Ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг таҳлили мундарижа


§3.3. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашда инвестицияларнинг ролини ошириш йўналишлари



Download 1,45 Mb.
bet22/28
Sana26.05.2023
Hajmi1,45 Mb.
#944203
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ ТАҲЛИЛИ

§3.3. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашда инвестицияларнинг ролини ошириш йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан 2015 йилнинг устувор йўналишини белгилаб берар эканлар, биринчи муҳим устувор йўналиш - макроиқтисодий барқарорлик,ишлаб чиқаришнинг изчил ва мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш, жалб этилаётган инвестицияларни кўпайтириш ҳисобидан таркибий ўзгаришларни қатъий дават эттириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш - биз учун бош вазифа бўлиб қолади.... 2015 йилда иқтисодиётимизни ривожлантиришга барча молиявий манбалар ҳисобидан қиймати 15,9 миллиард доллардан зиёд, жумладан, умумий қиймати тахминан 3,5 миллиард долларга тенг бўлган хорижий инвестицияларни киритиш кўзда тутилмоқда39.
Республикамизда инвестицияларни жалб қилиш, уларни амалга ошириш бўйича яратилган шароитлар, берилган кафолатлар ва имтиёзлар тўғрисида олдинги бобларда батавсил кўриб чиқилди. Эндиги тавбат ушбу шароитлардан, кафолат ва имтиёзлардан самарали фойдаланиш, инвестицион фаолликни кучайтиришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, ушбу йўналишда ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бюрократик тўсиқ ва ғовларни йўқотиш каби масалаларга эътибор кучайтириш лозим.
Инвестицион фаолликни кучайтиришнинг замонавий усуллари ва устувор йўналишлари тўғрисида фикр юритилганда бир қанча омилларни санаб ўтиш мумкин.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни ва махаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминловчи янги авлод юқори технологиялари тизимларини ишлаб чикаришни эгаллаш ва кенгайтириб бориш зарур. Базавий инновацияларни эгаллашга асосланган йўналтирилган инновация-инвестиция стратегияларни, республика ёки ҳудудда мавжуд имкониятлар бўйича инновация лойиҳаларини биринчи навбатда рағбатлантиришни амалга ошириш керак. Давлат томонидан қўллаб-қувватланиши талаб этиладиган асосий технологияларни танлаб олиш учун мавжуд ишлаб чикаришларни технологик даражаларини, илмий имкониятларни, ихтироларни ўрганиш ва баҳолаш талаб этилади. Уларни микро ва макроэлектроника, биотехнология, информатика, транспорт ва алоқанинг янги воситалари, чиқимсиз ва кам чиқимли технологиялар ҳамда бошка соҳалардаги инновация-инвестиция миллий дастурларига жамлаб, таҳлил қилинади.
Амалдаги корхоналарни реконструкция қилишда республикада ишлаб чиқарилган техникалардан фойдаланишни таъминлаш учун бу дастурларни машинасозлик соҳасига, уни янгилаш ва ривожлантиришга, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган техникаларнинг янги авлодини ишлаб чиқаришга қилинадиган инвестицияларни ҳажмини оширмасдан амалга ошириб бўлмайди. Янги техникаларни қўллаётган ва эгаллашга ҳаракат қилаётган корхоналар учун иктисодий имтиёзлар билан базис инновацияларини бюджет томонидан тўғридан-тўғри қўллаб-кувватланишини қўллаган ҳолда, машинасозликда янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишидаги улушини оширишни, ҳамда венчур инновация бизнесини қўллаб-қувватлаш механизмини ишга туширишни такозо этади.
Алоқа воситалари ернинг сунъий йўлдошларидан фойдаланиш, факсимиль ва уяли алоқа, телекоммуникация ва бошқалар орқали тез суръатлар билан ривожланиб бормокда. Бу умумий инвестициялардаги алоқа ва телекоммуникациялар улушини ошишига олиб келмоқда, ҳамда унда чет эл инвестицияларини улуши устувор ҳисобланади.
Рақобатбардош экспорт ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, ҳудудлараро ва халқаро илмий-техникавий муносабатларни ва туризмни ривожлантириш ҳам инвестицион фаолликни кучайтиришда бевосита аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган барқарор иқтисодий механизм ва ишлаб чиқариш сектори учун инвестиция ресурсларини тўплаш механизми тўлиқ ташкил этилмаганлиги сабабли, инвестиция жараёнини жонлантира оладиган механизмни яратиш зарурияти долзарб масаладир. Бизнингча инвестиция борасидаги фаолликни рағбатлантириш механизми бир неча бандни ўз ичига олиши зарур. Булар:
- ҳудудлар даражасида инвестиция фаолиятининг молиявий базасини мустаҳкамлайдиган иқтисодий механизмдан;
- корхоналарнинг жамҳармалари ўсишига ёрдам берадиган иқтисодий чоралардан;
- тадбиркорларнинг инвестиция борасидаги фаоллигини рағбатлан-тирадиган иқтисодий механизмдан;
- иқтисодиётни инвестициялаш мақсадларида аҳоли жамғармаларини
жалб қилиш орқали ишга солиш воситаларидан;
- бевосита ва қарзга олинадиган чет эл инвестицияларини жалб
этишни ривожлантириш чораларидан иборат.
Инвестиция сиёсатини амалга ошириш механизми ичидаги турли воситалар ва усуллар ўзаро бир-бирини тўлдиради ва бир вақтнинг ўзида турли йўналишларда амал қилиб, инвестициялар келадиган турли йўлларни ишга солиши ва рағбатлантириши керак.
Республика иқтисодиёти ва унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни учун хавф солиши мумкин бўлган таъсир кучларнинг олдини олиш учун инвестиция фаолиятидаги қуйидаги устувор йўналишларга эътибор қаратиш долзарб ҳисобланади:
- чет давлатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларни яхшилаб бориш, илгари эгалланган бозорлардаги вазиятни ва технологик боғлиқликларни тиклаш, давлатлараро ўзаро манфаатли дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги биргаликдаги
инвестиция фаолиятларини ривожлантириш;
- юқори технологик, илмий-техникавий ҳамкорлик, лицензияларни экспорт ва импорти, тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларда);
- медикаментлар, истеъмол моллари, маиший техникаларни импортни ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни қўллаб-қувватлаш, чет эл монополиялари ва трансмиллий корпорацияларининг ички бозордаги позицияларини чегаралаш;
- гуманитар соҳа (айниқса туризм), кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий ва маданий айирбошлашда халқаро ҳамкорликларни ривожланишини жонлантириш.
Инвестиция жараёнларининг устувор йўналишлари иқтисодий ва ҳуқуқий жозибадор шароитларни давлатнинг қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан самарали бозор механизмлари уйғунлашган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Иқтисодиёт ва инвестиция цикллари фазаларида бозор конъюнктурасининг, айниқса инвестиция кризисларини имкониятлари ва муддатлари ўзгаришларини олдиндан кўра билиш инвестиция бизнесининг самарали фаолият юритишининг ва давлатнинг ҳудудий бошқарувидаги энг зарур шарти ҳисобланади.
Инвестицияларнинг ҳажми ва динамикаси, улардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар қуйидагилардан ташкил топади:
- узоқ, ўрта ва қисқа муддатли даврларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари;
- узоқ муддатли даврга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси;
- ўрта муддатли даврга ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури;
- иқтисодиётнинг ҳудудий ва муниципал секторларини ривожлантириш режаси;
- бюджет томонидан молиялаштириладиган ҳудуднинг манзил инвестиция дастури ва мақсадли дастурлар таркибида ҳамда ҳудудий ривожлантириш дастурининг навбатдаги йилги бюджети.
Шу каби истиқболли-дастур ҳужжатлари ижрочи ҳукуматнинг тармоқ ва муниципал органлари томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳудудий маъмурият прогнозлари ва дастурлари тизимлари давлат дастурларини амалга оширишга қўшилиш истагида бўлган инвестиция бизнеси иштирокчилари учун йўлбошловчи бўлиб хизмат қилади. Давлат, ҳусусий, аралаш ва чет эл корхоналари, холдинглар, консорциумлар, банклар, фондлар ва бошқа ташкилотлар ҳам мустақил равишда инвестиция прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқишлари мумкин.
Стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг молия-кредит механизмини ишга тушириш зарур. Инвестиция қилиш тўғрисидаги қарорларни, одатда, корхона ва инвесторлар қабул қиладилар, жиҳозлар ва хом-ашё сотиб олинади, маҳсулотлар бозор нарҳларида сотилади. Уларнинг дикамикасини олдиндан билиш мушкул ҳисобланади, лойиҳанинг ўзини оқлаши ҳам унга боғлик бўлади. Марказлашмаган инвестициялаш манбаларининг сони ортиб бормоқда ва бу тенденция иқтисодиётга давлат инвестицияларининг иқтисодий ўзини оқлаш даражасига етгунга қадар давом этади. Бунда инвестицияларнинг асосий йўналишлари ҳарбий ва фуқаролик стратегик объектларга, базис инновацияни қўллашга, транспорт ва инженерлик инфраструктурасини ташкил қилишга, экологик муаммоларни ҳал қилишга, фан, таълим ва маданият объектларини молиялаштиришга қаратилган бўлади. Уларнинг фарқли жиҳатлари жамиятга фойдасининг юқорилиги, кам иқтисодий самарадорлиги ва капитал қўйилмаларнинг узоқ муддатларда оқлашида ифодаланади. Иқтисодий самарадор инвестиция лойихалари асосан нодавлат инвестициялари ҳисобига молиялаштирилади.
Инвестицияларни марказлаштирилмаган молиялаш манбаларини корхоналарнинг амортизация ажратмалари ва фойдалари, банк кредитлари, хусусий ва чет эл инвестициялари ташкил қилади. Аҳоли жамғармалари инвестициялашни молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлмасада, уларнинг роли аҳолининг реал даромадлари ўсиб борган сари мутаносиб равишда ошиб боради. Стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларга давлат кафолатларини беришни тартибга солиш ва кенгайтириш керак, инвестиция лойиҳаларини суғурталашни ривожлантиришга кўмак беришга эътибор каратиш лозим.
Бевосита хорижий инвестициялар одатда трансмиллий корпорациялар томонидан амалга оширилиб, улар ўз капиталларини жойлаштиришнинг энг самарали шаклларини ва соҳаларини бевосита инвестициялар шаклида белгилайди. Хусусий капитал, одатда, қўйилган маблағлар юзасидан юқори даромадни таъминлайдиган ҳамда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан барқарор минтақаларга йўналишга мойил бўлади. Айни шу сабабли, бевосита хорижий инвестицияларнинг 80 фоизидан кўпроғи саноати ривожланган мамлакатларга йўналтирилади.


Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish