26
Маъруза-3.
Боғ
ва
токзорлар
тупроғига
ишлов
бериш
машиналари.
Боғбоп култиваторлар
Дарахтлар қатор оралиғи 4—10 метргача бўлган боғлардаги
тупроқни 14—20 см чуқурликкача юмшатиш, бегона ўтларни
йўқотиш учун, бевосита дарахт танаси атрофидаги тупро ққа 8—10
см чуқурликкача ишлов бериш ва 10—15 см чуқурликдаги суғориш
жўякларини олиш учун култиваторлардан фойдаланилади.
Бундай
култиваторларнинг тишлари рамага ерга ѐппасига ишлов берадиган
тартибда ўрнатилади.
Боғбоп култиваторлар бевосита дарахт танаси атрофидаги
тупроқни, унинг илдизларига зарар
келтирмасдан юмшатиш учун
махсус бурулувчан сексия билан жиҳозланган бўлади. Боғбоп
култиваторлар асосан тиркалма турда ишлаб чиқарилади. Шу
сабабли, шохлари паст жойлашган бир қатордаги дарахтлар
оралиғидаги тупроққа ишлов беришда култиваторни тракторнинг
ўртасига нисбатан ѐн томонга 3,2 м масофага яна суриб қўйиб
ишлатиш имкони туғилади.
13-расмда осма турдаги бо ғбоп култиватор кўрсатилган. У 30 — 40
кН тортиш кучига эга бўлган трактор билан агрегатланади. Кул -
тиватор рамаси уч қисмга бўлинган. Ўртадаги кенглиги 3 м бўлган
ўрта қисми
10
асос ҳисобланиб, унинг икки четига кенглиги 1 м
дан
бўлган қўшимча рама
12
ва
16
лар шарнирсимон усулда уланиб
қўйлиши мумкин. Раманинг ўрта қисмига култиваторни тракторнинг
осиш
мосламасига улаш учун осгич
9
ўрнатилган. Осгичдаги
пастки бармоқларнинг жойлари ўзгартирилса, турли тракторларга
улаш имкони туғилади.
Култиватор рамасининг ўрта қисми иккита,
четки сексиялари эса
биттадан таянч ғилдиракларга таяниб юритилади. Култиватор
тишларининг шакли шундай танланганки, юмшо қ тупроққа улар
меъѐридан ортиқроқ ботиб кетиши мумкин. Таянч ғилдираклар эса,
тишларни меъѐридан чуқурроқ ботиб кетишини чеклаб туради.
Ишлов бериш чуқурлиги
махсус винтли механизм
11
лар ѐрдамида
ғилдиракларни тишлар беркитилган рамага нисбатан кўтариб ѐки
тушириб қўйиш ҳисобига ўзгартирилади. Раманинг четки сексиялари
иш вақтида ўрта сексияга нисбатан юқори-пастга бурилиб, ернинг
нотекислигига мосланиб юритилади.
Култиватор қамров кенглиги 250 ва 330 мм бўлган ўтоқловчи ўқ-
ѐйсимон ҳамда юмшатувчи тишлар, жўяк-ариқолгичлар, тирма
тишларининг етарли сонига эга бўлган тўплам
билан биргаликда
сотилади.
Ўқ-ѐйсимон
тишлар
ораларида
ишлов
берилмаган
жой
қолмайдиган
қилиб
(13-расм)
рамага
икки
қаторлаб,
жойлаштирилади. Иложи бўлса, тиғларига абразив ейлишга бардош
27
берадиган, қотишма пайвандланган ѐки ўзидан ўзи ўткирланиб
турадиган тишларни сотиб олиш маъқул бўлади. Тишларни рамага
ўрнатишда уларнинг тиғлари
бир текисликда жойлашадиган
бўлишига эътибор бериш лозим.
Юмшатувчи тишлар ўқ-ѐйсимон тишлар ўрнига рамадаги махсус
«қулф»ларга ўрнатилади (13-расмда кўрсатилмаган). Рамага жўяк
олгич ва тирма тишларини ҳам ўрнатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: