1.2. Мавзуни илмий- амалий асосланиши.
Юқорида келтирилган адабий манбаларнинг тахлили шуни кўрсатмоқдаки, қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг тейлериози - бу кенг тарқалган ва катта иқтисодий зарар келтириётган протозооз касалликлари қаторига киради. Бу муаммонинг долзарб тамони шундан иборатки, тейлериоз, пироплазмоз ва франсаиеллёз касалликлари қўзғатувчиларини ташувчи каналари Boophylus, Rhipicephalus, Haemaphisalis ва Hyalomma авлодларига мансуб бўлган яйлов каналаридир, шу сабабли бу касалликлар аралаш шаклда кечиб, уларнинг даволаш муолажалари оғир кўринишда кечади. Шуларни инобатга олиб бизлар ўз олдимизга қуйидаги вазифаларни мақсад килдик:
- Қорамолларнинг тейлериоз касаллигини тарқалишини Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани “Ҳасан-Хусан” номли ММТП худудида қарашли “Сарбозор”, “Чолмўйин”, “Турсун Ахмедов” номли, “Катта сайдов” ва “Ўрта сайдов” маҳаллаларида ўрганиб чиқиш.
- Қорамол тейлериоз касаллигини даволашда янги препаратларни синаб кўриш.
- Синаб кўрилган препаратларнинг иқтисодий самарадорлигини қиёсий равишда аниқлаш.
2. АДАБИЙ МАНБАЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА Т АХЛИЛИ.
В.Л.Якимов ўзининг кашф этилган “Уй ҳайвонларининг содда жонлилар томонидан қўзғатиладиган касалликлари” классик асарида (касаллик қўзғатувчисини биринчи маротаба кашф этиб унга “Техас лихорадкаси” деб ном берган эди) даволаш мақсадида жуда кўп турли – туман дори – дармонлар тавсия этган эди, аммо кейинчалик ветеринария амалиётида трипанблау деган бўёқ киргизилиб, бунда олдинги тавсия этилган воситалар рад этилди ва йирик шохли ҳайвонларнинг пироплазмидоз касалликларини даволашда фақатгина трипанблау ишлатилиб келинди.
Трипанблау бу азо – бўёғи бўлиб, 1908 йилда Mesnilam ва M.Nicolleen томонларидан кашф этилган.
Бу препарат пироплазмозда биринчи бўлиб 1910 йили ва Nuftallon Hadwenom лар томонларидан синаб кўрилди. Улар дастлаб итларнинг пироплазмозида, кейинчалик эса қорамол пироплазмозида синаб кўрдилар.
Бироқ, мақбулли химиотерапия таълимотини яратиш орқали рус олими Д.Л.Романовскийга тегишли бўлиб, у 1981 йилдаёқ биринчи маротаба тажрибалар асосида химиотерапия принцип асосларини аниқ таърифлаб ҳамда асослаб берди. (И.А.Кассирский,. Бу муаллиф биринчи бўлиб, химиопрепаратларнинг таъсир этиш механизмини ўрганиб қуйидаги хулосага келган эди:
Касаллик қўзғатувчисига махсус – специфик таъсири.
Микроорганизмга таъсир этиб унинг ҳимоя қилиш кучини стимулияциялаш.
Микроб токсинларини нейтраллаштириш яъни зарарсизлантириш.
Муаллиф малярия билан касалланган ҳайвон организмига етарли миқдорда хинин дорисини юборганда, амёбасимон паразитларнинг асосан ядросида деструктив ўзгаришлар содир бўлишини, шунинг учун ҳам бу препарат малярийларга қарши махсус дори – препарат деб ҳисоблашни ёзган эди. (И.А.Кассирский).
Д.Л.Романовский ўзининг қўзғатувлари натижасида химиопрепаратларнинг этиотротик ва органотроп таъсирини химиотерапиянинг асосий қоидаларида изоҳлаб (таърифлаб) берди.
Химиотерапиянинг, айниқса синтетик химиотерапиянинг ривожлантиришда Эрлих катта ҳисса қўшди. У Менделеев даврий системасининг IV – гуруҳига кирувчи препарат дорилар маргимуш, висмут сурьмалар ҳосиласи, бензиелидин бўёғи – трипанрот ва бошқа кўпгина дориларни синтез қилди. Демак, шу вақтдан бошлаб синтетик химиотерапия даври бошланди, кўпгина протоцид таъсир қилувчи дорилар кашф қилинди ва амалиётга тавсия этилди.
Эрлих, худди Романовскийга ўхшаш химиотерапиянинг асосий хусусияти қўлланилаётган химиотерапевтик препаратлар мумкин қадар камроқ органотроп таъсирига, яъни организмга камроқ таъсир этиб, кўпроқ паразитатроп таъсирига эга (паразитлар кучли таъсир қилиши) бўлиши керак деган фикрда эди. (Якимов В.Л ).
Барча химиотерапевтик препаратлар ўзининг таркибий жиҳатидан IV – гуруҳга бўлинади.
А) Металл гуруҳи (маргимуш, сурьма, висмут, мис ва бошқалар) булар атоксил, сальворсон, неосольварсон, арренол, новарсенол, стомозан, антимизон, лусоргол, ихтаргин, альбаргин, проторгал, виьмоверол ва бошқа кўпгина дорилар бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва одамларнинг протозой касалликларини даволашда қўлланиб келинмоқда.
Б) Бўёқ гуруҳи (трипанрот, трипанблау ва шунга ўхшашлар ҳам ветеринария амалиётида қўлланилаяпти).
В) Алькалоидлар гуруҳи (хининг, эметин ва бошқалар кўпроқ тиббиёт амалиётида қўлланилаяпти).
Г) Органик ҳосилалар гуруҳи (наганинг, азунтол, уротропин ва бошқалар ветеринария амалиётида жуда ҳам кенг қўлланилмоқда айниқса наганин трипоносомозлар терапиясида ишлатилмоқда).
Do'stlaringiz bilan baham: |