МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
Лойиҳа стратегияси
Молиявий стратегия
Экология стратегияси
Объект стратегияси
Биомаҳсулот етиштиришни ташкил этиш
Бизнес жараёнларини мувофиқлаштиришни ривожлантириш
Мевачилик тармоғи
Стратегик лойиҳаларни ишлаб чиқиш
Сабзавотчилик тармоғи
Пул, кредит, солиқ тушумлариии режасини ишлаб чиқиш
Ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш
Инновацион технологияларни қўллаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш
Узумчилик тармоғи
Кимёвий воситалардан фойдаланишни чеклапш
Акция ва облигация сиёсатини жорий этиш
Бозор, маркетинг, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш
Сув ресурсларидан интенсив усулда фойдаланишни йўлга қўйиш
Экспорт ҳажмини ошириш, импорт ҳажмини камайтириш
1.2.2-расм. Кластер стратегиясини шакллантиришда тизим интеграцияси ёндашуви 1
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, қишлоқ хўжалигини модеринзациялаш, инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш, рақамли технологияларни ҳамда кластерлар интеграциясини жорий этиш муҳим масала бўлиб ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва қайта ишловчи корхоналарнинг вертикал интеграциясининг яна бир усули, унда фермер, деҳқон хўжаликлари билан бу маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар ўртасида маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги тижорат шартномалари, зарур ҳолатларда бўнаклар (аванслар) бериш, хизматлар кўрсатиш ва ҳоказоларни ўз ичига олувчи мураккаб шартномалар асосидаги муносабатларга асосланади. Вертикал интеграциянинг бу усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, улар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари билан истеъмолчи учун зарур бўлган маҳсулотни тайёрлаш соҳасида бозор механизмлари тўлиқ ишлай бошлаши биланоқ, шартнома муносабатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчи корхоналар ўзаро ҳамкорлигининг энг қулай шаклига айланади. Бу усулда ишлаб чиқариш харажатлари ҳам камаяди. Бунга сабаб шуки, бу вертикал интеграцияда қатнашувчи корхоналар ишлаб чиқаришнинг ўзаро боғлиқ босқичида ўзи учун зарур деб ҳисобламаган харажатларни амалга оширмайди. Фақат энг зарур харажатлар амалга оширилади. У ҳам рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Фаолиятни ташкил этиш, юритишда ва бу фаолиятни самарали бўлиши учун харажатларни амалга оширишда биргаликдаги фаолиятнинг самараси, яъни якуний натижани кўзлаган ҳолда ҳаракатлар амалга оширилади. Вертикал интеграциянинг ушбу шаклида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида шундай ўзига хос муносабатлар юзага келиши зарурки, унда фермер ва деҳқон хўжаликлари ўзлари томонидан етиштирилган маҳсулотларни фақатгина ўзлари билан интеграциялашган ташкилотларга етказиб бериш бўйича мотивацияга эга бўлишлари ва катта масъулият билан бу вазифани бажаришлари талаб этилади. Улар учун мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларга сотиш афзалроқ бўлишига эришиш лозим. Вертикал интеграциянинг бу усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган корхоналар ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажаришлари талаб этилади. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар билан турли тўловларни ўз вақтида, тез фурсатларда ва шаклларда амалга оширишлари лозим.
Биринчи навбатда амалга ошириладиган тадбир – бу кластерларни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий хусусиятларини аниқлашдан иборат бўлиши лозим. Қандайдир шаклларда ташкил этилган агрокластерлар умумий ва ўзига хос бўлган специфик хусусиятларга эга бўладилар. Бу ҳусусиятларни аниқлаш уларни ривожлантиришнинг асоси ҳисобланади. Уларнинг муҳим хусусиятларидан бири – иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи ташкилотлар бир бутунга бирлашадилар. Уларнинг ҳар бирининг ўзига хос бўлган хусусиятлари бирлашиб, янги хусусиятларни ташкил қила бошлайди. Кластерларнинг турли бўғинларида амалга ошириладиган меҳнат жараёнларида ҳодимларнинг малака, билим ва кўникмаларни талаб қилади. Улар бир-бирини тўлдириши, ишини давом эттириши, масъулиятга эга бўлиши қийинчилик билан кечади. Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотларни етиштирувчи корхоналар ишчи ходимларининг меҳнат фаолияти қайта ишловчи ва сақлашни ташкил этувчи жараёнлардаги ходимларнинг меҳнатидан фарқ қилади. Бири учун жуда юқори даража билим ва малака талаб этилмаса, маҳсулот етиштиришнинг кейинги босқичларида эса юқори билим ва кўникмалар талаб қилинади. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг ишчи-ходимлари мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш билан шуғулланувчи етиштиришнинг мутахассислари даражасида ишларни давом эттира олмайдилар. Бунинг учун уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва керак бўлса, қайта тайёрлашни амалга ошириш талаб этади. Бу тизимда фаолият юритаётган барча ходимлар учун алоҳида шарт-шароитлар яратилиши мақсадга мувофиқдир. Мавсумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғуллансалар, қолган вақтларда етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш билан шуғулланадилар, сақлаш жараёнларини ташкил этадилар ва ҳоказоларда қатнашадилар. Бунинг учун улар махсус билимларга эга бўлишлари талаб этилади.
Мева-сабзавотчилик кластерларни ташкил қилишнинг яна бир шакли мавжуд бўлиб, бу шаклда ҳар бир хўжалик ўз вазифаси ва функцияларини бажаради. Улар ўзаро боғланган бир жамоа сифатида фаолият юритадилар. Бунда самарали фаолиятни ташкил этиш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Мева-сабзавотчилик кластерларни ташкил этиш ва бошқаришнинг ушбу шаклида қуйидаги ташкилий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш керак:
биринчидан, ўзаро муносабатда даладан маҳсулот етиштирувчиларга, тайёр маҳсулот сифатида ишлаб чиқарувчилар томонидан тўловларни маъқул муддат ва шаклларда амалга ошириш имконини бериш;
иккинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар жумладан, фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида улар учун жиҳозлар харид қилиш, ташувларни амалга оширишдаги муаммолар, йиғиштириб олинган ҳосилни сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан қайта ишловчи корхоналарнинг инвестицияларни мазкур тизимларга жалб қилиш бўйича ҳуқуқий механизмни ишлаб чиқиш;
учинчидан, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда қайта ишловчи корхоналарнинг тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаган ҳоллардаги масъулиятни ошириш бўйича нормалар ишлаб чиқиш лозим;
тўртинчидан, биргаликда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг меҳнат натижалари бўйича рағбатлантириш тизимини яратиш лозим.
Ташкил этилаётган кластерлар олдига энг муҳим мақсадлардан бири қилиб – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва аҳолининг ишсиз қатламини банд қилиш масалаларини қўйиш лозим. Бизнинг иқлим-шароитда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларимиз, қайта ишланган ҳолда жаҳон бозорларида бошқа маҳсулотлар билан бир қаторда кенг миқёсда сотилишига эришиш учун, авваламбор улар рақобатбардошли бўлишига эришиш лозим. Юқоридаги мақсаддан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
- мева-сабзавотчилик кластерлари мутахассисларининг билими, савияси ва малакасини узлуксиз ошириб бориш;
- юқори сифатли мева-сабзавот етиштиришга имкон берувчи селекция, уруғчилик ва кўчатчилик ишларини ташкил қилиш;
- рақобатбардош маҳсулотлар чиқара оладиган замонавий технологияларга асосланган янги қайта ишлаш корхоналарини ишга тушириш, мавжудларини техник янгилаш ва модернизациялаш;
- мева-сабзавотчилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини янада ривожлантиришга инвестициялар жалб қилишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича мақсадли ишларни олиб бориш;
- мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қиладиган хўжалик субъектларини бошқаришда юзага келадиган ташкилий муаммоларни бартараф этиш ҳамда имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш;
- агрокластерлар таркибида ички ва ташқи бозорларни ўрганувчи маркетинг хизматларини ривожлантириш;
- корхоналарда мева-сабзавот маҳсулотларини сифатини йўқотмаган ҳолда сақлашга имкон берувчи сақлаш омборхоналариии сонини ҳамда улар сиғимини кенгайтириш;
- кластерлар таркибида ахборотлар билан ишловчи бўлимлар фаолиятини йўлга қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |