Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet46/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Назорат саволлари

1. Бозор принциплари ћаќида нимани биласиз?


2. Фойда, соф фойда ва рентабеллик ќандай аниќланади?
3. Сув хўжалиги ташкилотлари бозор муносабатларига ќандай ўтказилади?
4. Сув хўжалиги ташкилотларининг фойдаси ќандай таќсимланади?
5. Моддий раѓбатлантириш фондининг таркиби нималардан иборат?
6. Сув хўжалиги ташкилотларининг ўзини-ўзи пул билан таъминлаши ќандай амалга оширилади?
7. Бозор принципларига ўтилганда суѓориш сувига таъриф ќандай белгиланади?
8. Суѓориш сувини етказиб бериш ћаќидаги шартномалар кимлар томонидан ва ќандай тузилади?
11-МАВЗУ: МЕНЕЖМЕНТ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ,
МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

11.1. Менежмент тушунчаси ва мазмуни




Ћар ќандай давлат ислоћот олиб боришнинг дастлабки кунларида онгли, ћар томонлама асосланган бошќарувга, мамлакатда ишлаб чиќаришни ва иќтисодий ўсишни йўлга ќўйиш заруратини сезади. Бунинг учун эса аввало юќори малакали, бошќарув ќонун – ќоидаларини мукаммал биладиган профессионал бошќарувчилар тайёрлаш зарур бўлади.
Менежмент фанининг предмети хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошќаришнинг ќонунлари, тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборат. Бошќарув муносабатлари ижтимоий – иќтисодий муносабатларнинг ажралмас ќисми бўлиб, турли иќтисодий, ташкилий, ижтимоий, психологик, мећнат ва бошќа кўринишларда намоён бўлади. Бошќарув муносабатлари раћбар билан ќўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоќа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди.
Менежментнинг моћиятини очиш билан бирга уни икки томонини фарќлаш зарур. Яъни, техник ва ижтимоий-иќтисодий жараёнларни бошќариш. Кўп усуллар амалий тажрибалар шундай натижа чиќаришга ундайдики, ишлаб чиќаришнинг фаолият самарадорлиги фаќат техник, технологик, ташкилий режалаштириш ва бошќа омилларга боѓлиќ бўлиб ќолмасдан, балки, сезиларли даражада иш бажарувчилар ишларининг сифатига ћам боѓлиќдир. Фаолият сифати анча кенг тушунчага эга. Бу ишлаб чиќаришни ташкил ќилиш, мећнат жараёнини аниќ маромига етказишни таъминлаш, технологияга риоя ќилиш, моддий – материалларни тежаб ишлатиш, ўзаро талабчанлик ва ўзаро ёрдам бериш ва бошќалар.
Менежмент олдидаги асосий масала замонавий билимлар мажмуасини ижодий ишлатилишига имкон яратишдир. Бу белгилар иќтисодий муносабатлар бирлашмаси ћисобланади, яъни улар раћбар ва иш бажарувчилар орасидаги муносабатдир. Бу ўз навбатида ишлаб чиќаришдаги муаммоларни ечиш жараёнида вужудга келади. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов ўзининг «Ўзбекистон иќтисодий ислоћотларни чуќурлаштириш йўлида» асарида «кучли ижтимоий сиёсат, аввало сермахсул мећнат ќилиш учун яхшироќ раѓбат ва имкониятлар яратишдан, иќтисодий йўл танлаш ва фаолият кўрсатиш эркинлигига бўлган кафолатли ћуќуќни ќарор топдиришдан, аћолининг мећнат ва ижтимоий фаоллигини оширишдан ћам иборатдир», деб таъкидлаган эди.
Менежмент моћияти ишлаб чиќариш усули, ижтимоий-иќтисодий муносабатлар даражаси, ишлаб чиќариш кучлари ривожланишига боѓлиќ ћолда ўзгаради. Ишлаб чиќариш ривожланиши ва иќтисодий алоќалар мураккаблашуви билан бошќарув ћам мураккаблашади ва мустаќил фан сифатда ажралиб чиќади. Ишлаб чиќариш воситаларига мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўлган шароитда товар ишлаб чиќарувчилар ўртасида раќобат мућити вужудга келиб, ишлаб чиќаришни бошќариш, фойдани кўпайтиришга йўналтирилади.
Менежментнинг асосини объектив иќтисодий, ижтимоий ва бошќа ќонунларга асосланувчи ћуќуќий илмийлик ташкил этади. Бу ќонунларни ўрганиш ва уларнинг аниќ вазиятларда намоён бўлишини ћисобга олган ћолда, хўжалик раћбарлари бошќаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайди.
Жамият ћаётининг барча томонлари демократик янгиланиши шароитида асосий масала иќтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий тараќќиётни раѓбатлантиришдир. Назарий ва амалий нуќтаи назардан ишлаб чиќариш эгалари бўлган инсонлар манфаатлари энг мућим манфаат эканлиги, ижтимоий-иќтисодий ва илмий-техникавий тараќќиётни жадаллаштирувчи ќудратли ћаракатлантирувчи куч эканлиги шубхасиздир. Бунда бошќарувни ислоћ ќилишнинг стратегик ѓояси мећнаткаш кишининг обрусини кўтаришдан, чунки, иќтисодиётни соѓломлаштиришнинг асоси бўлиб, виждонан ва маъсулият билан мећнат ќилишга хизмат ќилади, ишчининг мећнатдан манфаатдорлигини кескин ошириш, ўз ќобилиятини тўлиќ сарф этиш, уни жамиятни ћаракатлантирувчи кучларнинг умумий тизимига ќўйишдан иборат. Бунга фаќат ишчи ишлаб чиќаришнинг ћаќиќий эгаси сифатида мећнат ќилган ћолдагина эришиш мумкин. Бу жуда мураккаб масала, чунки инсон фаќат ижтимоий шахс - яъни жамиятга боѓлиќ ва унинг таъсири остида бўлиб ќолмай, табиий мавжудот ћамдир. Худди шунга боѓлиќ ћолда инсон шахсий манфаатлари ћар доим ћам ижтимоий манфаатлар билангина эмас, балки ўз идроки манфаатлари билан ћам мос келмайди. Кишилар ўртасидаги иќтисодий ва ижтимоий муносабатлар акс этувчи манфаатлар улар маќсадлари, мећнат интизоми, фаоллигига бевосита таъсир кўрсатади ва уларнинг ћаракатларини тартибга солади.
Бозор муносабатларига ўтиш, ишлаб чиќариш ва бозорнинг самарали ўзаро таъсирини, давлат бошќаруви ва корхоналарнинг ўз-ўзини бошќаришнинг мутаносиб нисбатда бўлишини таъминловчи такомиллашган хўжалик механизмини яратишга йўналтирилгандир.

11.2. Менежмент маќсад ва вазифалари




Корхона ва ташкилотларда менежментнинг мазмунини иќтисодиётни бошќаришнинг, менежмент тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хўжалик механизми ва бошќарув услублари, бошќарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини ўрганишни ташкил этади. Менежмент бошќарув фаолиятининг умумий ќонуниятлари ва тамойиллари, бошќарув тизимига таъсир этиш усулларини шакллантиради, бошќарув аппаратининг аниќ вазиятлардаги ћаракатлари ва ўзини тутиш ћолларини умумлаштиради, тармоќни бошќаришнинг назарий ва амалий томонларини ўрганади. Шунингдек, бошќарув фаолиятининг ќирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий таћлил ва мантиќий услуб асосида бошќаришнинг асосий ќонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади.
Менежментнинг асосий маќсади корхонани энг юќори натижаларга эришишга ќаратилган ћаракатларни амалга оширишини таъминлашдир. Менежментнинг амалий томонлари бир ќатор аниќ вазифаларни ћал этишга, жумладан иќтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиќариш самарадорлигини ошириш, аћоли ижтимоий ћимоясини кучайтиришга, кишиларнинг маънавий даражаларини ўстириш ва бошќаларга ќаратилгандир.
Корхона ва ташкилотларда менежментнинг асосий вазифаси жамият ривожланишининг объектив ќонунлари талабларини ћисобга олган ћолда ва менежмент амалиётини умумлаштириш асосида иќтисодиётни самарали бошќариш учун зарур бир маќсадга йўналтирилган ћаракатлар тамойилларини ишлаб чиќишдан иборат.

11.3. Менежмент объекти ва субъекти, уларнинг ўзаро алоќадорлиги




Корхона ва ташкилотларда менежмент мећнати ћамкорлик билан узлуксиз боѓлиќдир. Ћар ќандай бошќарув тизими ќўйилган, улар ечиши керак бўлган масаладан ќатъий назар иккита тизимни бирлашишини билдиради: бошќарилувчи (бошќарувни объекти) ва бошќарувчи (бошќарувни субъекти).
Менежмент объекти деганда, ишлаб чиќариш жараёнлари элементлари мажмуасини тушунилади. Бунга техник, иќтисодий ва ижтимоий элементлар киради. Техник элементлар ўз ичига асосан техникасини, ишлаб чиќариш технологиясини, иќтисодий элементлар-режалар, молия, моддий раѓбатлантиришлар, ижтимоий элементлар ходимлар ва улар ўртасидаги муносабатлардир. Бу эса бир бутун тартибга солинган ўзаро боѓлиќ элементлар бирлашмаси бўлиб, тизимни ташкил ќилади.
Менежмент соћасида одамларни мураккаб ва кўп ќиррали мећнат фаолиятини икки йирик турга ажратиш мумкин: ишлаб чиќариш жараёнини бевосита амалга оширувчи мећнат ва ушбу жараёнларни бошќаришга йўналтирилган фаолият.
Менежмент фаќатгина бошќарувчи ва бошќарилувчи тизимлар орасидаги муносабатни ўз ичига олмасдан, балки, улар орасидаги ўзаро боѓлиќ ишлаб чиќариш муносабатларига маќсадга йўналтирилган таъсир кўрсатиш ћамдир.
Менежмент субъекти – бу барча ишлаб чиќариш савиядаги мажбурият ва ћуќуќларга эга мунтазам, вазифавий ёки штаб бошќарувчини турли идора, бўлим звеноларидир.
Менежмент тизимида субъект ќўйилган маќсадга эришиш учун ќарорлар ишлаб чиќиш ва уларни амалга ошириш маъсулиятини олади. Бошќарувчи тизимнинг самарадорлиги менежмент субъектининг ишни ташкил ќилиш савиясига, турли менежмент усулларини оќилона ишлатишга ва бошќа омилларга боѓлиќдир.
Менежментнинг объект ва субъектидаги муносабатлар бир-бирига яќин, эгилувчан ва органик ўзаро алоќада ва ўзаро боѓлиќликда бўлмоѓи керак. Бу эса уларни самарали тараќќиётини белгилайди. Бу дегани энг аввало менежмент тизимдаги барча ўзгаришлар ўз ваќтида менежмент объектида ћам ўз аксини топиши керак. Бу ваќтда бошќарувчи тизим ўзидаги элементларда бўлиб турадиган ўзгаришларни зийраклик билан сеза билиши зарур.
Менежментнинг объект ва субъекти ўртасидаги ўзаро алоќа ва ўзаро боѓлиќлик амалиётда баъзида шунда намоён бўладики, агар бошќарувчи тизимни кўлами кенгайтириладиган бўлса, бошќарув объектининг ўлчамини кўпайишига олиб келади.


    1. Бошќарув концепциялари ва уларнинг асосчилари



Менежмент асосини ташкил этган ќонун-ќоидалар хусусиятига боѓлиќ равишда хорижий бошќарув мактаблари турлича гурућларга бўлинади. Классик мактаб намоёндалари америкалик мухандис ва тадќиќотчи Ф. Тейлор, француз олими А.Файоль, инглиз олими Л.Урвин, немис иќтисодчилари М.Вебер, Г. Форд, Г.Эмерсонлардир. Бошќарувнинг классик мактаби тўрт мућим унсур- мећнат таќсимоти, бошќарувнинг табаќаланиши ва кўп бўѓинлилиги, ташкил этиш таркиби, бошќарувнинг мумкин бўлган чегараларини ўрганади. Шундай ќилиб, бошќарувнинг «классик» мактаби инсоннинг турли-туман фаолиятини бошќаришга ќўллаш мумкин бўлган тамойилларини асослаб беришга ћаракат ќилган. У бошќарувни ташкил этишнинг ќатор тамойилларини ўрганган. Бу мактаб ћаќиќий илмий бошќарув назарияси даражасига кўтарила олмаган.
«Классик» мактабга хос бўлган инсон омилини ћисобга олмаслик, кишилар фаолияти сабабларини соддалаштирилган нуќтаи назаридан ёндошиш америка бошќарув назариясида янги йўналиш - «инсон муносабатлари» мактаби вужудга келишига сабаб бўлган. Бу йўналишнинг асосчилари - америкаликлар Э.Мэйо, Ф. Ротлисбергер, Дж. Лизли ва бошќалардир.
Гарвард университети профессори Э.Мэйо «инсон муносабатлари» назариясини илгари сурган. Унинг ѓояларининг моћияти шундаки, мећнат жараёнида психологик ва ижтимоий омиллар етакчи аћамиятга эга. Шу сабабли, Мэйо фикрига биноан ишлаб чиќариш ва бошќарувнинг барча муаммоларига инсон муносабатлари нуќтаи назаридан ќараш лозим. Бу назария инсоннинг маълум ижтимоий ва психологик эћтиёжларини ќондириш йўли билан уни янада унумли мећнат ќилиши мумкин деган ѓояга асосланган.
Лекин бу назариянинг асосий жићати шундаки, «инсон муносабатлари» мактаби вакиллари ижтимоий муаммоларни бутун жамият миќёсида эмас, балки алоћида корхона миќёсида ћал этадилар. Мећнаткашлар ижтимоий аћволига комплекс равишда ћал этилиш лозим бўлган ижтимоий-иќтисодий муаммо сифатида эмас, балки кишиларнинг гурућий муносабатлари сифатида ќаралган.
«Эмперик» (прагматик) мактаб менежмент зарурлигини умуман инкор этиб, очиќ эмперзмни тарѓибот ќилган. У бошќарувнинг маќсади - раћбарлик ќилиш бўйича ижобий тажриба ва аниќ хатоларни ўрганишдан иборат, деб таъкидлайди. Бу мактаб вакиллари камроќ назарий маслаћатлар бериб, кўпроќ аниќ вазиятларни таћлил этиш билан шуѓулланиш керак дейдилар. Албатта, тажриба ўрганиш жуда мућим. Лекин фаќат амалиётга асосланиб менежментни шакллантириш мумкин эмас. «Эмперик» мактабнинг энг ёрќин намоёндалари - Т.Дракер, Р.Дэвис, Л.Ньюман, Д.Миллер ва бошќалардир.
Юќорида санаб ўтган хорижий бошќарув мактабларининг энг асосий камчилиги ћар томонлама чуќур ўрганилмаганлигидир. Бу янги йўнилиш «Ижтимоий тизимлар» мактаби вужудга келишига туртки бўлган. Унинг энг таниќли намоёндалари Д.Марч, Г.Саймон, А.Этциони ва бошќалардир. «Ижтимоий тизимлар» мактаби «инсон муносабатлари» мактаби хулосаларига асосланиб, корхонага ўзаро боѓлиќ ва ўзаро таъсир кўрсатувчи омиллар мажмуидан иборат комплекс тизим сифатида ќараб, инсон бу омилларни бири деб ћисоблайди. Социологларнинг катта гурући саноат социологияси соћасида тадќиќот олиб борганлар. «Ижтимоий тизим» мактаби ўзидан аввалги мактабларга нисбатан кенг ќўламдаги муаммоларни ћал этишга, бошќарув назариясини яхлит ћолга келтиришга интилган.
Агар «классик» мактаб намоёндалари ихтилофларни моддий раѓбатлантириш йўли билан, «инсон муносабатлари» мактаби ишлаб чиќариш жараёнини адолатли ќилиш йўли билан ћал ќилишни таклиф этган бўлсалар, «ижтимоий тизимлар» мактаби ташкилотда низоларнинг мавжуд бўлиши унинг табиатидан келиб чиќувчи ћолат деб ћисоблаб, асосий вазифа ихтилофлар ва уларнинг оќибатини юмшатишдан иборат деб таъкидлаганлар.
50-йилларнинг бошида менежмент назарияси ривожланишига «янги» мактаб катта таъсир кўрсатган. У менежментга аниќ фанлар услуб ва усуллари - ќарорлар ќабул ќилишни математик моделлаштириш, математик мантиќ, дастурлаш, иќтисодий жараёнларни математик моделлаштириш усулларини жорий ќилиш билан ажралиб туради. «Янги» мактабнинг энг ёрќин намоёндалари - Р.Аккоф, Л.Клейн, В.Люс ва бошќалардир. Бу мактабнинг шаклланиши кибернетика ва жараёнларни ўрганиш ривожланиши билан боѓлиќдир. Жараёнларни ўрганиш заћиралар, ресурслар таќсимоти, эскирган ускуналарни алмаштириш, маќбул равишда режалаштиришни бошќаришни математик моделлаштириш билан боѓлиќдир. Кейинчалик «янги» мактаб таркибида мустаќил фан - бошќарув ќарорларини ќабул ќилиш назарияси шаклланди.


Хулоса


Менежмент фани хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошќаришнинг ќонунлари, тамойиллари ва муносабатларини, бошќарув тизимига таъсир усулларини, бошќарув аппаратининг аниќ вазиятлардаги ћаракатлари, бошќаришнинг назарий ва амалий томонларини ўрганади. Шунингдек, бошќарув фаолиятининг ќирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий таћлил ва мантиќий услуб асосида бошќаришнинг асосий ќонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади.
Бошќарув муносабатлари ижтимоий – иќтисодий муносабатларнинг ажралмас ќисми бўлиб, турли иќтисодий, ташкилий, ижтимоий, психологик, мећнат ва бошќа кўринишларда намоён бўлади. Бошќарув муносабатлари билан ќўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоќа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди. Менежмент фаќатгина бошќарувчи ва бошќарилувчи тизимлар орасидаги муносабатни ўз ичига олмасдан, балки, улар орасидаги ўзаро боѓлиќ ишлаб чиќариш муносабатларига маќсадга йўналтирилган таъсир кўрсатиш ћамдир.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish