Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


-чизма Иќтисодий ќонунлар тизимидан фойдаланишнинг асосий элементлари ва босќичлари



Download 0,77 Mb.
bet48/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83
Bog'liq
r4sxim

12.9-чизма
Иќтисодий ќонунлар тизимидан фойдаланишнинг асосий элементлари ва босќичлари



  • иќтисодий ва ижтимоий ривожланиш маќсадларини белгилаш ва уларни ћал этиш йўлларини аниќлаш;

  • хўжалик юритишнинг бозор иќтисодиёти шароитига шакл ва услубларини ќўллаш ва ривожлантириш.

12.2. Умумий фалсафий ва иќтисодий ќонунлар


Умумий фалсафий ва иќтисодий ќонунлардан тўѓри фойдаланилган ћолдагина иќтисодиётни муваффаќиятли бошќариш мумкин. Умумий фалсафий ќонунлар таъсири ижтимоий амалиётда иќтисодий ривожланиш ќонуниятлари ва йўналишларини аниќлаш шаклида намоён бўлади. Ишлаб чиќаришни бошќаришдаги турли-туман ижтимоий муносабатлар фани умумий фалсафий, ћам иќтисодий назария умумий ќонунларга бўйсунади.


Умумий фалсафий ќонунлар бу аввало ќуйидаги материалистик диалектика ќонунларидир:
Миќдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш ќонуни нарса ва ћодисалар миќдор ва сифат жићатдан ўзаро боѓлиќлиги ва таъсирини тавсифлайди.
Ќарама-ќаршиликлар бирлиги ва кураши ќонуни ћаракатлантирувчи куч, ўз-ўзидан ћаракат ќилиб амалга ошувчи ривожланиш манбаини кўрсатади.
Инкорни инкор этиш ќонуни чексиз ривожланиш ва такомиллашиш йўналишини белгилайди. Эскирган нарсани инкор этмай, ривожланишга эришиб бўлмайди, чунки инкор натижасида янги нарса учун жой яратилади. Шунинг учун инкор янги билан эски боѓланган ваќтдир. Бозор муносабатлари шароитида менежмент эски буйруќбозлик шакл ва услубларни инкор этиб, улар илмий асосланган янгилари билан алмаштирилади.
Ижтимоий борлиќнинг ижтимоий онгдан бирламчи эканлигини белгиловчи ќонун мећнат жамоаси, алоћида мећнаткаш ћаётининг бирламчи эканлигини кўрсатди. Бошќарувни умумлаштириш зарур бўлган ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатларни аниќлашда бу ќонун амал ќилишини ћисобга олмай амалга ошириб бўлмайди.
Ишлаб чиќариш кучларининг ижтимоий-иќтисодий муносабатларга нисбатан белгиловчи эканлигини ифодаловчи ќонун бошќарув учун катта аћамиятга эга. Айнан бошќарув воситасида ишлаб чиќаришнинг икки томони ишлаб чиќарувчи кучлар ва ижтимоий-иќтисодий муносабатлар алоќаси юз беради.
Фалсафанинг юќорида санаб ўтилган ва бошќариш ќонунлари менежмент методологияси асосини ташкил этади. Улар менежментда марказий категориялар бўлиб, унинг концепцияси бирлигини мустаћкамлаш, барча категориялар ўртасидаги боѓлиќликни аниќлашга имкон яратади.
Иќтисодиётни бошќариш тизимида иќтисодий ќонунлар етакчилик ќилади. Инсонлар мећнатини эркин бирлаштирувчи ва тартибга солувчи бошќариш тизими маќсадларни аниќ белгилаш, уларни амалга ошириш йўлларини излаш, улар эришилган натижаларига баћо бериш, иќтисодий самарадорлигида акс этувчи иќтисодий ќонунлар талаблари аниќ ћисобга олиш лозим.
Жамият эћтиёжларини мумкин ќадар кам ресурслар сарфлаб иложи борича тўлиќ ќондириш ќонуни. Жамиятдаги барча иќтисодий ва ижимоий жараёнлар, уларни амалга ошириш ќонунлари бу ќонунга амал ќилади, чунки у ќуйидагиларни ифодалайди:

  • ишлаб чиќаришнинг объектив йўналиши, унинг халќ фаровонлигини ошириш, шахсий ћар томонлама ривожлантиришга ќаратилганлиги;

  • инсонлар хўжалик фаолиятининг асосий сабаблари, умумхалќ иќтисодий манфаатларининг етакчилиги;

  • ишлаб чиќариш самарадорлигининг ижтимоий-иќтисодий моћияти.

Бозор муносабатлари шароитида бу ќонуннинг мазмуни ћар томонлама бойиб боради.
Ќиймат ќонуни ёки нарх ќонуни. Товарларнинг пулда ифодаланган ќиймати нарх деб аталади. Нарх эса талаб ва таклифга боѓлиќ равишда аниќланади. Нарх бозор бараметридир: агар талаб ва нарх юќори бўлса, ишлаб чиќариш кенгаяди. Талаб ва нарх пасайганда ишлаб чиќариш ќисќаради. Талаб ћажми ва таркиби таклиф ћажми ва таркибига тенг бўлган ћолдаги нарх мувозанат нархи дейилади.
Ишлаб чиќариладиган ћар бир товар тури, ћажми уларга бўлган ижтимоий эћтиёжларга тенг бўлиши, яъни тўлов ќобилиятига эга талабга тенг бўлиши керак.
Талаб ќонуни. Унинг мазмуни шундан иборатки нарх ќанча юќори бўлса, талаб шунчалик кам бўлади. Талаб ћаридорнинг тўлов ќобилиятини ифодалайди.
Таклиф ќонуни. У нарх ортиши билан таклиф ортишини ифодалайди. Таклиф - бу бозордаги товар ва хизматларнинг ћажмини ифодалайди.
Раќобат ќонунининг моћияти шундан иборатки, яъни раќобат шароитида зарар келтирмай энг яхши натижага эга бўлиб бўлмайди, чунки барча товар ишлаб чиќарувчиларнинг даромади ошиши тартибини ўрнатиб бўлмайди.
Истеъмолчи нуќтаи назаридан энг сўнгги нафлилик ќонуни. Нафлик - товар ва хизматлар истеъмолидан ќониќишни билдиради. Умумий нафлилик маълум товар ва хизмат бирлигидан ќониќишни билдиради. Сўнгги нафлик - шу товар ва хизматнинг яна сотиб олишдан ќониќишни билдиради.
Шундай ќилиб, бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда иќтисодий ќонунлардан фойдаланиш имкониятлари ћар томонлама кенгайиб боради.

12.3. Менежмент ќонунлари


Менежмент ќонун ва ќонуниятлари ўз моћиятига кўра объектив жараён ћисобланади. «Ќонун» ва «ќонуниятни» умумий ва хусусий тушунчаларга киритиш мумкин.


«Ќонун» умумий тушунча бўлса, ќонуният унинг бир ќисми ћисобланади. Иќтисодий ќонун ва ќонуниятлар инсон онги ва савиясидан ташќарида амал ќилади. Менежерлар уни тўѓри тушуниши ва ундан ўз фаолиятида оќилона фойдаланиши лозим. Бозор иќтисодиёти тизими ќонунларни тўѓри тушуниш ва ундан оќилона фойдаланишни талаб ќилади. Менежментнинг ќуйидаги ќонунлари мавжуд:

  • ихтисослаштириш ќонуни;

  • интеграция ќонуни;

  • марказлаштириш ќонуни;

  • демократизациялаш ќонуни;

  • ваќт ќонуни (ваќтни иќтисод ќилиш ќонуни).

Ихтисослаштириш ќонунининг моћияти шундаки, корхонани бошќариш маълум миќдордаги бошќарувчилар, раћбарлар томонидан амалга оширилади. Улар ўз фаолиятлари жараёнини мећнат таќсимоти асосида ўзига хос ќуйидаги функциялар бўйича (режалаштириш, ташкил этиш, мувофиќлаштириш, фаоллаштириш, назорат) амалга оширади:

  • мећнат воситалари бўйича (ахборотларни йигиш, кайта ишлаш, таћлил ќилиш усуллари);

  • функцияларни бажариш ћажми ва мећнатга бўлган талаб бўйича (бўлим раћбарлари ва унга буйсунувчилар);

  • менежмент ваколати бўйича (менежмент даражаси, ћуќуќи, масъулияти ва бошќалар).

Бошќача айтганда, ривожланган бошќариш тизимида ћар хил функциялар таќсимоти мавжуд бўлади. Хусусан корхонани бошќаришнинг умумий вазифалари – ишлаб чиќариш жараёни, молия, сотиб олиш, сотиш, маркетинг, кадрларни ўќитиш, илмий фаолият, ахборотлар тизими бошќариш кабилар мавжуд бўлади. Бу ўз навбатида бошќаришнинг ихтисослашуви бўлиб, улар ёрдамида бошќаришнинг самарадорлиги таъминланади. Бошќаришнинг ихтисослашган функциялари шу соћани билган тажрибали ва малакали ходимлар томонидан амалга оширилади.
Интеграция ќонуни – бу объектив ќонун бўлиб, менежмент барча бошќарувчи ходимлар фаолиятини интеграцияси асосида амалга оширишни кўрсатади. Бундай эћтиёж ишлаб чиќариш ва бошќаришга бўлган талабдан келиб чиќади ва амалга оширилади.
Бошќаришнинг интеграцияси унинг ќуйидаги таркибий ќисмлари ёрдамида намоён бўлади:

  • маќсад – бошќаришнинг интеграцион омил сифати;

  • менежмент механизми – баланслашган усули ва менежмент жараёни сифатида;

  • структуравий бўлинмалар ва уларнинг функцияларини мувоффиќлаштириш сифатида;

  • ахборотлар билан таъминлаш - менежмент бўлинмалари ўртасида боѓлаш сифатида.

Менежментнинг марказлаштириш ќонуни. Бу ќонун марказдан ва ќуйидан бошќаришнинг оптимал (энг ќулай) вариантини топишни талаб этади.
Бу ќонун бир томондан марказдан, яъни юќоридан пастга, иккинчи томондан пастдан юќорига бошќариш жараёнини ўзида акс эттиради.
Менежментнинг объектив тизими марказлаштирилган шаклда бўлади. Корхонани бошќаришда, мућим ќарорлар ќабул ќилишда вакилликнинг аксарият ќисмини ўз зиммасига оладиган бошќарув тизими марказлашган бошќарув деб аталади.
Корхонани менежмент кафолатлари асосан ќуйи бошќарув органларига берилган бўлса, буни марказлашмаган бошќарув дейилади.
Марказлашган бошќарувнинг афзалликлари ќуйдагилар ќуйдагилар:

  • ихтисослашган бошќарув хизмати фаолиятини мувофиќлаштириш ва назорат ќилиш имкони туѓилади;

  • ћаракатнинг ягона келишилган тартиби таъминланади;

  • менежмент мећнати билим ва тажрибадан унумлироќ фойдаланиш имконини беради.

Ќуйидан бошќариш раћбарлик лавозимидаги шахснинг масъулиятини оширади, ўзига нисбатан талабчанлик кучаяди ва ўз иш жойида мустаћкам бўлиш имконини беради.
Ќуйидан бошќариш менежмент жараёнини чуќур англаб етишнинг объектив омили сифатида бошќарувнинг барча бўѓинларида кенг ќўлланилиши лозим. Бу омиллар дастлаб хавф-хатар, ќолаверса маъсулият, топќирлик, эркин ва мустаќиллик, ўзининг ќадрига етишдир.
Демократизациялаш ќонуни. Бошќариш самарадорлиги одамлар манфаатига мос тушадиган бўлганда самарадорлиги таъминланиши мумкин. Манфаатдор ћар бир шахс, бошќарув ходими мећнат жамоаси учун хос бўлган жараён ћисобланади. Бу эса менежмент жараёнини нафаќат малакали, ќолаверса демократик бўлганда таъминланади. Бу ќонун моћиятига кўра жамоада одамларнинг бир-бирига бўлган ўзаро муносабатини акс эттиради, яъни раћбар ва буйсунувчилар ўртасидаги ўзаро алоќани акс эттиради.
Ваќт ќонуни (бошќаришнинг ваќтни иќтисод ќилиш ќонуни)- бу бозор иќтисодиётининг мућим ќонунидир. Ваќт иќтисодий категория бўлиб, унинг ќадр-ќиммати корхона фаолиятининг барча томонларини ўз ичига камраб олади жумладан ишлаб чиќариш тезлиги, айланма капитал айланмаси, ўзгаришга муносабат, мећнат унумдорлиги, мећнат ќуролларидан фойдаланиш харажатлари (амортизация, солиќ) ва бошќалар.

12.4. Менежментнинг асосий тамойиллари


Тамойил - бу фаолият юритишнинг асосий ќоидаси, етакчи ѓоядир. Менежмент тамойиллари деганда, иќтисодиётга раћбарлик ќилишда асосланиладиган асосий ќоида, йўл-йўриќ, хулќ меъёрлари тушунилади. Менежмент тамойиллари иќтисодиёт ќонунлари таъсири натижасида менежмент усулларига боѓлиќ ћодисалар моћиятини акс эттиради. Бошќарув механизми схемасини ќуйидагича ифодалаш мумкин:




Ќонунлар тамойиллар усуллар услублар.

Менежмент тамойиллари ўзаро боѓлиќ ва биргаликда ќўлланилиши лозим. Менежментнинг аосий тамойилларига ќуйидагилар киради:


Бошќарувда яккабошчилик ва коллегиялик тамойили. Яккабошчилик тамойили бевосита ишлаб чиќаришда корхона ходимлари аъзоларининг ягона раћбар буйруќларига ќатъий бўйсунушини талаб ќилади. Юќори даражадаги раћбар ќуйи бўѓин раћбари ваколатига кирувчи масалаларни ћал этмаслиги лозим. Бу тамойилни амалга оширишнинг асосий шарти ћар бир ижрочининг ћуќуќ, бурч, мажбуриятларини ќатъий белгилаб ќўйишдир. Ягона бошчилик коллегиаллик, ќабул ќилинадиган ќарорлар ошкаралиги билан ќўшиб олиб борилиши керак. Коллегиаллик интизом, раћбар, ягона шахс иродасига сўзсиз бўйсуниш билан бирга амалга ошиши керак. Демократия, ошкоралик ћар бир кишига ўз фуќаролик ќарашларини намоён ќилиш, бошќарув ќарорларини ишлаб чиќиш ва ќабул ќилишда фаол ќатнашиш учун имкон яратади.
Илмийлик тамойили. Менежмент тамойиллари орасида валютаризмни инкор ќилувчи ћар бир раћбар иќтисодий ќонунлар, жамият ривожланишининг объектив йўналишлари, бу соћада миллий ва чет эл тажрибасини ќўллашини таќозо ќилувчи ўрин эгаллайди.
Режалилик тамойили. Бозор иќтисодиёти шароитида ишлаб чиќаришни режали бошќариш - бизнес ва стратегик режасини тузиш - иќтисодий сиёсат амалга оширишнинг мућим шартидир. Бу тамойил ишлаб чиќариш ривожланишининг узоќ муддатга мўлжалланган йўналишлари, суръатлари ва нисбатларини белгилашни ифодалайди. Ишлаб чиќаришни режалаштириш бошќаришнинг асосий вазифаларидан биридир. У иќтисодий ќонун, ишлаб чиќаришнинг ћозирги ћолатини илмий таћлил этиш, эћтиёжларни истиќболини аниќлаш техникавий ва ташкилий ќарорларни ќабул ќилиш асосида амалга оширилади. Бозор иќтисодиёти шароитида стратегик режалаштириш - у ёки бу тармоќ ривожланишининг маќбул нисбатларини, энг мућими ресурслардан самарали фойдаланиш йўлларини белгиловчи иќтисодий ривожланиш кўрсаткичларини аниќлаш мућим аћамиятга эга бўлади.
Бошќарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш тамойили. Бозор иќтисодиёти шароитида бошќарувнинг уч шакли мавжуд: хусусий, жамоа, давлат бошќаруви. Бошќарувнинг хусусий шаклида мулкдор якка ўзи ќарор ќабул ќилади ва бутун иш учун жавобгар бўлади. Бошќарув хусусий шаклининг ижобий томони мулк эгаси ишлар боришини ўзи тўлиќ назорат ќилиш имкониятига эгалиги. Мулкдор бошќарувнинг барча вазифаларини, жумладан, режалаштириш, ташкил этиш, раѓбатлантириш, йўќотиш, зарар ва бошќаларни амалга ошириб бориши лозим.
Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили. Бозор иќтисодиёти шароитида кадрларни танлаш ва жой-жойига ќўйиш тамойили мућим аћамият касб этади. Бозор муносабатлари бошќарув кадрларига ќатъий талаблар ќўяди, уларнинг ишбилармонлик сифатлари, ишлаб чиќариш олдида турган масалаларни белгилайди.
Шахсий ташаббус тамойили. Бозорда ишбилармон, омилкор, шахсий фойда учун ћаракат ќилувчи, тадбиркор кишилар фаолият юритиши керак.
Жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили. Тадбиркор ўз фаолияти учун жавобгар бўлиши, бунда маълум таваккалчилик ћам ћисобга олиниши, яъни тадбиркорнинг ўз ћуќуќ ва мажбуриятлари бўлиши керак.

Хулоса


Раћбарнинг ќонунларни мукаммал билиши, ривожланишнинг объектив йўналишларини аниќлаш, амалий вазифаларни ћал этиш имконини беради. Шу боис раћбар бошќариш ќонунларини билиш билан бирга, уларни амалда моћирлик билан ќўллай олиши керак. Менежмент ќонунларини ўрганишда фаќат уларга амал ќилишни эмас, балки менежмент жараёнида онгли равишда ќўлланилишни ћам кузда тутиш лозим. Бошќарув ќонунларидан онгли равишда фойдаланишнинг кўп жићатдан уларни ўрганиш билан боѓлиќ. Ќонунлар ќанчалик чуќур ва мукаммал ўрганилса, улардан амалда тўѓри фойдаланиш имкониятлари шунчалик ортади.





Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish