Формалин билан ишлов берилган тупроқлар қандай сақланади ва неча кундан кейин экин экиш мумкин?
А. Тупроқ ёпиқ холда 1 кун сақланади, 10-15 кундан кейин экиш мумкин.
Б. Тупроқ ёпиқ холда 1-2 кун сақланади, 10-15 кундан кейин экиш мумкин.
В. Тупроқ ёпиқ холда 2 кун сақланади, 10-15 кундан кейин экиш мумкин.
Г. Тупроқ ёпиқ холда 3 кун сақланади, 10-15 кундан кейин экиш мумкин.
Уруғни физик йўл билан иссиқ сувда ишлов беришда карам ва сабзи уруғларига қанча ҳароратдан фойдаланилади? (О.П.Лебедев,1939).
А. Карам уруғлари 54 0 С -20 мин, сабзи-50 0 С -10 мин. ишлов берилади.
Б. Карам уруғлари 40 0 С -20 мин, сабзи-44 0 С -10 мин. ишлов берилади.
В. Карам уруғлари 50 0 С -20 мин, сабзи-54 0 С -10 мин. ишлов берилади.
Г. Карам уруғлари 30 0 С -20 мин, сабзи-34 0 С -10 мин. ишлов берилади.
Бактериал касалликларга қарши антогонистлардан фойдаланишнинг моҳияти нимада?
А.Тупроқда ҳаёт кечирувчи фойдали микроорганизмлар ҳосил қилган антибиотиклар, фитонцидлар таъсирида патоген турлар нобуд бўлади.
Б. Тупроқда ҳаёт кечирувчи фойдали микроорганизмлар ҳосил қилган токсинлар, таъсирида патоген турлар нобуд бўлади.
В. Тупроқда ҳаёт кечирувчи фойдали микроорганизмлар ҳосил қилган гормонлар таъсирида патоген турлар нобуд бўлади.
Г. Гармонлар таъсирида нобуд бўлади.
Помидорни бактериал раки, карам ва дуккаклилар бактериозига қарши қандай моддалар самара беради?
А. Протоанемонин,тиннин,аренарин,нуфарин .
Б. Гербицид ва фунгицид моддалар.
В. Биологик фаол моддалар.
Г. Физиологик фаол моддалар
Х-БОБ
ФИТОПАТОГЕН БАКТЕРИЯЛАРНИНГ СИСТЕМАТИКАСИ
А.Л.Тахтаджан (1973) фикрича бактериялар органик олам сажарасида ўсимликлар, хайвонлар ва замбуруғлар сингари мустақил систематик ўрнига эга. Бактериялар сони тирик мавжудодларнинг 70% ни ташкил қилади. Улар майда бир ҳужайрали организмлар қаторига кириб, хлорофилл доначалари бўлмаганидан тайёр органик моддалар ҳисобига гетеротроф усулда озиқланади. Бактериология фани фитопатологиянинг муҳим бўлими ҳисобланиб, у ўтган асрнинг 80 йилларида яратилган.
Ҳозирги замон систематик таълимотларга асосан, бактериялар ядроли организмларгача – Procoriota гуруҳига, Царство – увоқлилар Muchota бўлим – Bacteria, синф Eubacteria, тартиб Eubacteriales га мансубдир.
Ўсимликларнинг токсономик бирликлари.
А. Ядроли организмларгача бўлган организмлар -Прокориотлар
1. Бактериялар дунёси.
2. Кўк яшил сув ўтлари дунёси.
Б. Ядроли организмлар дунёси-Эукориотлар
1. Хайвонлар дунёси.
2. Замбуруғлар дунёси:a) тубан замбуруғлар дунёси.
б) юксак замбуруғлар дунёси.
3.Ўсимликлар дунёси:a) багрянклар дунёси.
б) ҳақиқий сув ўтлари дунёси.
в) юксак ўсимликлар дунёси.
Бактериология фанинг асосчиси Э. Смит ҳисобланади. Фитопатоген бактерияларнинг систематикаси фанннинг ривожланиши билан ўзгариб, такомиллашиб борган.
Бу соҳада чет эл олимларидан Мигула (1894-1900), Леман ва Нейман (1896-1927), Смит (1905), Берджи (1939-1948), Доусон (1957), Тешич (1956), (Agrios, 2008) кабилар муносиб хисса қўшган.
Фитопатоген бактериялар сапрофит бактериялардан келиб чиққанлиги тан олинса, фақат фитопатогенларини систематикасини яратиш учун ҳаракатлар нотўғри бўлади. Ҳар хил гуруҳлар орасида филогенетик боғлиқлиликнинг моҳияти тўлиқ очилмаганлигидан, табиий системалар яратилмаган.
Бактерияларни бошқа барча тирик организмлар сингари қариндошлик белгиларига қараб гуруҳларга бирлаштиради. Уларни номлаш (номенклатура) учун ички ва ташқи тузилишини, физиологик ва биохимик хусусиятларини, келтириб чиқарадиган жараёнларни табиий шароитда намоён бўлишини ўрганади.
Молекуляр биологиянинг ривожланиши билан генотипдаги уларнинг ДНК тузилиши ўрганилмоқда.
Бактерияларни системага солишда 18 асрда К.Линней таклиф қилган Бинар номенклатура асосида ном берилади. У “Сирли тирик заррачалар” номли асрида бактериялар систематикасини яратишга ҳаракат қилади. Масалан, Bacillus albus да граммусбатлик, спора ҳосил қилилиш, аэроб каби белгилар туркум учун хос, колония ранги оқлиги тур учун хос белги ҳисобланганлигидан уларни туркум кейин тур номи айтилади.
Бактерияларнинг Ҳалқаро номенклатура Кодексига асосан (1 январ 1980) барча мамлакатларда бактерияларга бир хил ном берилади. Бунга асосан: тур (species), туркум (genus), оила (familia), тартиб (ordo), синф (classis), бўлим (divisio), дунё (regnum) категориялари фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |