Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик ва агротехналогиялар



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/30
Sana11.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#775895
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
МБИ

 
Қулупнай
,
органик моддаларга бой, ҳавони яхши ўтказадиган нам 
тупроқларда яхши ўсиб юқори ҳосил беради.


Резавор мева экинлари мевали дарахтлардан кескин фарқ қилади. Улар 
экилгандан кейин барвақт, 2-3 йили ҳосилга киради ва экиш билан боғлиқ 
бўлган харажатларни тезда қоплайди. Резавор мевалар эрта пишади, бу эса 
уларни истеъмол қилиш муддатини узайтиришга, мевасидан янгилигида 
фойдаланишга ва ҳали бошқа мевалар пишиб етилмаган вақтда қайта ишлаш 
саноатини хом-ашѐ билан таъминлашга имкон беради. Масалан, қулупнай 
май ойида бозорга чиқарилади ва шу ойни ўзида қайта ишлаш 
корхоналарига топширилади.
Резавор меваларда солкашлик бўлмайди, улар юқори агротехника асосида 
парвариш қилинса, ҳар йили мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин. Резавор 
мева экинлари мева дарахтларига нисбатан жуда осон ва қулай-вегетатив 
йўл билан (пайванд қилмасдан) кўпайтирилади.
Қулупнай Ўзбекистонда экиладиган резавор мева экинлари орасида 
биринчи ўринда туради. Мевасининг мазаси, парҳез учун истеъмол 
қилиниши, технологик сифати ва рангининг чиройлилиги жиҳатидан юқори 
баҳоланади. Ёзда (июл, августда) ўтқазилган қулупнай келгуси йилиѐқ мўл 
ҳосил беради. 
Қулупнай кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб, илдиз, тана, барг, куртак, кўпаювчи 
новда (ўсиқ), гул (мева) қисмларига эга (1-расм). Қулупнайнинг илдизи 
асосан ернинг устки (10-30 см) қисмига, яъни озуқа моддалар, ҳаво ва сув бор 
бўлган қисмига жойлашади. Илдизнинг озроқ қисмигина ернинг остки 
қатламига (30-40 см чуқурликка) ўтади. Илдизнинг учки қисмида майда 
тукчалар бўлади. Тупроқдаги озуқа моддалар ана шу тукчалар орқали 
шимилиб, най тўқималарига, ундан йўғон илдизга, сўнгра танача, танадан 
баргларга ўтади. Баргда бу моддалар ишланиб, яна қайтадан най тўқималар 
орқали илдизга ўтиб туради. Қулупнай нормал ўсиб, мўл ҳосил бериши учун 
тупроқ
 
донадор (структурали), ундаги озиқ модда ва сув етарли миқдорда 
ҳамда сизот сувлари ер юзасидан камида 1 м пастда бўлиши керак. 
Қулупнай ўзига керакли запас моддаларнинг бир қисмини куз фаслида 


йўғон илдизларига йиғиб олади. Бу запас моддалар баҳорда ўсимликнинг 
ўсиши, гул чиқариши учун сарфланади. Ўсиш даврида эса ўсимлик озиқ 
моддаларни илдиздаги қил тукчалари орқали ердан, барги орқали ҳаводан
 
олиб

уларни органик моддаларга айлантиради. Қулупнайнинг келаси йили 
очиладиган гули ва ўсиш куртаги асосан, сентябр ойида (ҳосил йиғиб 
олингач) шакллана бошлайди.
Узбекистонда богдорчилик ва узумчиликдан ташкари резавор мева 
– чилик хам яхши ривожланиб келмокда. Резавор мевалар уртасида кул – 
пуной алохида урин эгаллади. 
Кулпной усимлиги яхши усадиган беор усимлик бўлтиб,осонгина
купаяди.У одатда танадан усиб чиккан канап – симон усимликлар ичида
кўчат пайдо килиб, хосил бўлтган илдизли кўчатлардан купаяди. Бизнинг
об – хаво шароитимизда кулпной июл ва август ойларида экилади.Бу
ойлардан кейин экилган кулпнойлар хам хосил беради, лекин кам хосил
килиб хосилдорлик паст бўлтади. Кулпнойнинг экишдан олдин кузда
ерни шудгорлаш олдидан бир гектар ерга 30 – 40 тонна чиринди гунг ва
120 кг аммофос солиб хайдалади. Июл ойида экилиши мулжалланган
бўлтса ерни яхшилаб текисланади ва мола босиб 60 ѐки 60 см
кенгликда агат олинади. Кўчат экиш куннинг салкин соатларида асосан
кечки пайтда кўчат оралиги 20-25 см килиб агат киргогига экилади. 
Экилган кулпуной кўчатлари бир текисда (чукур ѐки юза экмасдан) 
экилади. Хар гектарга уртача 50-60 минг туп кўчат экилади. Кўчат
юкорида айганимиздек уртача чукурликда, илдизлари букланиб 
колмаслиги лозим, экилган кўчатларни илдиз бугизидан экиб, атрофлари
тупрок билан хаво кир – майдиган килиб кул билан босиб кетиш керак. 
Экилган кулпуной кўчатлари 1-2 кун сув билан тинмай 
окизилади.Кейинчалик чанкаганда сугориб турилади. 
Агат қиргогига экилган кўчатлар кўкариб колганда кейин агатни
пушта кисми тенг иккига бўлтиниб кулпной кўчатлари уртага олиниб
чопилади. 2-3 кун ичида чопилган кулпной майдони офтобга бегона


утлари куритилади. Экилгандан 10-15 кун сунг кўкармай колган ку –
чатларни олиб ташлаб урнига яна уша навнинг узидан экилади ва
сугорилади. Кулпной кўчатлари бир екисда кўкариб бўлтгандан кейин об – 
хаво шароитига караб ноябр ойигача 7-8 марта сугорилади. Хар икки
марта сугорилган майдон бир мартадан культивация килинади ва чопик
килинади. Культивация 15-20 см чукурликда килинади. Хар гектар 25-30 
тонна гунг ва 120 кг аммофос угити билан озикланти – рилади. Кўчатлар
тагининг ораларини усимлик илдизига зарар етказ – масдан кетмон
билан чопиб юмшатиб агатлари олиб куйилади. Шу холда усимлик
кишлайди. Киш мавсумида 1 – марта яхоб суви (чилла суви) бериб
сугорилади. Эрта бахорда об – хаво шароитига караб туп – рок ишлашга
келгач кулпнойнинг куриб колган,касалланган барглари, ѐввойи утлардан
тозаланади. Кўчатлар чопилади, кейинчалик хар гек – тарга 120 кг азотли
ва 60 кг аммофос солиб сугорилади. Сугориш кулпной пишгунча об – 
хаво шароитига караб 5-7 марта сугорилади. Кулпнойзорларни ташкил
килишда унинг навига хам катта ахамият бериш лозим. Тошлок ерларда
кулпнойни Памят Шредера, Зенга – Зенгана, Узбекистон, Дилбар, слава
Труда навлари экиш учун тавсия этилади. Узбекистон, Памят Шредера ва 
слова Труда навлари эрта пишар бўлтиб, меваси йирик, канд моддаси 6-8 
%, серхосил бўлтиб гектаридан 40-50 центнердан хосил олинади. Дилбар
нави эрта пишар нав, меваси уртача, бир вактда пишиб, хосилдорлиги 50-
55 ц/га канд моддаси 8% ни ташкил этади. 
Кулпнойзорлардан уртача 50 ц/га хосил олинса хар бир килограмм
кулпной меваси 250-300 сумдан сотилганда уртача даромат 1,5 милион
сум атрофида бўлтади. Шундан 25-30 % ни агротехника, минерал угит ва
бошка харажатларга сарфланса, 65-60 % даромат соф фойда бўлтиб
колади. Юкорида курсатилган агротехника тадбирлари уз вактида амалга
ошириб турилса кулпнойзорлардан юкори хосил яъни 60ц/гача хосил
олиш мумкин. Кулпунойни хусусияти шуки, меваси ширин, ѐкимли
хушбуй хидга эга, кулпуной мевасини таркибида темир, фосфор, хар хил
витаминлар бўлтиб улар консизлик, ошкозон, буйрак,ички касаллик – 


ларини даволашда, ѐш болалар организимини мустахкамлашда ѐрдам
беради. Кулпной мевасида шириндан шакар мурабболар тайѐрланади. 
Шунинг учун халкимиз кулпной мевасини севиб истеъмол киладилар. 
Юкорида айтганимиздек кулпнойзорларни купайтирсак, хужалик учун
рентабелли бўлтиб, катта даромат келтиради


Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish