Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик ва агротехналогиялар


-расм. Қулупнай ўсимлигининг умумий кўриниши



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/30
Sana11.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#775895
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
МБИ

3-расм. Қулупнай ўсимлигининг умумий кўриниши
Шунинг учун, ҳосил йиғиб олингач, қулупнайзорларни қаровсиз ташлаб 
қўймай, балки комплекс агротехника тадбирларини: ўғитлаш, ягана суғориш, 
чопиш каби ишларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш керак. Резавор 
мевали ўсимликларга азотли ўғитлар ва сув кечикиброқ (сентябр- октябр 


ойларида) берилса,
 
октябр ойларида) берилса, ўсимлик қишга яхши тайѐрланиб улгура қулупнай 
ва малинайди, натижада уни совуқ
 
уриши мумкин 
4-расм. Қулупнай ўсимлигининг гулаши .
Йирик мевали қулупнайнинг ҳар бир тупидаги гулларда одатда чангчи 
ва уруғчи бўлади, лекин баъзи: Комсомолка, Поздная, Леопольдсгалля каби 
навларда эса бир жинсли (уруғчи) гулларгина бўлади. Бундай навларни 
экишда уларнинг орасига 10 фоиз чангчи гулга эга бўлган навлардан қўшиб 
экиш тавсия қилинади, акс ҳолда ҳосили камайиб кетади. Қулупнайнинг 
барглари ўсимликнинг илдиз бўғзи атрофида жойлашган, куртаклардан ҳар 
йили янгидан чиқиб туради. Унинг барг қўлтиғида йил сайин янги 
куртакчалардан кейинчалйк барг ѐки алоҳида ўсимлик (кўчат) шаклланади. 
Шу билан қариган, кам. ҳосилли туплар янгиланиб туради. Ўсимлик гулга 
киришдан бошлаб кузгача барг қўлтиғидан палаксимон ўсиқ
 
(гажаклар) 


чиқаради ва бўлтарнинг илдиз отишидан ѐш кўчатлар етишади, уларни кўчат 
сифатида экиш мумкин (Мирзаев М.М., Собиров М.Қ., 1987). 
Қулупнайзорлар барпо қилиш.
 
Қулупнай ишлаб чиқариш шароитида 
гажакларидан кўпайтирилади. Фақат янги навлар яратиш кўзда тутилганда 
уруғидан кўпайтирилади. Кўчатлар махсус кўчатзорларда етиштирилади. 
Қулупнай ҳосили териб олингандан кейин қатор оралари юмшатилади, 
гажаклар тўғриланиб, илдиз олиш учун тупроққа кўмилади. Шундан кейин 
суғорилади. Ҳар гектардан 250 мингта, асосий кўчатзордан эса бир ярим – 
икки баровар кўп гажакли кўчат олинади. Ковлаб олинган кўчат асосий 
тупдан ажратилади, иккинчи ва учинчи тартиб гажаклар ташлаб юборилади. 
25-30 тадан бойланган кўчатлар нам тупроқ ѐки қипиқ солинган яшикларга 
жойланади. Ўсимликларнинг илдизлари қуриб қолмаслиги учун бу иш соя 
жойда бажарилади. Ўтқазиш олдидан кўчат жойланган яшиклар 15-20 минут 
оқар сувга туширилади. Агар яшикка солинган тупроқ яхши намланган ва 
гажаклар ковлаб олингандан кейин тезда ўтказиладиган бўлса, яшикларни 
чипта қоп, қамиш билан ѐпилади ва ўсимлик ўтқазиладиган жойларга 
жўнатилади. Келгуси йил баҳорда (феврал, март) қулупнайзор эски ва қуруқ 
барглардан хаскаш ѐки от қўшиладиган енгил борона билан тозаланади, 
уларни четга чиқариб куйдириб ташланади. Сўнгра экинзорга ўғит солинади. 
Айни вақтда кузда йиғиштириб олинмаган ортиқча гажаклар юлиб 
ташланади. Қатор оралари енгил юмшатилиб, кўчат атрофлари кетмонда 
чопиқ қилинади. Вегетация даврида ҳар бир суғоришдан кейин қатор оралари 
ишланади, қаторлар ўсув даври мобайнида уч мартабаҳорда, мева териб 
олингандан кейин ва кузда гажаклар йиғиштирилгандан сўнг ишланади.
Қулупнай, теплица, парникларда ҳам ўстириш мумкин. Ундан истаган 
мавсумда ҳосил олса бўлади. Қулупнайнинг асосий илдизи узоқ яшайди, йил 
сайин шу илдиз бўғзидан чиққан
 
куртакларнинг ўсиши натижасида тупи 
қалинлашиб боради. Баҳорда ўсимликнинг ўтган йили етишган запас 
куртакларидан 3-20 та гул поялари, битта поядан 3 дан 30 гача гул чиқади. Бу 
гуллар чангланиб мева тугади. 


Қулупнайнинг навига ва унинг ўс иш шароитига қараб ҳар тупидан узунлиги

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish