3. ШАХСИЙ – ТАДҚИҚОТЛАР.
3.1. Тадқиқот материаллари ва усуллари.
Тадқиқот ишларимиз Самарқанд вилояти Пайариқ тумани “Ҳасан-Хусан” номли ММТП худудида қарашли “Сарбозор”, “Чолмўйин”, “Турсун Ахмедов” номли, “Катта сайдов” ва “Ўрта сайдов” маҳаллалари худудида яшовчи аҳолининг шахсий хўжаликларидаги қорамолларда олиб борилди.
Қорамолларнинг тейлериози – бу мавсумий,трансмиссив, протозой касаллиги ҳисобланади, Бу касаллик Республикамизнинг чорвачилигида, айниқса қорамолчиликда катта иқтисодий зарар етказиб келаётган касалликлардан биридир. Бу касалликни даволашда бир қанча усуллар тавсия этилганига қарамай (УзВИТИ, ҚазВИТИ,ТаджНИВИ, ВИЭВ) даволаш 7-10 кунгача чўзилиб, унинг самарадорлиги амалиёт ветеринария мутахассисларини талабини тўлиқ қондира олмаяпти.
Бундан ташқари, охирги йилларда Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё вилоятлари туманларида тейлериознинг атипик кўриниши тарқалиб, амалиёт ветеринария мутахассислари томонидан касал ҳайвонларга аниқ диагноз қўйиш қийинлашди ва шунга яраша даволаш муолажалари ҳам нотўғри амалга оширилмоқда.
Шуларни ионбатга олиб илмий раҳбарим билан биргаликда олиб борилган изланишларимиз натижасида пироплазмозни янги такомиллаштирилган замонавий усули ишлаб чиқилди ва амалиётда синаб кўрилди.
Дастлаб “Ҳасан-Хусан” номли ММТП худудида қарашли “Сарбозор”(6 бош), “Чолмўйин”(5 бош), “Турсун Ахмедов” (6 бош) номли, “Катта сайдов”(3 бош) ва “Ўрта сайдов”(4 бош) маҳаллаларидаги аҳолининг тейлериозга касаллигига чалинган 24 бош қорамолларидан қон олиниб, нозик суртма тайёрланди, Романовский усули билан бўяб, микроскопда текширувдан ўтказилди ва аниқ диагноз қўйилгач, касал ҳайвонлар шартли равишда 3 –гурухга бўлинди:
-Биринчи гуруҳидаги 8-бош қорамоллар фақат тейлериознинг атипик шакли билан зарарланган, шундан 5-боши “Чолмўйин”, 3 боши “Катта сайдов” маҳаллалари ҳудудида яшовчи аҳолининг шахсий қорамоллари ташкил қилди. Бу гурўҳдаги қорамолларга 5%-ли “Бупарвакон” препарати 1 мл 20 кг тирик оғирлиги ҳисобида мускул орасига инъекция қилинди
-Иккинчи гурухдаги 8 бош қорамолларда тейлериоз касаллигини ўткир оқими билан, яъни Teileria annulata билан зарарланган, шундан 6-боши “Сарбозор” ва 2 боши “Ўрта сайдов” махаллалари ҳудудида яшовчи аҳолининг шахсий қорамоллари ташкил қилди, бу гурухдаги қорамолларга “Бупарвалек” препарати қўлланилди. Препарат 1 мл 20 кг тирик оғирлиги ҳисобида мускул орасига инъекция қилинди.
-Учинчи гурўҳдаги 8 бош қорамоллар эса ҳам тейлериялар билан ва ҳам пироплазмалар билан зарарланган, шулардан 2-боши “Ўрта сайдов”ва 6 боши “Турсун Ахмедов” маҳалласи худудида яшовчи аҳолининг шахсий қорамоллари ҳисобига тўғри келди. Бу гурўҳдаги молларга кафедра олимлари томонидан ишлаб чиқилган “тейлериознинг 3-кунлик даволаш курси”қўлланилди.
Тейлериоз касаллигини даволаш комплекс тарзда амалга оширилиши керак. Пироплазмидозларга ўхшаб битта специфик препаратларни қўллаш билан даволашга эришаолмайди. Шунинг учун ҳам тейлериоз касаллигини даволашда бир қанча усуллар тавсия этилган. Жумладан, ЎзВИТИ. ТожВИТИ. ҚозВИТИ. ВИЭВ олимлари томонидан тавсия этилган усуллари киради.
Охирги йилларда олиб борилган изланишлар натижасида тейлериознинг қуйидаги 3-кунлик даволаш усули ишлаб чиқилди ва амалиётда татбиқ этилди ва этилмоқда.
Эрталабки муолажа: Специфик дориландан (адидин ёки бошқа бири) бири танлаб олиниб касал ҳайвоннинг тана оғирлигига қараб тавсия этилган дозада қўлланилади. Шу билан бирга витамин В1, витамин В12, витамин С, кофеин натрий бензоат, окситетрациклин гурўҳига мансуб препаратлардан қўлланилади. Ярим соат ўтгач эса полиамидин (этдин) препарати 5 мл/100 кг тана оғирлиги миқдорида олиб мускул орасига юборилади.
Кечқурунги муолажа: специфик дорилардан дастлаб полиамидин 5 мл/100 кг тана оғирлиги миқдорида қўлланилиб, сўнгра қолган симптоматик даволаш курси ўтказилади, витамин В1 ўрнига витамин В6 –ни ишлатамиз. Ярим соат ўтгач эса азидин (ёки бошқа бири) тавсия этилган дозада қўлланилади.
Муолажанинг 2-чи ва 3-чи кунлари ҳам худди биринчи кундагидек даволаш муолажалари олиб борилади. Айрим оғир кўринишда кечувчи молларда тўртинчи куни ҳам қўллааш мумкин. Ушбу усулнинг самарадорлиги ҳозирги кунда 98-100 фоизга тенг бўлмоқда.
Бутачем препарати қўлланилган биринчи гурўҳдаги 11 бош қорамоллардан 9 боши препаратни бир маротаба қўлланилганида ва қолган 2 боши препаратни 72 соатдан сўнг иккинчи маротаба қўлланиганимизда тузалди.
Тадқиқот натижалари. Текшириш натижалари №1. жадвалга келтирилган.
Жадвалдан кўриниб турибдики, бириннчи гурўхдаги 8 бош қорамоллардан 7 бошида, бупарвакон препаратини бир маротаба қўлланилганида, соғайиш кузатилиб, уларнинг тана ҳарорати меъёрга тушди. Бироқ, 1 бош ҳайвонларда эса тана ҳарорати меъёрга тушиши бироз қийинлашди, бу қорамолга 72 соатдан сўнг яна қайта равишда бупарвакон препаратини ишлатилганимиздан сўнг меъёрга тушиб, ҳайвоннинг ҳолати нормаллашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |