Махоркани чимдиш (чеканка) жараёнида механик зарарланишдан ҳосил бўлган яралардан қайси бактериялар кириб келади?
А.X. malvacearum, X. vesicatoria
Б. Ps. tabaci
В. X. vesicatoria
Г. X. сampestris
VII-БОБ
ФИТОПАТОГЕН БАКТЕРИЯЛАРНИНГ ТАШҚИ МУҲИТ ОМИЛЛАРИГА МУНОСАБАТИ
Фитопатоген бактериялар ўсимликларда касаллик қўзғатувчи паразит микроорганизмлар сингари уларнинг тараққиёти, агрессивлик ва вирулентлик даражаси, инфекцион жараённинг амалга ошиши абиотик ва биотик омилларга боғлиқдир.
Абиотик омиллар
Бактерияларнинг ҳароратга муносабати
Бактериялар ҳароратга бўлган муносабатига қараб 4 гуруҳга бўлинади:
1. Психрофиллар - паст ҳаво ҳароратида ривожланадиган бактериялар шу гуруҳга мансуб бўлиб, улар орасида фитопатоген турлар мавжуд эмас.
2. Паст ҳароратга бардошли (18-250 С) бактериялар ўртача ҳароратдан паст шароитда ривожланадиган фитопатоген бактериялар киради.
3. Иссиқга мослашган бактериялар ўртача ҳароратда ривожланади. Бу гуруҳга кирадиган бактериялар баъзан юқори ҳароратга чидамли бўлиб, улар орасида фитопатоген турлар жуда кам. Ўсимликларда сўлиш касаллигини келтириб чиқарувчи Ps. solanacearum бактерияси учун оптимал ҳарорат 35-370Сни, максимал - 40 0 С, минимал - 100 С; X. malvacearum бактерияси учун оптимал ҳарорат 300С ни, максимал- 40 0 С, минимал-50 С;, X. vesicatoria бактерияси учун оптимал ҳарорат 300Сни, максимал- 38 0С, минимал-100 С ни ташкил қилади.
4. Иссиқга чидамли бактериялар юқори ҳароратда ўсишга мослашган бўлиб, улар орасида фитопатогенлари мавжуд эмас.
Кўпчилик фитопатоген бактерияларнинг ўсиши учун оптимал ҳарорат – 20 - 250С, минимал – 0 - 20С, максимал 35-370С ни ташкил қилади. Айрим фитопатоген бактериялар 45-550С да нобуд бўлиши кузатилади. X. visicotoria, Ps. lycopersicum бактериялари 560С да яшаши мумкин. X. malvacearum 1400С да 1 минут , 1000С да 10 минут, 500С да 3,5 соат яшаши мумкин.
Бактерияларнинг ҳароратга бўлган муносабати уларнинг тарқалиш ареалини ҳосил қилишда муҳим аҳамиятга эга. Лекин, ҳарорат маълум худудда бактериянинг ривожланишига оптимал шароит яратса, ўсимликнинг ривожланишига ва иммунитет хусусиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўсимликлардаги касалликларнинг намоён бўлиш муддатлари ва ҳароратда намоён бўлишини билиш бактериоз касаллигининг зарарини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Карамнинг шиллиқ бактериоз касаллиги қўзғатувчиси Pec. carotovorum, Pec. aroidea бактерияларининг ўсимликни касалллантириши учун оптимал ҳарорат 20 - 250С ни ташкил қилади. Шунинг учун касаллик иссиқ иқлимли шароитда биринчи йилда кўчатларда, иккинчи йил уруғлик учун экилган ўсимликларда кузатилади. Ps. citriputeale бактериясининг ривожланиши учун оптимал ҳарорат 15 - 200С бўлгани учун цитрус ўсимликларининг бактериал некроз билан касалланиши баҳор ва куз фаслида амалга ошади. Бодрингнинг иссиқхоналарда бактериоз билан касалланиши 19-240С ҳароратда яхши кузатилади. Касалликнинг зарарини камайтириш учун иссиқхона ҳароратини кўтаришнинг ўзи кифоя.
Шундай қилиб, бактерияларинг ривожланиши учун зарур ҳароратни билиш уларга қарши кураш чораларини тўғри белгилаш имконини беради.
Ҳавонинг нисбий намлиги. Кўпчилик қишлоқ хўжалик экинларининг бактериал касалликлар билан кўп касалланиши ҳаво намлиги юқори бўлганда яхши ривожланади. Аммо, юқори намлик фақатгина инфекциянинг бошланғич даврида керак бўлади. Шундан сўнг, бактериялар ўсимлик тўқимасига кириб, кейинчалик ўсимлик тўқимасидаги намлиги орқали ривожланади. Лекин, кўпчилик бактериялар юқори намликда яхши ривожланади ва кўп ўсимликларни касаллантиради. Масалан, буғдойнинг қора бактериози қўзғатувчиси X. translucens f. Undulosa бактерияси 50-100 % намликда, Pec. aroideae бактерияси 20-100% намликда яхши ривожланади.
Ҳавонинг нисбий намлигининг мавжудлиги инфекциянинг ривожланиши учун қулай шароит эканлигини билдиради. Чунки, қуруқ ҳавода бактериялар нобуд бўлади ва юқори намликда ўсимлик тўқималари инфекциянинг киришига чидамсиз бўлиб қолади. Картошка туганагининг ҳалқали чириш касаллиги билан касалланиши асосан кузда намгарчилик кўп бўлган вақтларда амалга ошади.
Гулкарамнинг Ps.maccullochii бактерияси билан касалланиши ҳавонинг нисбий намлиги 90% дан юқори бўлганда амалга ошади. Намлик кўрсатилган миқдордан кам бўлиши бошкарамни касалланишидан сақлаб қолади. Иссиқхоналардаги ҳаво ҳароратини 19 0С дан юқорига кўтариб, бодрингнинг бактериоз касаллигини тўхтатиш мумкин.
Ўсимликларнинг сув режими. Ўсимлик сув режимининг бузилиши, ўсимликнинг айрим ҳужайраларини нобуд бўлишига сабаб бўлади. Хўжайраларнинг нобуд бўлиши, ўсимликнинг тирик тўқималарида ривожлана олмайдиган баъзи бактериялар учун қулайлик туғдиради. Кейинчалик бундай бактериялар ўсимликда яшашга мослашиб, соғлом ҳужайраларни ҳам касаллантира бошлайди. Аммо,бу жараён жуда секин ўтади. Бундай касалланишни помидорнинг устки чириши касаллигида кузатиш мумкин. Сувга чанқоқ ўсимликларни бостириб суғориш натижасида ўсимлик ўзидаги сувни порлатиш имконига эга бўлмаганидан ҳужайраларнинг ёрилиши кузатилади. Нобуд бўлган ҳужайралар бактерия инфекциясини кириб келишига сабаб бўлади ва ўсимликда сўлиш белгиларини ҳосил қилади.
Тупроқнинг ҳаво билан таъминланганлиги. Тупроқ таркибида ҳаво етишмаганда илдиз ва уларнинг айрим қисмларининг нобуд бўлиши кузатилади. Ушбу аъзоларига тушган бактериялар бу жараённи якунлаб, бутунлай ҳалок бўлишига олиб келади. Нобуд бўлаётган аъзоларидаги бактериялар секин-аста соғлом аъзоларга ўта бошлайди ва натижада ўсимликнинг бутунлай ҳалок бўлишини тоғ сагиз ўсимлигида кузатиш мумкин. Шунингдек, қанд лавлаги илдизининг учидан чириши, куп йиллик дуккакли ўтларнинг илдизини чириши бунга мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |