Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик ва агротехналогиялар


-расм. Қулупнай плёнка остида етиштириш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/30
Sana11.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#775895
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
МБИ

5-расм. Қулупнай плёнка остида етиштириш .


6 расм. Замонавий интенсив технологияларда қулупнай етиштири 
40-80 см келадиган 4-8-20 тагача ўсиқ (гажак) чиқади. Қулупнай меваси 
пишгандан тамом бўлгунча, навига қараб 15-25 кун ўтади. Қулупнайнинг 


эртапишар (Кайзер, Рошчинский), ўртапишар (Ташкентская, Консервная), 
кечпишар (Поздняя Леопольдсгалля) ва бир мавсумда бир неча марта гуллаб, 
ҳосил берувчи навлари ҳам (Ада, Неисчерпаемая, Сахалинская) бор. Эрта, 
ўрта ва нечпишар навларнинг етилиши орасида 5-10 кун фарқ қилади. 
Ер танлаш ва ерни экишга таиёрлаш. 
Қулупнай сабзавот-полиз ва 
дуккакли экинлардан ғўза, бедадан бўшаган, сув билан яхши таъминланган, 
текис, бегона ўтлардан тозаланган унумдор ерларда яхши ўсиб мўл ҳосил 
беради. 
Қулупнайзор барпо қилиш учун тўрт бурчак, яхлит майдонлар ажратиш 
лозим, чунки бундай ерларда ўсимликни парвариш қилишда машиналардан 
фойдаланиш қулай бўлади. Ер ажратиш вақтида келажакда уни янада 
кенгайтириш ва алмашлаб экишни жорий қилиш имкониятлари ҳисобга 
олиниши керак. 
Қулупнай экиладиган ерлар кузда 30-35 см чуқурликда шудгорлаб қўйилади. 
Ҳайдаш олдидан гектарига 20-30 т ҳисобидан чириган гўнг, 60 кг соф азот 
ҳисобидан сульфат аммоний, 120 кг соф фосфор ҳисобидан суперфосфат 
солиш тавсия қилинади. Агар ер бедапоядан бўшаган бўлса, у ҳолда 
шудгорлаш олдидан фақат суперфосфат солинади. 
Қулупнай июн-июл ойида экиладиган бўлса, ерни баҳорда ҳайдаш зарур. 
Экишга қадар шудгорни ўт босса, ерни культивация қилиб, уни йўқотиш 
керак. Агар тупроқ қуруқ, серкесак бўлса, экишдан 6-10 кун илгари унга сув 
бостириб, ер етилиши билан 15-20 см чуқурликда ҳайдаб мола бостирилади, 
яхшилаб текисланади, шундан кейин кўчат экишга киришилади. Ер қанчалик 
яхши тайѐрланса, ўсимлик шунчалик бақувват ўсиб, мўл ҳосил беради. 
Оддий усулда экишда пуштанинг кенглиги - эгатлар ораси 60-80 см дан 
қилинади. Эгат олингандан кейин, ернинг бошидан ўқ ариқ, этагидан эса 
оқава ариқ олинади. Шундан кейин эгатларга сув тараб ер қондириб 
суғорилади. Ер етилиши билан дарҳол кўчат экишга киришилади. Одатда, 
кечки пайтда экилган кўчатлар яхши тутиб кетади.
Кўчат пуштадаги нам тупроққа
 
бир текисда қаторлаб экилади. Кўчат оддий 
усулда экилганда, туп орасини 20-25 см қилиб, биттадан экилади. Шунда 


гектарига 62000-83000 туп кўчат кетади. 
Кўчатни экиш олдидан илдизларини ва ортиқча баргларини кесиб ташланади 
2-расм). 
Кўчат илдиз бўғзигача экилиб атрофига майин нам тупроқ тортилади; илдизи 
орасида ҳовол жой ққулупнай ва малинаслиги учун тупроқни қўл
 
билан 
салгина босиб қўйилади. Лекин барглари орасидаги ўсиш нуқтаси (куртаги) 
тупроққа кўмилиб ққулупнай ва малинаслиги лозим, акс ҳолда, кўчат 
кўкармай қолади (4-расм). 
Ҳар бир нав алоҳида-алоҳида участкага экилиши лозим. Экишдан 10-12 кун 
ўтгач, кўчатзор текширилиб, қуриб қолган кўчатлар ўрнига ўша навнинг 
ўзидан экиб тўлдирилади ва кетма-кет қондириб суғорилади. Ер етилиши 
билан кўчатлар атрофи юмшатилади. 
Экилган қулупнай навлари кейинчалик аралашиб кетмаслиги учун навнинг 
номи, махсус дафтарга ѐзиб қўйилади. Участканинг плани чизиб чиқилади. 
Участкалардан кўчат тайѐрлашда мана шу ҳужжат ва план катта ѐрдам 
беради. Суғоришда кўчат куртагини сув босиб кетишига, чопиқ қилинганда 
эса унинг тупроқ билан кўмилиб қолишига
 
йўл қўймаслик лозим. Бунинг 
олдини олиш учун кўчат мумкин қадар пуштага кўтариб экилиши керак. 
Шундагина экин чопиқ,
 
культивация қилинганда у тупроқда қўмилиб 
кетмайди, пуштанинг бағри кенг бўлиб, ҳосил чиримайди. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish