Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


-расм. Пробит-анализ ёрдамида тажриба натижаларига ишлов



Download 2,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/169
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#142747
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   169
Bog'liq
Agroinjeneriyada ilmiy tadqiqot

4-расм. Пробит-анализ ёрдамида тажриба натижаларига ишлов 
бериш (хисобий LD
50
 ва LD
95
 – тахминий баҳолаш). 
Охирги 
усул 
пробит-таҳлилнинг 
энг 
оддий 
модификациялашган усулига киради. Бунда тахминий баҳолаш 
мумкин. Булар бўйича ишончли қийматлар олиб бўлмайди. 


131
Амалиётда юқоридаги модификациялашган усуллардан кенг 
фойдаланиш мумкин. Мураккаблашган аниқ усуллар машаққатли 
ҳисоблаш ишларини талаб қилади, шу боис АСМ да оддий 
усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. 
Таянч тушунчалар: Дисперсион таҳлил, корреляцион, 
регрессион ва ковариацион баҳолаш, моҳияти, қўлланиш соҳалари, 
баҳолаш методлари. Пробит-таҳлил, қўлланиш соҳалари. Уларнинг 
трансформациялашган усулларидан фойдаланиш истиқболлари. 
Мавзуни такрорлашга оид синов (тест) саволлари: 
1. Стохастик (эҳтимоллик) баҳолашни қандай тушунасиз, 
мисол келтиринг? 
2. Мусбат 
ва 
манфий 
йўналтирилган 
корреляцион 
тенгламаларга ва графикларга мисоллар келтирилсин. 
3. Корреляцион боғланиш турлари таҳлил қилинсин, мисоллар 
келтирилсин. 
4. Ковариацион методининг моҳияти ёритилсин. 
5. Мусбат корреляцон боғланиш графикда тасвирлансин ва 
унинг қўлланиш соҳаси ёритилсин. 
6. Корреляция коэффициентини аниқлаш формуласи ёзилсин 
ва таҳлил қилинсин. 
7. Пробит-таҳлилнинг моҳияти ва қўлланиш соҳалари 
кўрсатилсин, унинг графиги таҳлил қилинсин. 
Фойдаланилган адабиётлар
1. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. –М.: Агропромиздат, 
1985, -351 с. 
4.5. Мавзу: Қишлоқ хўжалик техникаларининг 
ишончлилигининг инженерлик ва математик статистик ҳисоблаш 
асослари. 
 
Режа. 
1. 
Ишончлилик ва эҳтимоллик назариялари тўғрисидиа умумий
тушунчалар. 
2. 
Тақсимот қонунлари, уларни танлаш тартиби, ҳамда график
кўринишлари. 
3. 
Машиналар ишончлилиги тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва уларга 
математик-статистик ишлов бериш босқичлари. 


132
Қишлоқ хўжалик техникалар ишончлилигини миқдорий 
таққослаш ёрдамида баҳолаш эҳтимолликлар назарияси анча қўл 
келди. Ишончлилик асосан эҳтимолликлар назариясига таянади. 
Ишончлиликнинг хусусиятларига бузилмаслик, чидамлилик, 
таъмирбоплик ва сақланувчанлик кўрсаткичларини киритиш 
мумкин. Эҳтимоллик ходисалар қонуниятларини ўрганувчи 
илм бўлмиш- эҳтимолликлар назарияси услубияти бирорта техника 
объектлар гуруҳини тадқиқот қилиш ёрдамида улардаги қайси 
конструктив элемент тез бузилиши мумкинлигини олдиндан 
баҳолашга ва тегишли конструктив ва ишлаб чиқариш 
технологик тадбирлар ишлаб чиқишга имкон беради. 
Илгари таъкидлаганимиздек, бузилишлар, ўз навбатида, 
уларнинг келиб чиқиш сабабларига кўра икки турга бўлиниши 
мумкин; 
1. Аста секин бузилишлар. 
2. Тусатдан бузилишлар. 
Биринчи турдаги бузилишлар аста секин, табиий ейилишлар 
сабали вужудга келганлиги учун улар етарли даражадаги 
аниқликда олдиндан чамалаш мумкин. Иккинчи турдаги 
бузилишлар деталарнинг толиқиши натижасида, ички 
нуқсонлар таъсирида содир бўлиши мумкин. Шу боис, бу турдаги 
бузилишларни олдиндан чамалаш анча мураккаб ҳисобланади. 
Бундай 
бузилишлар 
фойдаланиш 
даврида 
тусатдан, 
кутилмаганда вужудга келади. 
Машиналарнинг ишончлилик кўрсаткичлари эҳтимоллик 
ходисалардан иборатдир. Ходисанинг эҳтимоллиги қуйидаги 
формула билан ифодаланади; 
P(A)=m/N, (1) 
бу ерда Р(А)- А ходисанинг эҳтимоллиги: 
m- А ходисанинг содир бўлишига имкон берувчи ҳолатлар сони: 
N- умумий ҳолатлар сони. 
Имкон берувчи ҳолатлар сони О ва N (О-содир бўлмайдиган 
ва N- содир бўлиши муқаррар ходисалар) ўрталигида ётганлиги учун 
(1) формула ёрдамида ҳисобланган ходиса эҳтимоллиги, доимо 
тўғри рационал бирлик ҳисобланади, яъни; 
 
О<Р(А)<1 . 
(2) 


133
Эҳтимоллик бирдан кўп бўлиши мумкин эмас (1), тенглама 
техника соҳасида эҳтимолликларни ҳисоблашларда ҳам кенг 
қўлланилади. Эҳтимоллик ходисаларини қўшиш ёки кўпайтириш 
мумкин: келинг, А ва В каби икки ходисаси содир бўлсин. 
Эҳтимолликни қўшиш усули асосида уларнинг эҳтимоллигини 
қуйидагича аниқлаймиз: 
Р(А ёки В) = Р (А)+ Р (В)-Р (АВ), (3) 
бу ерда Р(А) — А- чи ходисанинг содир бўлиш эҳтимоллиги; 
Р(В)- В- чи ходисанинг содир бўлиш эҳтимоллиги; Р(АВ)- А 
ва В ходисанинг бир вақтнинг ўзида содир бўлиш 
эҳтимоллиги. 
Эҳтимолликларни кўпайтириш усули бир бирига боғлиқ 
бўлмаган бир қанча ходисаларнинг бир вақтнинг ўзида содир 
бўлишлиги ушбу ходисалар эҳтимолликларининг кўпайтмасига тенг, 
яъни: 
Р(А
1
, А
2
…А
n
)=


n
1
(4)
Математик статистиканинг асосий вазифаларидан бири 
табиатдаги 
оммавий 
эҳтимолий 
ходисаларнинг 
математик 
қонуниятларини аниқлаш ва статистик тахминларнинг 
гипотезаларнинг қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини 
баҳолашдан иборатдир. Ишончлилик кўрсаткичининг ҳар бир 
тақсимот қонуни иккита функция билан тавсифланади: 
1) 
дифференциал функция (1,а-расм) ёки эҳтимолликлар 
зичлиги фенкцияси билан; 
2) 
интеграллик функцияси ёки тақсимот функцияси (1, б-
расм) билан. 


134

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish