Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ҳайвонлар касалликлари



Download 0,62 Mb.
bet8/35
Sana12.03.2022
Hajmi0,62 Mb.
#491513
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
Алиқулов С.Тейлериоз

Пироплазмидиоз хавфига эга зона.

Бундай жойларда яйлов каналари пироплазмидийлар билан зарарланган аммо касалликка мойил ҳайвонлар бор, фақатгина пироплазмидийларни ташувчи ҳайвонлар бўлмайди. Бундай хўжаликларда тўсатдан пироплазмидийларни ташувчи бирорта ҳайвон келтирилса пироплазмидознинг эпизоотик ўчоғига айланади. Туман, вилоят ва ўлкаларда географик иқлим ҳамда хўжалик шароитларининг ўзгариши билан юқорида баён этилган зоналар ҳам ўзгариши, яъни пироплазмидозларнинг эпизоотик, яширин (латент) зоналарга айланиши ва аксинча бўлиши ҳам мумкин.
Мамлакатимизнинг айрим зона ва ўлкаларида яйлов каналари бўлмаганлиги учун пироплазмидоз ҳам учрамайди, чунки бундай жойларда яйлов каналарининг ривожланиши учун керак бўлган экологик шароитлар мавжуд эмас.
Пироплазмидозлар фақатгина махсус каналар иштирокида юқтирилади. Ҳайвонлар кана тарқалган яйловларда боқилганда, айрим вақтларда молхона ва фермаларда ҳам ҳайвонларга каналар ҳужум қилиб, пироплазмидоз билан зарарлайди. Пироплазмидозлар мавсумий касалликдир. Улар асосан йилнинг иссиқ фаслларида, кўпинча ёз ойларида учрайди.
Ҳар тур ҳайвонларнинг ўзига хос пироплазмидийлари бўлади, шу туфайли бу касалликларга диагноз қўйишда клиник белгилари билан биргаликда лаборатор текшириш усуллари муҳим аҳамият касб этади.


Пироплазмидиоз касалликларининг эпизоотологик маълумотлари.

Ўзбекистонда пироплазмоз асосан Сирдарё, Амударё, Зарафшон дарёси бўйларида ҳамда намгарчилик юқори даражада бўлган яйловлар, тўқайзор, чангалзор каби жойларда, яъни касаллик тарқатувчи Boopbylus calcaratus каналарининг ўсиб ривожланиши учун шароитлар (биотоплар) мавжуд яйловларда кенг тарқалган. Каналарнинг фаоллик даври март – сентябр ойлари ҳисобланади. Шунинг учун пироплазмоз мавсумий касалликлар туркимига киради.


А.К.Ғафуровнинг (1993-1996) далилларига қараганда Зарафшон водийсининг тоғ олди ҳудудларида тарқалган пироплазмидоз касалликларининг 50 фоизини пироплазмоз ташкил қилган бўлса, текисликда жойлашган ҳудудларда эса у 28 фоизни ташкил қилади. Шунга биноан B.Calcaratus каналари тоғ олди ҳудудларида мавжуд касаллик тарқатувчи каналарнинг 53.7 фоизини ташкил қилса, текисликда жойлашган ҳудудларда эса у 10.8 фоизни ташкил қилади.
Н.Ж.Тўрабаев (2001) Жиззах вилоятининг Жиззах, Зомин, Фориш туман хўжаликларида пироплазмидоз касалликларининг эпизоотик ҳолатини таҳлили асосида Boopbylus calcaratus каналарининг кенг тарқалганлиги натижасида касалланган молларнинг 22-38 фоизини пироплазмоз ташкил қилишини баён этади.
А.Каримов (2001) Сурхондарё вилоятининг Амйдарё, Сурхондарё ёқасидаги ҳудудларида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида Қизириқ, Термиз, Жарқўрғон, Денов, Ангор, Шеробод, Бандихон туманлари хўжаликларида мавжуд касаллик тарқатувчи иксодид каналарининг 17-40 фоизини Boopbylus calcaratus канаси ташкил қилиниши, натижада ушбу ҳудудларда пироплазмидозлар билан касалланган молларнинг 19-32 фоизини пироплазмоз ташкил қилинишини аниқланган.
К.У.Аскархўжаева ва бошқалар (2001) Тошкент вилоятида тарқалган 9 тур иксодид каналарнинг 38.2 фоизни Boophilus calcaratus ташкил қилишини, айниқса у Оққўрғон, Бекобод, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари хўжаликларида кенг тарқалганлигини маълум қилганлар.
Ушбу далиллар Boophilus calcaratus каналарининг ўсиб ривожланиши учун қулай шароитлар (биотоплар) мавжуд ҳудудларда эпизоотик ҳолатнинг юзага келишига эътибор беришга қаратилган.
Пироплазмоз билан зебусимон ва жайдари моллар енгал касал бўлиб ўтиши мумкин. Касалманд ариқ молларда бошқа соғлом молларга қараганда касаллик оғир кечади. Буғоз молларда бола ташлаш ҳолати юз бериши мумкин.
Касаллик республикамизнинг жанубий ҳудудларида март ойидан бошланса, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида апрел ойидан намоён бўлади, яъни жанубий вилоят ҳудудларида марказий вилоят ҳудудларига қараганда бир ёки бир ярим ой олдин пироплазмозга чалинган касал молларни учратиш мумкин. Касалликнинг энг юқори чўққиси июн-июл ойларига тўғри келади.
Пироплазмоз (P.bigeminum) ва бабезиозни (Babessia (Fr) colchica) тарқатувчиси бир хўжайинли Boophilus calcaratus каналари бўлиб, улар кўпинча молларнинг бўйин ва кўкрак қисмида текинхўрлик қилади.
Каналар личенка давриаёқ моллани чақиб, қон сўриш билан бир вақтда ўз сўлак безларида бўлган қўзғатувчиларни молларнинг танасига ўтказади.
Касаллик қўзғатувчиларнинг манбаи касал бўлиб ўтган йили касалланган мол ҳисобланади. Каналар касал бўлиб, ўтган ёки касалланган молларда текинхўрлик (қон сўриш) қилиш билан бир вақтда, ундаги паразитларни қабул қилади ва кейинги босқичда соғлом молларни чақиш натижасида ўз сўлак безларида бўлган паразитларни соғлом мол танасига ўтказади. Натижада касаллик намоён бўлади.




                  1. Download 0,62 Mb.

                    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish