- 54 -
оладиган машина йўқ. Шу
сабабли, асосан қўл меҳнатини
енгиллаштирадиган машиналардан фойдаланилади.
2.
Боғдаги дарахтлар орасига ер ҳайдайдиган, култивация
қиладиган,
дори
пуркайдиган
машиналарни
агрегатлайдиган,
терилган ҳосилни олиб чиқадиган, транспорт воситаларини
судрайдиган трактор кабинасига тегмайдиган қилиб, шохларни
буташ лозим.
3.
Ингичка шохларни узун дастали пневматик ток қайчиси билан,
йўғонларини
эса
узайтирилган
арра
билан
кесиш
маъқул
ҳисобланади.
4.
Дарахтларни буташга ѐрдам берадиган машина турини маҳаллий
шароитга мослаб танлаш керак.
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1.Боғдаги дарахт шохлари қандай мақсадда буталаниб, тартибга
келтирилади?
2.Нега токқайчисининг пичоқлари эгри шаклда ясалади?
3.Нега токқайчиларини ишлатишда пневматик воситаданфойд аланиш
маъқул бўлади?
4.Пневматик қайчи қандай ишлайди?
5.Баланд дарахт шохларини кесишда қандай қайчи ишлатилади?
6.Қандай шароитда дарахт шохларини бир текисликда ѐппасига
кесадиган аппаратдан фойдаланилади?
7.Кесувчи тиғлар орасида кесилаѐтган н овданингсирғалиб то хташи
нималарга боғлиқ?
8.Дарахтларни буташда қандай хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш
керак?
Маъруза-7. Мева йиғиштириш машиналари
Боғларда этиштирилган ҳосилни йиғиштириш ўта масъулиятли ва
сермеҳнат иш ҳисобланади. Пишган ҳосилни жуда қисқа вақтда
йиғиштириб олинмаса, нобудгарчилик кескин ошиб кетади. Ҳосил
йиғиштиришга йллик харажатларнинг 40—60% сарфланади.
Дарахтлардаги
меваларни териб олишдан олдин, ҳосилнинг ҳар
хил сабабларга кўра ерга тўкилган қисмини йиғиштириб олиш
лозим, акс ҳолда, терим вақтида улар босилиб, мутлақ яроқсиз бўлиб
қолади. Ерга тўкилган мева йиғиштирилиб олинганидан сўнг,
сараланиб, яроқли қисми техник мақсадда ишлатилади.
Ерга тўкилган мевани териб оладиган машиналар пневматик,
механик,
игнасимон
турларга
бўлинади.
Пневматик
усулда
ишлайдиган машинанинг имкониятлари чекланган. Улар билан
асосан енгил (масалан, ѐнғоқ) мевалар ердан териб олинади. Шу
сабабли, нисбатан оғир меваларни
механик-пневматик усулда
ишлайдиган машиналар билан тэришади. Вакуум сўргич билан
жиҳозланган роторли мева тергич (38-расм)нинг еластик ротори
4
- 55 -
рама 5 га ўрнатилган. Рама ўз навбатида пневматик ғилдирак
6
га
жойлашган бўлиб, тракторнинг ѐн томонига осилган.
Тракторнинг қувват олиш вали ѐрдамида вакуум қурилмаси
15
ишлатилади. Гидросилиндр
1
тергични кўтариб-туширади.
Эластик
ротор занжир 7орқали ғилдиракдан айланма ҳаракат олади. Бунга
гидромотор
8
ҳам ѐрдам бериб туради. Транспортѐр
9, 11, 12
лар
терилган мевани яшик
13
га келтиради. Роторнинг ўзи
эса вал
16,
золотник
20,
найча
17,
шланг
18,
вакуум сўргич
19
дан иборатдир.
Ротор ғилоф
3
билан ѐпилган. Кўндаланг транспортѐр
9
билан ротор
орасига қайтаргич
10
қўйилган. Ғилдирак олдидаги сургич
2
мевани
босиб кетмасликка хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: