Ўзбекистон республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгиловчи омиллар ва улар ўзгаришининг таҳлили мундарижа


§3.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўллари



Download 1,45 Mb.
bet19/28
Sana26.05.2023
Hajmi1,45 Mb.
#944203
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ ТАҲЛИЛИ

§3.2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўллари
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди. Бугунги кунда биз бу соҳани ривожлантирмасдан туриб иқтисодиётимизнинг келажагини таъминлай олмаймиз. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ички бозоримизни рақобатдош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда, аҳолини иш билан таъминлаш ва шу аснода уларнинг муносиб даромад топиши, фаровонлигининг ошиб боришига эришишда энг асосий омиллардан бири ҳисобланади ҳамда жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган мулкдорлар синфининг, яъни ўрта синфнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишини таъминлайди. Шунингдек, бу соҳа ҳозирда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бормоқда.
Кичик бизнес соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти унинг иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш, йирик корхоналар учун маҳсулот ва хизматлар етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш ва иккиламчи бандликни таъминлаш, бозор тизимининг мослашувчанлигини ошириш, илмий-техникавий тараққиётни жадаллаштириш, ресурсларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиш, солиқ тушумлари ҳажмининг ўсишини таъминлаш, аҳоли даромадлари даражасини барқарорлаштириш каби омиллар билан белгиланади.

9-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши, фоизда35.

Кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига давлат томонидан катта эътибор берилиши ҳамда қўллаб-қувватланиши натижасида унинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар мустақил тараққиётнинг дастлабки палласи − 1991 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши атиги 1,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 31 фоизга, 2013 йилда эса 55,8 фоизга, 2014 йилда эса 56 етди, яъни 2000 йилга нисбатан деярли 21 баробар, 1991 йилга нисбатан эса 37 баробар ўсди (9-расм).


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг иқтисодиётда етакчи бўғинига ай­ланишида мамлакатимиз ҳу­кумати томонидан мазкур соҳа ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада либераллаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим роль ўйнамоқда.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик субъектларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар умумий ҳажмидаги улуши барқарор равишда ўсиб бормоқда. Хусусан, 2014 йилда ялпи ички мaҳсулoтнинг 56 фoизи, ишлaб чиқa­рилaётгaн сaнoaт мaҳсулoтлaрининг 23 фoизи, маҳсулот экспортининг 18,0 фоизи кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, иқтисодиётда жами иш билан банд бўлган аҳолининг 75,0 фоизи шу соҳада фаолият юритмоқда.
Ўзбекистонда хусусий мулкчиликни ҳимоя қилиш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича 2012-2014 йилларда қуйидаги қонунлар қабул қилинди:

  1. Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида;

  2. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида (янги таҳрирда);

  3. Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-тамоиллари тўғрисида;

  4. Рақобат тўғрисида;

  5. Оилавий тадбиркорлик тўғрисида ва б.

Ўзбекистонда хусусий мулк шаклидаги корхона ва ташкилотлар сифатида қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларни мисол тариқасида келтиришимиз мумкин:

  1. Акциядорлик жамиятлари (АЖ)

  2. Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ)

  3. Қўшимча масъулиятли жамият (ҚМЖ)

  4. Қўшма корхоналар

  5. Хусусий корхоналар

  6. Оила тадбиркорлиги

  7. Фермер хўжаликлари

  8. Деҳқон хўжаликлари

  9. Ширкат хўжаликлари (яйлов чорвачилигида)

  10. Нодавлат нотижорат ташкилотлар

Кейинги ўн йилликда жаҳондаги етакчи мамлакатлар иқтисодиётидаги кичик бизнеснинг роли сезиларли даражада ўзгарди. Мазкур соҳада ЯИМнинг салмоқли қисми тобора кўпроқ ишлаб чиқарилмоқда, ишчи кучи аксарият қисмининг иш билан бандлиги таъминланмоқда, барча инновацияларнинг ярмидан кўпроқ қисми яратилмоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) маълумотларига кўра, ривожланган мамлакатлар ишлаб чиқаришида кичик бизнеснинг улуши кейинги 30 йил ичида деярли 70 фоизга етган. Жумладан, бу кўрсаткич АҚШда 38 фоиздан 52 фоизга, Японияда 47 фоиздан 55 фоизга, Европа Иттифоқи мамлакатларида умумий ҳолда 58 фоиздан 67 фоизга етган, кичик тадбиркорлик субъектларининг ушбу мамлакатлардаги корхоналар умумий сонидаги улуши эса 92,5 фоиздан паст эмас. ХХ асрнинг сўнгги 20 йили ичида кичик бизнесдаги бандлик АҚШдаги иш билан бандлар умумий сонининг 47 фоизидан 54 фоизига, Японияда 73,8 фоизидан 78 фоизига, Европа Иттифоқи мамлакатлари бўйича ўртача 48 фоиздан 72 фоизга қадар ўсган. Бу мамлакатларда кичик тадбиркорлик мавқеининг мустаҳкамланиши давлатнинг шу борадаги сиёсати билан белгилаб берилган.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish