 та йирик объект фойдаланишга топширилди.
Юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш мақсадида қуйидаги вазифалар устувор қилиб белгиланган:

  • автомобилсозлик, самолётсозлик, микробиология, электроника ва электрон саноати, телекоммуникация воситалари ва замонавий ахборот технологияларини янада ривожлантириш;

  • ишлаб турган корхоналарни қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш асосида бутловчи, туташ қисмларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

  • ушбу тармоқлар маҳсулотларидан фойдаланишни яхшилаш учун сервис хизмати кўрсатиш тизимларини вужудга келтириш ва ривожлантириш;

  • илмталаб тармоқлар учун тегишли юқори малакали кадрлар тайёрлаш;

  • илмталаб маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқариш, уларни экспорт қилиш имкониятларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • мазкур тармоқлар маҳсулотларининг ички ва жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини ошириш ва бозор талабларига мувофиқ янгилаб туриш мақсадида илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

  • ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳисобига иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш;

  • бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурий вазифаларнинг ўз вақтида бажариш;

  • ички талабни аҳоли бандлиги ва реал даромадларининг ошишини таъминлаш ҳисобига рағбатлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга ошириш;

  • қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, қишлоқда бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий шарт-шароитларнинг яратиб берилиши, қишлоқ хўжалигида илғор ишлаб чиқариш технологияларини жорий қилиш кўламининг кенгайтириш;

  • республика молия-банк тизимини янада ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирларнинг амалга ошириш.

Мамлакатимиз иқтисодиётида самарали инвестиция сиёсатини олиб бориш учун бизнинг фикримизча қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш керак:

    • эришилган макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, инфляция суръатларининг паст даражасини таъминлаб туриш орқали инвестиция муҳитини янада яхшилаш чораларини кўриш зарур;

    • инфляция суръатлари пасайганлигини ҳисобга олиб банк фоиз ставкаларини янада пасайтириш зарур, бу инвестицион фаолликни янада оширади;

    • инвестицияларни жалб этишда устуворлик пахтани қайта ишлаш, ипакчилик, мева савзавотларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш (айниқса ирригация-мелиорация тизимини реконстукция қилиш) мақсадларига, қаратилиши керак;

    • бозор инфратузилмаларини, молия бозорини, хусусан фонд биржалари, суғурта ва лизинг компаниялари ишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш керак, бу ҳол қимматли қоғозлар бозори орқали инвестициялар жалб қилиш ҳажмини оширади;

    • чет эллик инвесторларга бериладиган имтиёзларни ҳудудлар ва тармоқлар бўйича табақалаштириш даражасини кучайтириш зарур. Бу тадбир бизга айнан зарурат кучли бўлган ҳудуд ва тармоқларга инвестиция киритишни таъминнлаш имконини беради;

    • мавжуд бўлган, бўш турган ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида ахборотлар базасини яратиш, уни доимо янгилаб туриш ва чет эллик инвесторлар эътиборига тақдим этиш зарур;

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини барқарор ривожлантириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажмини 2014-2020 йилларда 5 баробарга ошириш;

  • халқаро молия муассасалари ва хорижий мамлакатлар хукуматлари томонидан ажратиладиган грантлар ва кредит линиялари миқдорини ошириш;

  • тижорат банкларида имтиёзли кредитлаш жамғармаларини ташкил этиш, жамғарма маблағларини узоқ ҳамда бориш қийин бўлган жойларда, шунингдек аҳоли зич яшовчи ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини кредитлаш учун сафарбар этиш;

  • мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳарид қилиш учун аҳолига истеъмол кредитлари беришни янада ошириш ва ҳоказолар.

Республикамиз иқтисодиётини инновацион ривожланиш йўлига ўтишдаги муаммоларини ечими юзасидан қуйидаги таклифлар келтирмоқчимиз:
- инновацион лойиҳаларни тайёрловчи, ўзида соҳа бўйича мутахассис бўлган иқтидорли кадрларни жамловчи илмий марказлар фаолиятини ривожлантириш;
- хорижий ва миллий Инновацион ярмаркаларни мунтазам ташкил этиб бориш ҳамда уларда қобилиятли талабалар иштирокини таъминлаш;
- давлат ва нодавлат ташкилотлари орқали инновацион лойиҳаларни молиявий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчи ва инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишига кўмаклашиш;
- ишлаб чиқариш корхоналари, илмий марказлар ва олий ўқув юрти персонал ва талабалари ўртасида “Энг яхши таклиф” учун номинациясини эълон қилиш ҳамда ғолибларни рағбатлантириш.
Хулоса қилиб айтганда импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп рақобатбардош замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва улар миқёсини кенгайтириш учун қўйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
- корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш (аввламбор экспортга йўналтирилган ва маҳаллийлаштириладиган корхоналар учун);
- жорий конъюнктура кескин ёмонлашиб бораётган ҳозирги шароитида экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарнинг ташқи бозорларда рақобатбардош бўлишини қўллаб-қувватлаш ва экспортни рағбатлантириш учун қўшимча омиллар яратиш;
- қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарни рақобатбардошлигини ошириш керак;
- жаҳон бозорида талаб пасайиб бораётган бир шароитда, ички бозорда талабни рағбатлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва шу асосда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш;
- жалб этилаётган инвестицияларни кўпайтириш ҳисобига таркибий ўзгаришларни давом эттириш.
Биз ўйлаймизки келтирилган таклифларимизни амалиётга татбиқ этиш миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида ўртасида мутаносибликларга эришиш ва таркибий ўзаришларни кучайтириш имконини беради.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish