биринчидан географик: иқтисодий фаол кластерларни тузиш (масалан, Нидерландиядаги боғдорчилик);
иккинчидан горизонтал: йирик кластерларга бир неча тармоқлар кириши мумкин (масалан, мамлакат иқтисодиётидаги мегакластерлар);
учинчидан вертикал: кластерларда ишлаб чиқариш жараёнининг ўзаро боғлиқ босқичлари бўлиши мумкин;
тўртинчидан латерал: кластерларда кўлами самараси ҳисобига тежамкорликни таъминловчи бир неча тармоқлар бирлашиши мумкин (масалан, мултимедиа кластери);
бешинчидан технологик: бир хил технология бўйича фаолият юритувчи тармоқлар (масалан, биотехнологик кластер);
олтинчидан фокус: корхона, ИТИ ёки олий ўқув юрти сингари бир марказ атрофида тўпланган корхоналар кластери;
еттинчидан сифат: бир-бири билан ҳамкорлик қиладиган корхоналар кластери.
Юқорида келтириб ўтилган тавсифларни кетма кетлиги ва нималарга эътибор қаратилши алоҳида тушунтирилиб, соҳа учун энг самарали ечимлар бўдиб ҳисобланади.
О.А.Аничкина ўз қарашида кластерларни қатнашчилар ўртасида ишонч тамойилига асосланган ассоциация деб тавсифлайди ва турли низоли масалалар суд толмонидан ҳал этилади деб ҳисоблайди.1 Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасидаги кичик ва ўрта корхоналар бўйича агрокластерларни ташкил қилишнинг муҳим вазифаларидан бири – уларни мунтазам равишда ўзгариб турадиган рақобат мухитига ва бозор талабига мослашишларини амалга оширишдир. Европа мамлакатларида ҳудудий саноат ривожланишида кластер йўналишининг шаклланиши 90 йилларга тўғри келади. Франция иқтисодиётида кластерларни ташкил этиш бўйича назарий ва амалий тадқиқотларнинг шаклланиши бўйича ишлар 1997 йилдан ташкил этила бошланган. Фаолият натижасида 2001 йилда ишлаб чиқариш тизимлари (кластерлар) бўйича халқаро конгресс ўтказилган.
Кейинчалик иқтисодиётда кластерлаш ғояси Европанинг бошқа мамлакатларига тадбиқ этилди. Германия, Австрия, Финляндия, Швеция, Буюк Британия, Швейцария ва Нидерландия сингари мамлакатларда кластер йўналиши асосида иқтисодиётни инновацион ривожланишининг давлат тизими турлича бўлган моделлари шакллантирилди.
Г.Б.Клейнернинг илмий тадқиқотларида кластер тушунчаси ва унинг ривожланиши қуйидагича ёритилади: “...кластерлар – бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш соҳасида ёки ресурслардан фойдаланиш соҳасида ҳудудий яқинлик ва функционал боғлиқлик муносабатлари билан боғланган ташкилотлар (инфраструктура, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари ва шу сингарилар) гуруҳидир.”1 В.В.Митенев ва О.Б.Кириклар кластерлар бўйича қуйидагиларни таъкидлайдилар: “Кластерлар икки хил шароитда ташкил топади. Биринчидан, маҳаллий ва ҳудудий раҳбарлар ўзларининг ҳудудларининг қизиқишларини ва ривожланишларини ҳисобга олиб ҳудуддаги холатга таъсир кўрсатиш учун етарлича бўлган воситаларга (ҳуқуқий, молиявий, маъмурий) эга бўлишга интиладилар. Иккинчидан, ҳудуддаги кластерларни ташкил этиш масаласига кенг жамоатчиликни, корхона вакилларини, аҳолини ва жамоат ташкилотларини жалб қилишга ҳаракат қиладилар ”2 Кластерларга бирлаштирилган турли корхона ва ташкилотлар ўзларининг шунчаки йиғиндисидан ҳам кўпроқ натижа бериши мумкин. Буни кўплаб олимлар ўз тадқиқотларида аниқлаб берганлар. Улар қаторида Н.Балашова кластерларга қуйидагича таъриф беради: “...Кластер – биргаликдаги йиғиндиси уларнинг ҳар бирининг ҳажмини қўшилишидан ҳам юқорироқ натижа берувчи, яъни синергетик эффект берувчи бир-бири билан боғлиқ бўлган тармоқлар, ишлаб чиқаришлар, ташкилотлар ва фирмаларнинг тизимидир”3. Ҳақиқатан ҳам кластерга бирлашган корхона ва ташкилотлар ҳар бири эриша олдадиган самарадан ҳам кўпроқ натижага эришиши мумкин
Агрокластерлар борасида илмий тадқиқотлар олиб борган мамлакатимиз иқтисодчи олимлари Ч.Муродов, Ш.Ҳасанов ва И.Ғаниевлар ўз илмий тадқиқотлари асосида кластернинг аҳамияти ва ҳудудий ривожланишга қўшадиган ҳиссаси ҳақидаги қуйидагича хулосасини келтирганлар: “Кластер рақобатга уч йўл билан таъсир кўрсатади: