расм. Замонавий услубда қадоқланган қулупнай шарбати ва жеми.
Қуюқ қулупнай ва малина шарбатлари олиш учун мевалар тозаланиб
ювилгандан сўнг, эзилиб ва шиббаланиб олинади. Шарбат олишда меваларни
эзишдан олдин майдаланади. Бунда қулупнай ва малина мевалари махсус
пичоқли майдалагич билан майдаланади (Шаумаров Х.Б. Исламов С.Я.,
2011). Консерва заводларида адсорбик хоссаси кучли бўлган лойлар
(бентопитлар) кенг қўлланилади. Айниқса, турли хил фильтрлардан
фойдаланшш самарали усул ҳисобланади. Бунда фильтрлаш бир неча бор
такрорланади. Микроблар ўтмайдиган фильтрлардан ўтказилган шарбатни
стерилизация қилмаса ҳам бўлади, бу эса шарбатнинг табиий таъмини ва
хушбўйлигини сақлаб қолади (Широков Е. П., 1988).Хозирги кунда
қулупнай ва малина шарбатлари замонавий , узлуксиз линияларда олинади.
Бундай линиялар қулупнай ва малина шарбатларини асосан замонавий
экологик хавфсиз бўлган қоғоз-фалга коробкаларга (Tetra-Pack) қадоқлашни
кўзда тутади. Бундай шарбатлар,
жуда ҳаридоргир, уларни сақлаш ва ташиш жуда қулай бўлиши билан бир
қаторда уларга қадоқланган шарбатлар узоқ муддат жуда яхши сақланади
(11-расм) (Шаумаров Х.Б. Исламов С.Я., 2011)жуда ҳаридоргир, уларни
сақлаш ва ташиш жуда қулай бўлиши билан бир қаторда уларга қадоқланган
шарбатлар узоқ муддат жуда яхши сақланади (11-расм) (Шаумаров Х.Б.
Исламов С.Я., 2011).
Амалда қулупнайнинг ҳар қандай навидан сифатли мураббо тайѐрлаш
мумкин. Фақат бунда меваларнинг серсувлик даражаси, қанддорлиги ва
пишганлик даражасига кўра шакар концентрацияси ва лимон кислотаси
қўшиш заруриятини тўғри аниқлаб олиш кифоя. Шу билан бирга
мураббонинг сифати меванинг ташқи кўринишига, таъмига ва хушбўйлигига
боғлиқ. Мураббо қилинадиган қулупнай ѐки малина меваларининг ҳаддан
ташқари пишиб ўтиб кетиши ѐки пишмаган бўлиши маҳсулотнинг таъми ва
хушбўйлигига салбий таъсир кўрсатади.
Қулупнай мевалари мураббо қилиш учун тайѐрлангандан сўнг қотиб
қолмаслиги учун иссиқ қиѐмда 3-4 соат сақланади. Бунда мевалар шакарни
ўзига сингдириб олади (Орипов Р. ва бошқалар, 1991).
Қулупнай кам органик кислотали бўлганлиги сабабли унинг мураббоси
кўпроқ шакарланиб қолади. Шундай бўлмаслиги учун ўрик мурабболарига
лимон кислотаси (100 кг ҳўл мевага 300 г дан 10000 г гача) ѐки лимон
шарбати қўшиш тавсия этилади.
Агар қулупнай ѐки малина мураббоси аксинча, чала қайнатилган бўлса,
бир қанча муддатдан кейин ачиб, кўпиклана бошлайди (Бўриев Х.Ч., Жўраев
Р., Алимов О., 2002).
Жем пишириш учун таркибида етарли миқдорда кислота ва пектин
моддаси кўп бўлган қулупнай ва малина навларининг мевалари, шунингдек
олма, олхўри, беҳи ва бошқалар ишлатилади. Бошқа мевалардан
фойдаланилганида уларга олма, крижовник ҳамда бошқа пектин моддасига
бой мева ва резавор меваларнинг шарбати ѐки пюресини кўшиш тавсия
этилади.
Жем бочкаларда ѐки кичик ҳажмли шиша идишларга қадоқланган
ҳолатда сақланади. Шиша идишларда қулупнай ва малина джемлари жуда
чиройли кўринади, яъни товар кўриниши юқори бўлади. Бундай маҳсулотлар
жуда харидоргир ҳисобланади (12-расм) (Орипов Р., Сулаймонов И.,
Умурзоқов Э. 1991).
Жем бочкаларда ѐки кичик ҳажмли шиша идишларга қадоқланган
ҳолатда сақланади. Шиша идишларда қулупнай ва малина джемлари жуда
чиройли кўринади, яъни товар кўриниши юқори бўлади. Бундай маҳсулотлар
жуда харидоргир ҳисобланади (12-расм) (Орипов Р., Сулаймонов И.,
Умурзоқов Э. 1991).
Стерилизацияланган консерваларда турли қорайишлар кузатилади. Ўта
юқори ҳарорат таъсири остида ѐки узоқ давом этган стерилизациялаш
оқибатида банкалардаги мавжуд маҳсулотлар қорайиши мумкин. Бу ҳолат
консерваларни 30
0
С дан юқори ҳароратда сақлашда ҳам кузатилади.
Қандларнинг карамелизация ҳароратда қолиши ѐки қотиб қолиши шунга
олиб келади. Консерваларнинг вакуумсиз ѐпилиши туфайли идишнинг
юқори қисмида қорайиш рўй беради. Бу ҳолда қопқоқ остида қолган
кислород билан маҳсулотдаги дубил ва бошқа моддалар оксидланиши
оқибатида қора рангли бирикмалар юзага келади (Бўриев Х.Ч., Жўраев Р.,
Алимов О., 2002)
Қулупнай жуда ўсиб кетганда, янги илдизлар чиқариб ўзига хос яруслилик
ҳосил қилади. Бунинг натижасида илдиз пояси туртиб чиқади. Очилиб
қолган илдизлар ѐзги иссиқ ва қишки совуқ таъсирига учраб, ўсимликни
кучсизлантиради ва унинг ҳосилини камайтиради. Бунинг олдини олиш
учун ҳар йили кузда ѐки эрта баҳорда қулупнай ўсимликлари эҳтиѐтлик
билан чопиқ қилинади.
Ёзда ҳосил териб олингандан кейин қулупнайнинг ортиқча гажаклари яна
юлиб олинади ва янги қулупнайзор ташкил қилишда фойдаланилади.
Одатда ўсимликларда кўпи билан туп асосига яхши жойлашган учта
гажаклар тўплами қолдирилади. Ўтқазиш учун қолдирилган гажаклар вақти-
вақти билан ѐғоч айри ѐрдамида ерга қадаб борилади.
Ҳосилга кирган қулупнайзор ўсув даври мобайнида 13-15 марта суғорилади.
Дастлабки биринчи сув апрелда берилади, майда 3-4 марта, июн-июлда 3
марта, августда 2-3 марта, сентябрда 1-2 марта, октябрда бир марта
суғорилади. Шағалли ва қумоқ ерларда суғориш сонини гектарига 300-600
м
3
ҳисобидан 20-24 мартага етказилади. Қулупнай ҳосилини териш даврида
дастлабки 5 кунда гектарига 300 м
3
ҳисобидан эгат оралатиб, баҳорда эса
600-800 м
3
меъѐрда суғорилади.
Вегетация даврида гектарига 120-180 кг азот, 90-120 кг фосфор, 3060 кг
калий (соф модда ҳисобида) ўғитлари солинади. Баҳорда (феврал, март) 45-
60 кг дан азот ва фосфор, июнда қулупнай териб олингандан кейин шунча
ўғит, кузда эса 30-60 кг дан азот ва калий берилади.
Шағалли тупроқларда ўсув даври давомида ҳар гектарига солинадиган
азотни 240 кг га етказилади, у бўлиб-бўлиб солинганда баҳорда ҳосил териб
олингандан кейин ва эрта кузда солинади. Ўғитлар КРТ-4, КСХ-3,6
культиваторларида солинади.
Ўзбекистонда қулупнайнинг ўсув даври узоқ давом этганлиги туфайли
ундан иккинчи марта, яъни кузда ҳам ҳосил олиш мумкин. Бунинг учун
биринчи теримдан кейин ўсимликларнинг барглари юлиб ташланади; июн
охири июл бошида майдон ўғитланади, суғорилади ва юмшатилади.
Иккинчи ҳосил олиш учун августда барг юлиш яхши самара бермайди. Икки
йиллик ва ундан катта ѐшдаги қулупнайзорларни ѐшартириб, уларнинг
ҳосил беришини кучайтириш мумкин. Қулупнай ўсимлиги қуйидагича
ѐшартирилади. Ҳосил териб олингандан кейин ўсимликнинг ер устки
қисмлари ўсув нуқтаси билан бирга ер юзасидан 0,5 см паст қилиб ўриб ѐки
кесиб
ташланади,
лекин
бунда
ўсимликнинг
илдизпоялари
шикастланмаслиги лозим.
Қулупнай эрта-март охири апрел бошларида гуллайди, шунинг учун баъзан
баҳорги қора совуқлардан гуллари зарарланади. Баҳорги совуқлардан
тутатиш йўли билан сақланади.
Қулупнай меваси май бошларидан то июн ўрталаригача терилади.
Қулупнай меваси ифлосланмаслиги учун тупларининг остига похол ѐзилади.
Ҳосилдорлиги гектаридан 12-15 тоннани ташкил қилади.
Қулупнай терилган
куниѐқ тегишли жойларга жўнатилиши керак, акс ҳолда сифати бузилади.
Иссиқ пайтларда ва ѐғингарчилик бўлган кунларда терилган мева қизиб,
тезда эзилади ва чириши мумкин.
Меванинг сифатли ва йирик бўлиб етилиши учун ҳар икки теримдан
кейин қулупнайзорни бир марта суғориш тавсия қилинади (Ризаев Р. М.,
Жўраев Р, 1986).
Do'stlaringiz bilan baham: |