- 69 -
Республикамизнинг
кўп
вилоятларида
токларни
қишги
совуқлардан ҳимоя қилиш мақсадида кеч кузда уларни тупроқ
билан
кўмиш керак бўлади.
Шпалерадан ечиб олинган новдалар ерга ѐтқизилиб, унинг устига
икки томонидаги тупроқ уюмланиб қўйлади. Уюм қалинлиги 20—25
см бўлгани самара беради. Шпалералар оралиғидаги тупроқни
юмшатиш учун махсус токзор юмшаткичларидан фойдаланилади.
Бундай машинанинг осма нусхасининг намунавий схемаси 55 -расмда
келтирилган. Унинг рамаси 7 иккита кенг тў ғинли
таянч
ғилдиракларига ўрнатилган. Рамага ўнг ва чап томондаги бўйлама
брус
3
лар биркитилган. Токзордаги қаторлар оралиғи кенглигига
машинани мослаш мақсадида бўйлама брас
3
ларни
винтли кергич
2
ѐрдамида ѐн томонларига буриб ўрнатиш мумкин.
Вазиятга қараб, бўйлама брасларга бир нечта тиш 70 лар ўрна -
тилади. Уларнинг сони машинанинг қандай қамров кенглигига
мослаб ишлатишга боғлиқ. Қамров кенглигини каттароқ қилиш учун
брас
3
лар икки четга бурилиб қўйлади. Бундай ҳолда
ишлов
берилмасдан қолган жой бўлмаслиги учун ишчи қисмлар сони ҳам
кўпайтирилади. Параллелограмм шаклидаги механизм ѐрдамида
тишнинг симметрик ўқи доимо агрегат ҳаракатининг йўналишига
параллел ҳолатда сақланади.
Машинани жиҳозлаш учун бериладиган тиш қурама бўлиб, унга
ўнг ва чап пичоқлар симметрик ўрнатилади. Бундай шаклдаги
тишнинг қамров кенглиги 600 мм бўлиб, тупроқни қисман юмшатиб,
асосан бегона ўтларни йўқотиш мақсадида ундан фойдаланилади.
Ишчи қисмнинг бу варианти ўқ-ѐйсимон универсал тиш деб аталади.
Агар универсал тишнинг ѐн пичоқлари ечиб қўйлса, у енсиз (240
мм) ҳолатга келади ва асосан тупроқни юмшатиш учун ишлатилади.
Мазкур
машина
рамасидаги
брасларга
ўрнатилган
ишчи
қисмларни
ечиб олиб, уларнинг ўрнига бошқа ишчи қисмлар
ўрнатиб, қаторлар оралиғида ўқариқ олиш, ўғитлаш, токларни
тупроқ билан кўмиш ѐки тупроқдан уларни қисман очиш ва бошқа
ишларни
ҳам
бажариш
мумкин.
Масалан,
56-расмда
кўрсатилганидек, бўйлама брасларнинг охирига махсус узун пичо қли
(эни 770 мм) тиш
3
ни ўрнатиб, кенглиги 2,5—3,0 м бўлган
қаторларда ҳар бир қаторда жойлашган туплар оралиғидаги
тупроқни култивациялаш мумкин.
Қатордаги туплар оралиғига ишлов бераѐтган тиш
3
ток занги ва
шпалера устунига
зарар теккизмаслиги учун, сурилувчи тиш
3
ушбу
тўсиққа яқинлашганида бўйлама брасни гидросилиндр
2
ичкарига
тортиб олади.
Сурилувчи тиш
3
тўсиқдан ўтганидан сўнг,
гидросилиндр уни яна илгариги жойга қайтариб қўяди. Бундай ишни
бажариш учун катта босим остидаги мой трактор гидросистэмасидан
тақсимлагич 7га узлуксиз юбориб турилади. Брусга турткич чиви ғи
5
ўрнатилган бўлиб, машина илгарилаб кетаѐтганида у тўсиққа тегади.